RU

Последние новости

07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  2 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  4 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди Новости

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди

Хабарингиз бор, Ғузорнинг "Шўртан" клуби 2025 йилги Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев клубдан кетиши ҳақида турли хабарлар пайдо бўлди. Championat.asia сайти "Шўртан" бош директори Шамиль Ярулин билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.


"Анвар Бердиев жуда яхши мураббий ва жуда яхши инсон. У билан бирга жамоамиз яна Суперлигага қайта олганидан хурсанд бўлдик. Айни пайтда Бердиев Про лицензиясига ўқимоқда ва ўз билимини янада кучайтирмоқда. Бироқ Суперлигада "Шўртан"ни тажрибалироқ мураббий бошқариши керак деб ҳисобладик.

Анвар Бердиев билан бу борада гаплашиб олдик ва уни клубимиз тизимида қолдиришга қарор қилдик. Бердиев агар клубда қолса, мураббий сифатида янада ўсарди ва бизга ҳам ёрдами теккан бўларди.

Ҳозирга қадар ҳеч қайси мураббий билан келишувга эришганимиз йўқ. Бир нарсани таъкидлаш керакки, "Шўртан" клубида Суперлига грандларидек катта смета йўқ. Шу сабаб хорижлик мураббий вариантини ўйламаяпмиз ҳам. Маҳаллий, ниманидир исботлашга ҳаракат қилаётган мураббий бўлса яхши бўларди.

Асрор Алиқулов? Тўғриси у билан бу борада гаплашганимиз йўқ. Бундан ташқари Алиқулов "Машъал" билан Суперлигага чиқди ва менимча Муборакда қолса керак", - деди Шамиль Ярулин.




Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика