RU

Последние новости

11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  6 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  12 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2

2021 йилги Суперлигада нечта жамоа иштирок этади? Диёр Имомхўжаев якуний жавобни айтди Новости

2021 йилги Суперлигада нечта жамоа иштирок этади? Диёр Имомхўжаев якуний жавобни айтди

Футбол мухлислари ўртасида шу савол кўтарилишига сабабчи бўлган инсонлар орамизда бор экан, ривожланиш бўлмайди.

Қуйидаги фикрларни яхшилаб ўқиб чиқишингизни ва шу савол қийнаётган инсонларга тарқатишингизни сўрайман.

28 ноябрь куни ЎФА Ижроқўми йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ЎзПФЛ вакилининг Суперлигада 14 та, Пролигада 10 та клуб иштирок этиши борсидаги таклифи тасдиқланди. Арал клубининг истисно тариқасида Пролигада иштирок этишига ҳамма бир овоздан рози бўлди. Йиғилишда ЎФА президенти ва Ижроқўм аъзолари иштирок этди. Кейинчалик ЎФА президентининг топшириғи билан Мурат Камалов ҳамда Дилмурод Набиев билан шахсан суҳбатлашдик. Бу инсонларнинг барчаси Президент ташаббуси тўла қўллаб-қувватланиши ва албатта ФИФА талаблари ҳурмат қилинишини маълум қилишди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган материалда Суперлига сўзи аллақачон Пролига қилиб ўзгартирилган. Биз ҳеч бўлмаса Суперлига ва Пролига ўртасидаги спорт принципларини ҳурмат қилишимиз керак.

Бугунги воқеалар фонида Нефтчи мухлисларида кўплаб саволлар пайдо бўлгани рост. Биз Нефтчи клубини ҳурмат қиламиз, унинг шонли тарихи ҳақида яхши тасаввурга эгамиз. Ва умид қиламизки, унинг бугунги мухлислари ҳам Суперлигага мард бўлиб, спорт принципи билан чиқишни афзал билишади. Ўз уйида кетма-кет уч ўйинни бой берган клубнинг Суперлигада пайдо бўлиб қолиши ЎзПФЛ олиб борган шунча меҳнатни бир пул қилибгина қолмай, ҳамманинг кулгусига ҳам сабаб бўлади.

Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидур. 2017 йил Нефтчи Олий лигада 15-ўринни эгаллади, аммо Суперлигада олиб қолинди (қайтага Машъал Суперлигадан тушириб юборилди). Бугунимиз аниқ кўрсатиб турибдики, бундан Нефтчи ҳеч қандай хулоса чиқармаган, ўз меҳнатлари билан элитага қайтган Машъал эса бугун ундан яхшироқ ҳолатда. Биз мана шу сабоқни унутмаслигимиз керак.

Ҳа, айтганча, Суперлига иштирокчилари сонининг 16 тага етказилиши борасидаги интрига менга икки йил аввалги ҳолатни эслатяпти. Ўшанда икки клуб сунъий равишда Суперлигага қўшилди. Аммо бу на Динамога фойда келтирди ва на Сурхонга. Биз бу каби ишларга тўла қаршимиз. Масаланинг қизиқ тарафи шундаки, ўшанда ҳам миш-мишлар Сурхон ортида турган мураббий сабаб болалаганди. Бугун ўша мутахассис Фарғонада пайдо бўлиб, ишни яна интригадан бошламоқчи кўринади. Биз Хайрулла Бозоров билан суҳбатда Нефтчини ривожлантириш масаласини муҳокама қилдик. Мен бу инсонга ишонаман ва умид қиламанки, ҳаммаси табиий жараён билан рўй беради. Нефтчининг узоқ танаффусдан кейин Истиқлолга қайтганиёқ шунинг дебочаси эди. Дисквалификациядан қайтаётганлар эса ақл-хушларини йиғиб, ҳалол меҳнат билан Нефтчини Суперлигага олиб чиқишади деб умид билдираман. Буёғига уларга омад тилаймиз.

2021 йилги мавсум Суперлигада 14 та клуб иштирок этади!", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 



Рейтинг: +72   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика