RU

Последние новости

20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  0 20:05"Комо" "Ювентус" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:48Mirabror Usmanov Cup-2024. Дарвозабон 2 та гол урган ўйинда Тожикистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди  1 19:31Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон – Гватемала 3:1 (онлайн ҳисоб)  0 19:29Энцо Зидан тез орада фаолиятини якунлайди  6 19:02"Манчестер Сити" Доннаруммани қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда  0 18:30АПЛ янги мавсумда фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш қилди  0 18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  12 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  3 17:23Кантона Ямалга тан берди  4 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  1 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  5 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  3 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6

ЖЧ-2018. "G" гуруҳининг иккинчи жамоаси - Англия ҳам ярим финалда! Новости

ЖЧ-2018. "G" гуруҳининг иккинчи жамоаси - Англия ҳам ярим финалда!

ЖЧ-2018 чорак финал доирасидаги Швеция - Англия учрашуви якунланди.

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Швеция

Чемпионат Мира. 1/4 финал . Тур 1/4

07/07/2018, 19:00

2
:
0
Завершен

Англия

Харри Магуайр - 30', Деле Алли - 59'

Стадион: Samara Arena, 39991 зрителей

Главный судья: Бьерн Куиперс

45'
90'
65'  Ола Тойвонен (Йон Гвидетти)
65'  Эмиль Форсберг (Мартин Олссон)
85'  Эмиль Крафт (Понтус Янссон)
87'  Йон Гвидетти
90'  Себастьян Ларссон
30'  Харри Магуайр
30'  Эшли Янг
59'  Деле Алли
59'  Джесси Лингард
77'  Деле Алли (Фабиан Делф)
85'  Джордан Хендерсон (Эрик Дайер)
87'  Харри Магуайр
90'  Рахим Стерлинг (Маркус Рэшфорд)


- Англия ярим финалда!

- Ўйин тугади! 

89. Швеция хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо уни ижроси кутилганидек чиқмади.

85. Ўйин темпи анча тушиб кетди. Швеция катта куч билан ҳужумга ўтмаяпти. Англия эса хотиржам.

81. Англия учинчи голни уришга, Швеция эса умидларни уйғотиш учун биринчи голни уришга ҳаракат қилмоқда.

77. Англиянинг ҳужум анча хавфли тус олди! Стерлинг томон келаётган тўпни дарвоза чизиғи олдидан ҳимоячи бартараф этишни уддасидан чиқди. Акс ҳолда таблодаги ҳисоб йирик кўриниш оларди.

- Швеция Англиянинг ҳимоядаги нуқсонларини топа олмоқда, вазиятлар яратилмоқда. Аммо сўнгги паллада Пикфорд катта саҳнага чиқиб жамоаси жонига оро кирмоқда!

72. Хавфли вазият! Берг!!!! Яна Пикфорд! Қойил! Англияда ниҳоят дарвозабон пайдо бўлганига бугунги ўйин мисол бўла олади.

67. Англия хотиржам, эркин ва ишонч билан ўйнамоқда. Жамоа ҳужумда ижодкорликни намойиш этмоқда.

64. Швеция устози ўйини қовушмаган Форсбергни алмаштирди. Унинг ўрнига Ольссон майдонга туширилди. Тезкор, жуда кучли зарба соҳиби саналган Ольссон универсал қанот футболчиси саналади. Ҳам ҳимояда, ҳам ярим ҳимояда ўйнайдиган замонавий вингер - латерал!

61. Швеция курашмоқчи! Ўнг қанотдан бошланган ҳужум яхши ривож олди, аммо яна бир бор Пикфорд катта саҳнага чиқиб жамоасини голдан қутқариб қолди!

- Англия бир оёғи билан ярим финал сари яна дадил одимлади.

59. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ДЕЛЕ АЛЛИ! Лингард оширган тўпни Классеннинг таъкибидан қочган Алли боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:2!

54. Англиянинг хавфли ҳужумини швециялик ҳимоячилар дарвоза олдидан бартараф этиб юборишди.

51. Швециянинг ҳужуми Форсбергнинг ноаниқ зарбаси туфайли бесамар якунланди.

48. Швеция танаффусда яхшигина қувватланиб чиқишган шекилли.

47. Хавфли вазият! ПИКФОРД! Швециянинг чап қанотдан уюштирган ҳужумидан сўнг Берг боши билан тўпни дарвозага йўллади. Пикфорд бу вазиятда жамоаси жонига оро кирди! Ажойиб сейв!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45. Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

44. Стерлинг навбатдаги ажойи вазиятни кўкка совурмоқда! Ульсен бу вазиятда яна тўпни Стерлингни оёғидан олиб қўйди.

43. Стерлинг Англия терма жамоаси либосида гол уролмаяпти. Ҳозир ҳам деярли 100% вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади. Камига қанот ҳаками ҳам байроқчасини кўтариб ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.


Англияда голни шу тарзда нишонлашди


39. Швеция ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштирди. Тўпни қайтарди. Аммо ҳужум ташкил этишда муаммоларга дуч келмоқда. Швеция ҳужум чизиғи вакилларига ижодкорлик етишмаётгандек. Англия мудофаа чизиғи ҳам анча мустаҳкам кўринмоқда.

35. Швеция энди ҳимоядан чиқишга, ҳужумга ўтишга мажбур.

- Англия ушбу мундиалдаги киритган 10та голидан 9тасини стандарт вазиятлар орқали урди. Фақатгина Лингард Панамага ўйиндан гол урганди.


Магуайр нафақат ҳимояда ишончли, балки ҳужумда, хусусан стандарт вазиятларида рақиб жарима майдончаси ичидаги "қотил"га айланмоқда


30. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МАГУАЙР! Англия яна стандарт вазиятидан гол урмоқда. Янг томонидан ошириб берилган тўпни Магуайр боши билан дарвозага аниқ жойлади - 0:1!

28. Англия босимни кучайтирмоқда, ҳужум кетидан ҳужум ташкил этилмоқда. Швеция анчадан буён ҳимоядан чиқиб кета олмаяпти.

25. Англияни ҳужумини бартараф этган Швеция ҳимоячилари биргина тўп ошириш орқали Тойвоненни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборишди. Аммо қанот ҳаками бу ерда оффсайд қайд этди.

22. Англия тўпни назорат қилмоқда. Ҳужумлар сонини кўпайтирмоқда. Лекин ҳозирча Швеция дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазият яратиш уларга насиб этмаяпти.

19. Стерлинг ташкил этган ҳужумни Кейн ноаниқ зарбаси билан якунлади.

17. Англия ҳимоядан ҳужумга чиқиб кетишда муаммоларга дуч келмоқда. Швеция Англияни рақиб жарима майдончаси олдидаёқ прессинг қилмоқда.

15. Швеция позицион анча тартибли ўйнамоқда. Англия ҳужумда излаётган бўш зоналарга эга бўлмаяпти.

13. Швеция футболчиси Классендан кучли зарба. Аммо ноаниқ.

11. Англиянинг илк позицион ҳужуми. Уокернинг жарима майдончасига оширган тўпига Ульсен эгалик қилди.

9. Швеция анча хотиржам, аммо Англия ўз статусига мос равишда ишонч билан ўйнамаяпти.

7. Крафт жарима майдончаси олдида қўпол хато эвазига тўпни рақибга олдирди. Аммо Деле Алли бу вазиятда Кейнга тўп узатишда хатога йўл қўйди.



5. Жамоалар шошилмасдан, тезликни дастлабки дақиқаларданоқ қўшмасдан ўйнашмоқда. Бугун кучга таянган, асосан якка-курашларга бой ўйин кўрсак ажаб эмас. Чунки ҳар иккала терма жамоа футболчилари жисмонан бақувват ва стандарт вазиятлари орқали ўйнашни хуш кўрадиган жамоалар саналишади.


3. Англия дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олиб, аста-секинлик билан позицион ҳужумга ўтаётганда Уокер оддий вазиятда тўп оширишда хато ўйнади. Аммо Швециянинг тезкор ҳужуми бесамар кетди.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Жамоалар стадионга чиқиб келишди. Ҳар иккала жамоаларнинг давлат мадҳияси янграйди.

- Швеция бугун ўзининг классик услубида, яъни 4-4-2 схемасида ўйнайди. Англия устози Саутгейт эса 3-1-4-2 тактик схемасидан воз кечмаган.

- Швеция - Англия учрашувидан матнли онлайн трансляцияни амалга оширамиз.


Дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юбораётган Швеция ҳимоячиси Лустиг оилавий стадионга ташриф буюрган


Жамоаларнинг ЖЧ-2018даги статистикаси


Жейми Вардининг рафиқаси доимгидек Англияни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган


ЖЧ-2018.

Чорак финал.

Швеция - Англия 0:2

"Самара Арена" стадиони.

Бош ҳакам
: Бьорн Куйперс (Голландия)

Голлар: Магуайр (30), Алли (58)

Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт (Янссон, 85), Гранквист, Ларссон, Классон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 65), Тойвонен (Гвидетти, 65), Берг.

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Делф, 77), Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 90), Хендерсон (Дайер, 85), Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Магуайр (87), Гвидетти (88).

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика