RU

Последние новости

08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  4 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  4 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  10 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  6 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  89 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  5 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4

"Пахтакор"да ўйнаган португал, исроиллик ва бразилиялик футболчилар ҳозир қаерда? Новости

"Пахтакор"да ўйнаган португал, исроиллик ва бразилиялик футболчилар ҳозир қаерда?

Ҳар томонлама қийин аҳволга тушиб қолган "Пахтакор"га 2017 йилнинг июнида янги ҳомий (SFI Management Group) топилгач, жамоани кучайтириш ишлари бошлаб юборилди.

Дастлаб, грузиялик мутахассис олиб келинди. Шота Юстинович "шерлар" бошқарувидаги илк йилларида кўпроқ легионерларга умид боғлади. У биринчи йилнинг ўзидаёқ ҳужум чизиғини кучайтириш учун 3 та трансферни амалга оширди. 

2017 йилнинг июлида Туркиянинг "Адана Демирспор" жамоасидан олиб келинган Тиаго Безерра келгуси йилнинг охирига қадар "Пахтакор" учун ўйнади. У бу муддат ичида Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида 45 ўйин ўтказиб, 21 бор рақиблари дарвозасига йўл топишни уддалади. Бразилиялик футболчи Суперлиганинг 2018 йилги мавсумида 17 гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари ҳам бўлганди. Безерра Ўзбекистондан кейин фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиришга қарор қилди. 34 ёшли ҳужумчи айни пайтда Юлдузлар Лигасида "Ал Сайлия" шарафини ҳимоя қиляпти.

Гиди Канюк ҳам Тиаго билан бир кунда "шерлар" сафига келиб қўшилган. Тошкент клуби унинг трансфери учун 600 минг евро сарфлайди. Бироқ, исроиллик футболчи Безеррадан фарқли равишда Шотанинг ишончига кира билмади. Шу туфайли қишки трансфер ойнасида Тель-Авивнинг "Маккаби" жамоасига ижарага бериб юборилди. 28 ёшли футболчи айни пайтда Таиланд чемпионати вакили "Чонбури" клубида тўп тепмоқда.

Канюк жамоадан кетгач, Шотландиядан Исмаил Гонсалвеш олиб келинди. 400 минг еврога харид қилинган футболчи "Пахтакор" учун 1 йил ўйнаб берди. Португалиялик ҳужумчи 2018 йилги мавсумда "шерлар" либосида 35 ўйинда майдонга тушиб, 18 голга муаллифлик қилди. "Пахтакор"дан кейин бир муддат Теҳроннинг "Истиқлол"ида ўйнаган футболчи охирги мавсумни Ҳиндистон Суперлигасида ўтказди. Исманинг "Ченнай" футбол клуби амалдаги меҳнат шартномаси бугун якун топди. У эртадан бошлаб эркин агент ҳисобланади.

Қуёшли Осиёнинг футболи ғалат (ФР блоги)

Автор :
Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика