RU

Последние новости

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  80 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  15 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

20 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда Новости

20 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда

2022 йилда "Астон Вилла"дан келиб қўшилган "Челси" ярим ҳимоячиси Карни Чуквуэмека ўйин вақтига эга бўлиш учун курашишда давом этмоқда.

Жароҳатларидан тўлиқ фориғ бўлган ва ўйинга яроқли ҳолатда турганига қарамай, 21 ёшли футболчи жорий мавсум Энцо Мареска қўл остида Премьер-лигада бирорта ҳам имкониятга эга бўлмади. Унинг майдондаги барча ҳаракатлари Кубок ўйинлари билан чегараланган, бу эса клуб мухлисларида хавотир уйғотмоқда, деб хабар берди "The Chelsea Chronicle".

Бошланғич таркибда мунтазам ўрни йўқлиги ва доим захира сифатида қаралиши футболчини январдаёқ кетишга мажбур қилиши мумкин. Чуквуэмека ижтимоий тармоқларда шунга шама қилиб, Instagram'да ўзининг бошқа клубга ўтиши ҳақидаги постга лайк босган.

"Челси" Лига Кубогидан чиқиб кетгани ҳисобга олинса, Чуквуэмеканинг ўйин вақти чекланган ҳолатда қолиши тўғри мантиққа эга. У ҳозир доимий ўйин амалиёти ва ўзини юқори савияда кўрсатиш имконияти кафолатланган янги клуб топишдан манфаатдор.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика