RU

Последние новости

16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  15 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  12 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  9 11:34Рўзимбой Аҳмедов — "Хоразм" ФК бош директори  6 11:19ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди  6 10:47Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин  1

"Суперлигада 2-3 ўринларни ўйлаётганимиз йўқ. Мен учун жамоадаги ҳамма энг зўри" — "Навбаҳор" ҳужумчиси кубок,чемпионлик ва водий дербиси ҳақида Новости

"Суперлигада 2-3 ўринларни ўйлаётганимиз йўқ. Мен учун жамоадаги ҳамма энг зўри" — "Навбаҳор" ҳужумчиси кубок,чемпионлик ва водий дербиси ҳақида

Чемпионлик учун курашда давом этаётган "Навбаҳор" кеча Фарғонада муҳим уч очкога эга чиқди.

"Истиқлол" стадионида "Нефтчи" билан кечган водий дербисида омад наманганликларга кулиб боқди. Учрашувда "Навбаҳор"нинг ғалаба голига Зоран Марушич муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг сербиялик ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик. Марушич кеча Суперлигадаги саккизинчи голини урди. 

Нефтчи

Фозил Мусаев - 4'

Суперлига. Тур 22

18/10/2022, 18:30

2
:
1
Завершен

Навбахор

Джамшид Искандеров - 29', Зоран Марушич - 64'

45'
90'
4'  Фозил Мусаев
29'  Джамшид Искандеров
64'  Зоран Марушич

- Кечаги баҳс кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди? Умуман дерби қандай таассурот қолдирди?

- Мазкур беллашувда жамоа ва мухлисларни бошқа учрашувларга қараганда ўзгача ҳиссиётлар қамраб олади. Чунки  дерби, деган номи бор. Стадиондаги футбол муҳитидан маълум эдики, ўйин мухлисларда катта ҳурмат уйғотганди. Ёмғир ва ноқулай ҳаво уларга асло тўсқинлик қила олгани йўқ. Якунда биз ўз ишқибозларимизга хурсандчилик келтирдик. Ғалаба доим ёқимли. 


Coca Cola Суперлигаси. Водий дербисида "Навбаҳор" меҳмонда "Нефтчи"дан устун келди


- Орада маълум вақт захирада қолишингизга тўғри келди. Ўрнингизда Александр Касьян ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Жароҳатим билан боғлиқ муаммоларим бор эди. Мураббий билан маслаҳатлашиб таваккал қилмай, дам олган маъқул, деган қарорга келдик. "Динамо" билан ўйинни ўтказиб юбордим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. 

- "Навбаҳор"да чемпионатни ҳам, кубокни ҳам ютиш учун қулай имконият юзага келган. Сизнингча қайси соврин муҳимроқ?

- Биз мавсум бошиданоқ олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Қўлимиздаги имкониятни қочириб юбориш ниятида эмасмиз. Икки фронтда кураш охиригача давом этади. 

- Суперлигада 2-3 ўринлар қанчалик қониқтиради?

- Кубок ва чемпионатда олдимизга қўйган мақсадимизга жамоадагилар билан биргаликда эришишимиз мумкин. Наманганга 2та кубок ва қувонч келтирамиз, деган умиддаман. 2-3 ўринлар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. 

- "Навбаҳор" таркибида қайси футболчи бу йил энг яхши бўлишга муносиб?

- Айни дамда шу жамоадаги ҳамма энг зўри. Чунки барчамиз битта вазифа йўлида меҳнат қиляпмиз. Мағлубият ва  ғалабани бирга қабул қиламиз. Мен учун чемпионат охиригача шундай бўлиб қолади. 

- Мавсум якунланмоқда. Бу паллада ўзига яраша хулосалар чиқариш, аввалги ўйнаган лигаларингиз билан таққослашингиз мумкин. Грузия ва Ўзбекистон чемпионати ўртасида қандай тафовут сездингиз?

- Буни ҳамма ўзига ҳос тарзда кўради. Шунинг учун солиштириш қийин. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика