Шота Арвеладзе: "Майдон ҳолати яхши ўйнашимизга имкон бермади"
15 мая 2018 21:27
Новости
Шота Арвеладзе: "Майдон ҳолати яхши ўйнашимизга имкон бермади"
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг "Пахтакор" устози ва жамоа сафида энг яхши деб топилган Акмал Шораҳмедов ўз фикрларини билдирди.
Шота Арвеладзе: - Майдон ҳолати яхши ўйнашимизга имкон бермади. Учрашув жуда қийин кечди. Биз ҳар доим ўзимиз хоҳлагандек футбол ўйнашни истаймиз. Бугун шунга уриндик. Ўйиндаги интизом ва интилиш менга маъқул келди. Оғир беллашувларда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим.
Яхшироқ ўйин намойиш этишга интилишда давом этамиз.
Акмал Шораҳмедов: - Яхши футбол кўрсатиш учун биринчи навбатда майдонни яхши ҳолатга келтириш лозим. Мезбонлар охирги поғоналарда кетишаётгани сабабли бор кучларини ишга солишмоқда. Пешқадамларга қарши учрашувларда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Шу сабабли ўйин оғир кечди.
Майдон ҳолати яхшироқ бўлганда бемалол чиройлироқ футбол кўрсата олардик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии