RU

Последние новости

11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  0 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  2 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  2 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  1 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   11 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  1 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3

2013 йил Ўзбекистон спортчилариининг эришган ютуқлари Новости

2013 йил Ўзбекистон спортчилариининг эришган ютуқлари

Ҳар бир соҳада бўлгани каби йил якунида спортда ҳам амалга оширилган ишлаб сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинади.
Хулосалар эса галдаги вазифаларни тўғри ва аниқ белгилаб олинишида асосий омил вазифасини ўтаб беради. Қувонарлиси, 2013 йилги спорт мавсуми ҳам аввалги йилларда бўлгани каби ўзбек спортига янги жаҳон ва Осиё чемпионларини туҳфа этди.

Юртимизда оммавийлиги бўйича биринчи ўринда турувчи футболда айтишга арзигулик муваффақиятлар қўлга киритилди. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мос равишда Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этиб якунда, дунёнинг энг кучли саккизта терма жамоаси қаторидан жой олишди. Умуман олганда, ўсмир ва ёшларимизнинг жаҳон чемпионати финал босқичларида иштирок этиши одатий ҳолга айланиб боряпти. Бунда албатта, мамлакатимизда болалар футболига қаратилаётган юксак эътибор мужассам. Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси уч карра жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди. Умумий олганда, олимпия спорт турлари бўйича мамлакатимиз спортчилари 2013 йил ҳисобидан фақат халқаро мусобақаларда 276та олтин, 250та кумуш, 268та бронза, жами 794та медаллар шодасини қўлга киритишди. Қисқа фурсатда бир йил давомида қўлга киритилган ғалабаларнинг барчасини тилга олиш мушкул. Биз энг эсда қоларли онларни ёдга олдик, холос.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали келажагимиз эгаларини ҳар томонлама комил инсон қилиб вояга етказиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни янада тараққий эттириш борасида қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, яратилаётган шароитлар ўз олдимизга юксак марраларни қўйишга ундайди.

Мухтасар айтганда, спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг энг муҳим воситаси бўлиб келмоқда ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолиши муқаррар. Чунки спорт – соғлом авлод, соғлом келажак дегани. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади. 2014 йилги спорт мавсуми ҳам йирик спорт мусобақаларига бой бўлади. Бугун йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммоларни тезда бартараф этиб, истиқболли режаларни ҳаётга татбиқ этишда барчамиз ҳамфикр, бир тану, бир жон бўлиб харакат қилишимиз талаб қилинади. Ниятимиз, Ўзбек спортининг зафарли одимлари сарҳад билмасин!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика