RU

Последние новости

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

20-тур превьюси: "Шўртан" - "Пахтакор" Новости

20-тур превьюси: "Шўртан" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 20-турида "Пахтакор" Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.


Мухтор Қурбонов устозлик қилаётган "Шўртан" иккинчи даврани муваффақиятли бошлади. Ўтган 4 учрашувда жамоа 8 очко жамғарди. Айни пайтда ғузорликларни яхши ҳолатда деб айтиш мумкин. Жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар йўқ.

Жамоалар олий лигада олий лигада 19 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 17та ўйинда ғолиб бўлган, 1 ўйин дуранг ҳисобида якунланган ва "Шўртан" бир марта зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик "Пахтакор" томонида - 53:11.

Ғузорда бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 8тасида “шерлар” зафар қучишган. Бир марта (2012 йил) "Шўртан" ўз уйида ғолиб бўлган. Биринчи даврада "Пахтакор" Тошкентда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Асосий таркиблар баҳси эса 25 август, сешанба куни соат 17:30да старт олади.

"ШЎРТАН" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Анвар Маражабов (Андижон), Зиёдилло Абдураҳмонов (Андижон), Баҳром Юлчараев (Гулистон).

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика