RU

Последние новости

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

КХДР бош мураббийи: "Биз бир неча кунгина машғулот ўтказдик холос" Новости

КХДР бош мураббийи: "Биз бир неча кунгина машғулот ўтказдик холос"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Ким Ёнг Жун иштирок этди.

Шогирдларим ўйинни ёмон ўтказди деб айта олмайман. Фақат ҳимоядаги баъзи йўл қўйган хатоларимиз ва ҳужум ташкил этишдаги камчиликлар мағлубиятимизга сабаб бўлди, - дейди бош мураббий. 

- Бугун терма жамоа жуда кучсиз ўйнади. Бу ўйин амалиёти камлигиданми ёки футболчиларнинг даражаси шундайми?

- Балким шундайдир. Зеро терма жамоамиз март ойидан буён расмий ўйинда майдонга тушмадик. Биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик, бу гол футболчиларнинг асабийлашишига сабаб бўлди.

- КХДР одатда ҳужумда яхшироқ ўйнарди. Бугун эса бундай бўлмади...

- Биз бу ўйиндан олдин бир неча кунгина машғулот ўтказдик холос. Бир қатор футболчиларимиз яқиндагина ўз клублари сафида ОФК кубогида майдонга тушишганди ва улар ҳали тўлиқ куч билан ўйнашга тайёр эмасдилар. Рақиб жамоа биздан яхшироқ ўйнади ва якунда Ўзбекистон ғалабани қўлга киритди.

- Ўйиндан олдин қандай тактик кўрсатмалар берилганди?

- Бугун ўйин бошиданоқ асосан ҳимояга урғу бердик. Рақибни тўпни топширдик ва гол ўтказмаслик ҳақида тактик кўрсатма бергандим.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика