2012 йилда Марокаш ФИФА рейтингида Ўзбекистондан пастроқ ўринда эди, ҳозир эса жаҳон чемпионатининг ярим финалида. Нега бундай бўлди?
13 дек 2022 14:33
Новости
2012 йилда Марокаш ФИФА рейтингида Ўзбекистондан пастроқ ўринда эди, ҳозир эса жаҳон чемпионатининг ярим финалида. Нега бундай бўлди?
Қизиғи шундаки, 2012 йилда Марокаш ФИФА рейтингида Ўзбекистондан пастроқ эди.
Аслида Марокаш бунга қандай эришгани маълум. Мамлакат кўп йиллик сармоя ва давлат томонидан футболни қўллаб-қувватлагаш сабаб ярим финалга чиқиш орқали тақдирланди. Кўпчилик натижага эришиш учун 11 нафар футболчи ва битта мураббий бўлса кифоя, деб ўйлайди. Лекин футболдаги муваффақият кўплаб кичик деталлар ва унга киритиладиган қиммат сармоялардан иборат.
Футбол Марокашда энг машҳур спорт тури, шунинг учун монарх Муҳаммад VI унга катта эътибор қаратади. Унинг ташаббуси билан 2009 йилда Африканинг ҳеч бир жойида аналоги бўлмаган футбол академияси очилди. У 30 гектар майдонда жойлашган бўлиб, унинг қурилишига 65 миллион доллар миқдорида катта маблағ сарфланган. У ерда 13 ёшдан 18 ёшгача бўлган футболчилар шуғуллашади.
Биринчи катта натижалар Марокашга дарҳол келмади. 2012 йилда терма жамоа Ўзбекистондан пастроқ бўлиб, ФИФА рейтингида 74-ўринда жойлашган бўлса, терма жамоамиз 67-ўринда эди. Эндиликда Африка терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоасидан сезиларли даражада юқори – 22-ўринда, термамиз эса 77-ўринда.
Шу билан бирга, Марокаш тарихи футболи ҳозирда энди туғилаётган Қатарникидан фарқ қилади. Марокашда футболнинг ривожланиш даражаси тарихан анча юқори бўлиб, ҳудудий жойлашуви туфайли кўплаб марокашликлар Европада ўйнашади. Шу легионерларнинг катта таъсири туфайли Марокаш терма жамоаси шундай натижа қайд этди.
Лекин бир нарса аниқ: яхши футбол келажагини таъминлаш учун ҳозирданоқ футболга сармоя киритиш ва кўплаб майда нарсалар натижага таъсир қилишини унутмаслик керак. Натижа эса эртами-кечми келади.
Эмиль Бекмуҳамедов
Комментарии