RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  7 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   2 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

2010/11-йилги мавсумдан буён "Реал" ЕЧЛда 9, Испания Кубогида эса 4 марта ярим финалга етиб борди Новости

2010/11-йилги мавсумдан буён "Реал" ЕЧЛда 9, Испания Кубогида эса 4 марта ярим финалга етиб борди

"Реал" "Сан-Мамес" яна бир соврин ва у билан бирга требл билан расман "хайрлашди".

 Яна бир бор февраль ойида, яна Қирол Кубогида. Охирги бир неча мавсумдан буён "қироллик клуби" бу мусобақада мухлисларини хурсанд қила олмаяпти.

Анчелотти жамоаси масумдаги илк трофейни қўлга киритганидан икки ҳафта ўтиб, Кубок плей-оффининг учинчи босқичида иштирокини якунлади. Суперкубок финалида айнан "Атлетик" таслим этилганди.  

"Реал Мадрид" мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди (биринчиси Ла Лигада "Хетафе") ва "Эльче" билан дурангни инобатга олсак, қаторасига иккинчи учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. 

Аслини олганда 2010/11 йилги мавсумдан буён, "қаймоқранглилар" Қирол Кубогидан кўра, ЕЧЛ ярим финалида икки баробар кўп иштирок этишди. Сўнгги 12 йилда "Мадрид" 4 бор Кубок ярим финалига чиқишни уддалади ва икки бор бош соврин соҳибига айланди: 2010/11 ва 2013/14 мавсумларда.

Ана шу вақт оралиғида "Мадрид" 9 марта Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқишни уддалади ҳамда 4 бор бош совринни қўлга киритди. Қирол Кубоги Зинедин Зидан "қироллик клуби" ютмаган ягона соврин бўлиб қолди.

"Мадрид" ҳам, ПСЖ каби Кубокда омадсизликка учради. Парижликлар "Ницца"га имкониятни бой берган бўлса, "Мадрид" — Бильбаонинг "Атлетик" клубига ютқазиб қўйди. Тўртинчи имкониятдан Марселино Гарсия Тораль жамоаси пойтахтликларни таслим этди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика