RU

Последние новости

14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  1 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  2 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  7

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 2-дақиқада "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов жарима зарбасини амалга оширди, ноаниқ. 8-дақиқада Драган Черан гол урди, аммо ҳакамлар уни ўйиндан ташқари ҳолатда деб топишди ҳамда гол бекор қилинди. ВИДЕОНИ КЎРИШ

15-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Безерранинг зарбасини Омонов эгаллаб олди.

19-дақиқада "Бухоро" жарима зарбасини амалга оширди. Шиховнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 29-дақиқада Аҳмедовнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.

35-дақиқада Чераннинг ажойиб пасидан кейин дарвозабон яккама-якка чиққан Сайфиев Омоновни доғда қолдира олмади. Кейинги дақиқада Безерранинг боши билан берган зарбасидан кейин Омонов тўпни эгаллаб олди.

44-дақиқада Черан ва Раҳматуллаевнинг аниқ зарбаларидан сўнг Омонов тўпни қайтарди. 55-дақиқада Аҳмедовнинг жуда кучли зарбасидан сўнг Омонов тўпни қайтарди. 

57-дақиқада Машарипов жарима майдонида Муллажонов томонидан йиқитилди ва пенальти белгиланди. Исмоил Гонсалвеш тўпни дарвозанинг чап тарафига аниқ йўллади ва ҳисобни очди - 1:0. 

60-дақиқада Гонсалвешнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Сайфиев яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

80-дақиқада Эркинов орадаги фарқни қисқартирди - 2:1. 


Суперлига / 24-тур
22 сентябрь,  шанба
18:00 - “ПАХТАКОР” – “БУХОРО” 2:1  
Ҳакамлар: 
Валентин Коваленко, Андрей Снетков, Султонмурод Улфатов, Раҳим Каримов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Исмоил Гонсалвеш 58 пенальти, - 1:0. Фаррух Сайфиев 60, - 2:0 (Исмоил Гонсалвеш). Шаҳбоз Эркинов 80, - 2:1.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов (с), Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Игорь Сергеев, 90), Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибоев, 82), Драган Черан (Жамшид Искандеров, 76), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Владимир Козак,

"Бухоро": Асилбек Омонов, Бобуржон Омонов (Қаҳрамон Баҳодиров, 56), Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов (Арслонмурод Омонов, 62), Санъат Шихов, Беҳруз Шодмонов, Акобир Тўраев (Шаҳбоз Эркинов, 46), Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов, Миржалол Жумаев, Жавоҳир Қаҳрамонов
Захира: Акмал Турсунбоев, Роббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Суҳроб Неъматов, Вадим Чемиртан, Влад Ларинов

Огоҳлантиришлар: Акобир Тўраев 22, Шавкат Саломов 33, Қаҳрамон Баҳодиров 63, Шаҳбоз Эркинов 79,


Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика