RU

Последние новости

10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  0 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  10 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.

"Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Ҳақли равишда ютқаздик. Ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли имкониятни бой бердик. Ҳужум чизиғида ҳам вазиятлардан фойдалана олмадик", - дейди Илҳом Мўминжонов.

- Бугун жамоадаги охирги ўйинингиз ва "Навбаҳор"га Андрей Канчельскис келиши ҳақида хабар чиқди. Бунга муносабатингиз?

- Буни сиздан эшитаяпман. "Навбаҳор"га бефарқ эмасман, балки 4 йил ишларман, балки 5 йил ишларман, балки кейинги ҳафтагача ишларман. Бу хабарни ҳозир сиздан эшитдим

- Рўзимбой Аҳмедов узоқ танаффусдан кейин асосий таркибда майдонга тушди. Буни нима билан боғлайсиз?

- Рўзимбой билан ўзимизнинг ички ишимиз. Буни силарга ошкор қила олмайман. Азамат Алланиёзов бугунги кунда гипсда. Бугун икки нафар ҳужумчининг хизматларидан фойдаландик.

- Рўзимбой Аҳмедов билан бўлиб ўтган воқеа жамоа муҳитига таъсир қилдими?

- Ўйлашимча таъсир қилмади. Бугун "Бунёдкор" ҳақли равишда ғолиб бўлди. Футболчиларим профессионал.

- "Навбаҳор" ўз уйида сизнинг қўл остингизда умуман ютқазмади. Лекин сафарда натижалар тескари...

- Сафардаги мағлубиятларда мураббий айбдор бўлади. Мавсум бошида ҳам айтганман, сафарда ғалаба қозона олмаяпмиз. Олдиндаги 7та турдан 4тасини сафарда ўтказамиз. Агар меҳмонда очко ололмасак чемпионликка даъвогарлик қила олмаймиз.


Рейтинг: -82   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика