RU

Последние новости

15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  0 14:27"Вулвс" АПЛнинг 17 ўйинида 1 та гол урган ҳужумчи учун 40 млн фунт сўраяпти  1 13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  4 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  6 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  2 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  7 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  1 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  4 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  7 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  41 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  8

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (30-21-ўринлар) Новости

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (30-21-ўринлар)

Теги :  Рейтинг
"Goal" нашри дунёнинг энг кучли ёш футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

30. МОЙЗЕ КЕН

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 28 февраль, Италия
Позицияси: Ҳимоячи
Жамоаси: "Верона" (Италия)

18 ёшли футболчи жамоасининг асосий ҳужумчиларидан бири. У бу мавсумда 19 учрашувда майдонга тушди ва 4 гол киритди. "Фиорентина"га қарши баҳсда дубль қайд этди. У "Верона" ҳамда "Ювентус"нинг биргаликдаги маҳсули. У икки жамоа таркибида ҳам бўлган, бироқ "бьянконери"лар таркибида узоқ мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаган.


29. ТАКЕФУСА КУБО

Туғилган йили ва жойи: 2001 йил 4 июнь, Япония
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Токио" (Япония)

Футболчи Ҳиндистонда бўлган 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашди ва бир гол киритишга эришди. У кичик болакай каби кўринишда, юзи, танаси шундай бўлса ҳам, худди катта кишилардек ўйнайди ва фикрлайди. Унинг қобилияти йиллар давомида шаклланди, 2011 йилда у "Барселона" билан шартнома имзолади, бироқ ФИФАнинг тақиқи туфайли бу шартнома кейинчалик бузилди. Ҳозирча у "Токио"нинг 23 ёшгача бўлган жамоасида тўп тепмоқда.


28. АЛЬБАН ЛЯФОН

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 23 январь, Буркина-Фасо
Позицияси: Дарвозабон
Жамоаси: "Тулуза" (Франция)

У 16 ёшидаёқ "Тулуза"нинг асосий посбонига айланди. 19 ёшга кирибоқ жуда катта тажрибага эга. Альбан топ-5 лигада дебют қилган энг ёш дарвозабон. У 16 ёшу 310 кунлигида илк учрашувда майдонга тушган. Буркина-Фасо давлатида туғилган бўлса-да, Франциянинг 19 ёшгача бўлган термаси учрашувларида мунтазам равишда дарвозани қўриқлайди. "Болакай" билан "Арсенал" шартнома имзолаш ҳаракатида бўлиб юрибди.


27. ДИЕГО ЛАИНЕС ЛЕЙВА

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 9 июнь, Мексика
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Америка" (Мексика)

Унга "мексикалик Месси" деб лақаб қўйишган. Чапақай, юқори техника соҳиби. 16 ёшга кирганида дебют қилган. Жамоа бош мураббийи Мигель Эррера уни ҳали бирор марта танқид қилмади, фақатгина мақтади. Лаинеснинг ўйинларини Европанинг гранд клублари скаутлари кузатиб боришмоқда. Яқин йилларда уни кўҳна қитъада кўриб қолсак ажаб эмас.


26. РАФАЭЛЬ ЛЕАО

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 10 июнь, Португалия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Спортинг" (Португалия)

Леао "Спортинг"нинг асосий ҳужумчиси эмас. Бироқ 18 ёшлигида у "Порту"га қарши учрашувда гол киритишга эришди. 19 ёшли футболчининг товон 45 млн еврога тенг. Бироқ у яқин кунларда жамоа билан шартномасини узайтиради ва унинг товон пули 100 млн еврогача кўтарилади.


25. ЛИНКОЛЬН

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 16 декабрь, Бразилия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Фламенго" (Бразилия)

Линкольн ва Винисиус Жуниор бир жамоада ўйнашади. У "Фламенго" таркибида бу мавсумда 6 учрашувда майдонга тушди ва 1 гол киритди. Сифатли ўйнайди, тўпни кам йўқотади. Шу боисдан уни Европанинг бир неча гранд жамоалари сотиб олишни режалаштиришмоқда.

24. МИЗЬЯН МАОЛИДА

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 14 февраль, Франция
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Лион" (Франция)

Александр Ляказет жамоадан кетаётганида айнан Мизьянни ўринбосар қилиб қолдирганди. 19 ёшли футболчида юқори иқтидор бор, "Лион"да мунтазам ўйин амалиётига эга. Ўйинлари Бруно Женезиуга маъқул келмоқда. У бу мавсумда 12 учрашувда қатнашди ва "Ницца" дарвозасига гол киритди.


23. ГОНСАЛО МАРОНИ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 18 март, Аргентина
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Бока Хуниорс" (Аргентина)

19 ёшли футболчи Пауло Дибала каби ўйин кўрсатади ва бемалол Европада ўйнай олиши мумкин. У замонавий футболнинг классик ярим ҳимоячиси сифатида эътироф этилмоқда. Гонсало 2016 йилда "Бока" билан шартнома имзолади. Олдинроқ унинг ўйинларини "Интер" ва "Милан" скаутлари кузатиб бораётгани борасида маълумотлар берилганди.


22. ЖОРДИ МБУЛА

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 16 март, Испания
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Монако" (Франция)

У "Барселона" академияси тарбияланувчиси. Иқтидорларни тайёрлаб берадиган "Монако" уни 3 млн еврога сотиб олган ва ундан топ-футболчи тайёрлашга интилмоқда. Мбула 2016/17 йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионлар лигасида тўпурарга айланди. Эффектив ўйин кўрсатади. Бироқ у Жардимнинг "Монако"сига ҳозирча керак бўлмаяпти. Балким унинг ҳам вақти келиб қолар.


21. МЕЙСОН МАУНТ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 10 январь, Англия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Витесс" (Голландия)

"Челси"нинг ёшлар таркибида ўзини кўрсатган футболчи асосий таркибда ўйнай олмади. Шу боисдан у Голландиянинг "Витесс" жамоасига ижарага бериб юборилди. У бу мавсум Эредивизияда 23 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол урди. Англиянинг 19 ёшгача бўлган терма жамоасида доимий равишда ўйинларда қатнашади. У жуда ақлли ўйин намойиш этади, тўп оширишлари ҳам анчагина сифатли. Шу боисдан у Голландияда яхши ўйин намойиш этмоқда.


(Давоми бор)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (50-41-ўринлар)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (40-31-ўринлар)


Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика