RU

Последние новости

02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  10 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  93 00:03Миллатлар лигаси. Италия Бельгияда, Англия Грецияда меҳмон (асосий таркиблар)  0 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  76 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  87 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1085 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея ишончли ҳисобда, Хитой сўнгги дақиқада ғалабага эришди  0

2009 йил у А Сериянинг "Энг яхши мураббийи" деб тан олинганди, аммо кейин... Новости

2009 йил у А Сериянинг "Энг яхши мураббийи" деб тан олинганди, аммо кейин...

Хорижда иши юришмаган мураббий, ўзи ҳақида эслатиб қўйиш учун аппенин ярим оролларига қайтмоқда.

2009 йил Чезаре Пранделли А Сериянинг "Энг яхши мураббийи" деб тан олинганди. У бошчилик қилган "Фиорентина" Чемпионлар Лигасида қатнашар, "фиалкалар" клуб тарихида илк бор ушбу мусобақа плей-офф босқичига чиқа олганди. 2010 йилга ўтиб, жамоа германиянинг "Бавария"сига имкониятни бой берди. Ўша йил ёзида Пранделли Италия термаси бошқарувини қўлга олади – бир қарашда, мураббий профессионал фаолиятининг чўққисига қараб кетаётгандек, уни олдинда кўплаб ғалабалар кутаётгандек эди, аммо... 

Жамоа Евро-2012 финалига чиққани бу каби фикрларни янада асосли қиларди. Лекин ЖЧ-2014 даги омадсизликдан сўнг, барчаси умуман бошқача тус олди.

"Галатасарой", "Валенсия", "Ал Наср". "Фиорентина"дан кетганига саккиз йил бўлган бўлсада, Пранделли бирорта соврин ютолмади ва бугунги кунга келиб, "Женоа" унинг даражасидан паст бўлган клуб деб бўлмайди. Чезарени Италияда илиқ кутиб олишди. 

Хорижда иши юришмаган мураббий, ўзи ҳақида эслатиб қўйиш учун Аппенин ярим оролларига қайтмоқда. 

"Жамоа машғулоти вақтида нимани хис қиляпман? Худдики, туман тарқаб, яна қуёш чарақлагандек".  

Пранделлининг айтишича, у "Женоа" футболчиларига футбол ўйнашни ўргатиш учун келган.

"Куамени мисол қилиб олсак, у ажойиб футболчи, лекин техникаси билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжуд. Барча, нафақат у, ҳамма техник машғулотлар устида кўпроқ ишлаши лозим. Техника – бу футболнинг асл чиройи. Статистикани кузатишни, ундан тўғри фойдаланишни билиш зарур. А Серия да индивидуал ҳаракатлар эвазига рақибларни алдаб ўтиш борасида етакчиларнинг бари – чет элликлар, кишини ўйлантириб қўядиган масала. Схемалар, тактика – бу муҳим албатта. Лекин техника нима бўлади?".

"А Серияда маҳаллий ёш футболчилар йўқлиги кишини ранжитади тўғриси. Манчини эса Дзаньолони термага чақириб зўр ишга қўл урди. У клубларга қаратар: "Бу йигитга Италия чемпионати вакиллари таркибида жой топилмаслигини биламан, лекин у терма жамоа таркибида тўп тепишга лойиқ", дегандек бўлди. Энди эса барча унинг қобилиятли йигит эканини билиб олди ва Римнинг "Рома"си футболчини таркибига қўшиб олди".

"Охирги учрашувда жамоамда, майдонга тушган биргина италиялик футболчи бор эди. Бу жуда кам. Жамоа раҳбарлари бир нарсани тушунишлари зарур, ёшларга ишонч билдирилса, келажакда бу ўз мевасини беради. Оддий мисол "Ювентус"га бир қаранг – улар саккиз йил олдин англашдики, асосий таркибда камида 4-5 нафар маҳаллий футболчи бўлиши керак.

"Женоа"нинг мавсумда олдига қўйган вазифаси? Хавфли зонадан узоқроқ кетиб олиш, омадли проектнинг фундаментини қўя билиш. Клуб президенти шундай демоқда. Италияда "проект" сўзи билан эҳтиёт бўлиш зарурлигини яхши биламан – бу ерда деярли ҳамма эхтиросли ва қарорлар ҳам шу йўсинда қабул қилинади. Лекин нима бўлганда ҳам Прецьозига менга имкон бергани учун раҳмат айтаман". 

Мақсадим нафақат "Женоа" билан юқори ўринларни эгаллаш, балки имкон қадар италиялик ёш иқтидорларга имкон бериш, уларни кашф этишдир.


Нозима Зарипова таржимаси 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика