RU

Последние новости

19:29Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор": Пажишек, Кати, Фернандес асосий таркибда, Турдимуродов, Рўзиев ва Илич захирада  1 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  1 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  20 18:52Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум": Ваҳобов ва Стояновски бошланғич таркибда, Августин Чиди Квем захирада  1 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  5 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  1 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  12 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0

2021 йилдан аёллар футболида бадал пуллари бўлмайди Новости

2021 йилдан аёллар футболида бадал пуллари бўлмайди

Аёллар футболини ривожлантириш масаласи 2021 йилдан эътиборан янги босқичга киради.

ОФК аёллар жамоаларида камида бир, ФИФА эса икки ёш тоифасидаги тайёрлов гуруҳлари бўлиши кераклиги борасида талаб қўйган. Шундан келиб чиқиб, аёллар футболида U-16 ҳамда U-14 ёш тоифаларида ҳам мусобақалар бўлиб ўтади.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида U-14 мусобасини ҳудудий футбол ассоциациялари ёрдамида ўтказади. Аёллар жамоалари қошида эса U-16 жамоалари ташкил этилади. Бунда:

- мазкур ёш тоифасидаги қизлар билан шартнома имзолаш мажбурияти бўлмайди, футболчилар қизлар келишув битими асосида қабул қилинади. Демак, клублар ойлик-маошлар учун ортиқча чиқим қилмайди;

- мусобақа марказлаштирилган форматда ўтказилади ва катта ҳаражатни талаб қилмайди;

- U-16 ёш тоифасида асосан маҳаллий қизлар тўп суради. Бу эса яшаш ва овқатланиш учун катта ҳаражат қилишга олиб келмайди. Пировардида ҳудудларда футболчи бўлиш истагидаги қизларнинг миллионлар ўйинига кириб келиши учун шароит яратилади.

Ўз навбатида ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида аёллар жамоаларидан бадал пули олиш одатига чек қўяди, аёллар жамоалари бадал пулларисиз мусобақаларда иштирок этади. Орттирилган пул U-16 жамоаси ҳаражатларига сарф этилади, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика