RU

Последние новости

23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  8 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  26 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Суперлига-2018. Қуръа ташланди Новости

Суперлига-2018. Қуръа ташланди

Футбол бўйича 2018 йилги Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир соат 15:15да бошланади. Ушбу саҳифа орқали қуръа ташлаш маросимининг матнли трнасляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



1-тур
Бунёдкор - АГМК
Пахтакор - Сўғдиёна
Нефтчи - Насаф
Бухоро - Қўқон-1912
Қизилқум - Локомотив
Металлург - Навбаҳор

2-тур
АГМК - Навбаҳор
Локомотив - Металлург
Қўқон-1912 - Қизилқум
Насаф - Бухоро
Сўғдиёна - Нефтчи
Бунёдкор - Пахтакор


Биринчи давра тақвими билан танишинг. МАНБА



- ПФЛ вакили Алексей Фролов қуръа жараёни ҳақида маълумот беради: 1. Тақвим изчил кўринишда тузилган бўлиб, иккинчи давра баҳслари 1-турда ўзаро ўйнайдиган клубларнинг “уй” – “сафар” тизимида ўрин алмашиш кетма-кетлигида бошланади ва шундай давом эттирилади.
2. Ўйинлар тартиби “Бергер” тизими бўйича аниқланади.
3. Бир минтақа клублари ўз уй ўйинларини бир турда ўтказмаслигини инобатга олиш зарур: “Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Қўқон-1912” – “Нефтчи”, “Олмалиқ” – “Металлург”.
4. Агар бир минтақада клублар сони 2тадан кўп бўлса, у ҳолда ўйинлар бир кунга сурилади.
5. “Уй” – “сафар” тартибида мос келмайдиган жуфтликлар рақами 1-7; 2-8; 3-9; 4-10; 5-11; 6-12.  

1. “Локомотив” ўз рақамини тортади, “Пахтакор” рақамини автоматик тарзда олади.
2. “Олмалиқ” ўз рақамини тортади, “Металлург” рақамини автоматик тарзда олади.
3. “Қўқон-1912” ўз рақамини тортади, “Нефтчи” рақамини автоматик тарзда олади.
4. “Насаф”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Қизилқум”, “Сўғдиёна” ўз рақамларини тортишади.
5. Агар бирор клуб ўзидан олдинги иштирокчи тортган рақамлардан бирини тортса, ўша рақам саватчадан олиб ташланади ва у клуб бошқатдан янги рақам тортади.
   


- Равшан Эрматов: Хитойда ўтган Осиё чемпионати финалини муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томоша қилганлари футболга берилаётган эътибор қанчалик эканлигини тушуниб олиш мумкин. Мухлислар футболимиз зерикарли бўлиб бормоқда дейишмоқда. Суперлигамиз янада қизиқарли бўлиши учун ҳакамларнинг ҳам ёрдами керак. Анча йиллардан буён бир даражага ўрганиб қолган футболчилар, мураббийлар ва ҳакамлар кейинги даражага чиқишлари учун вақт керак. Энди футболимиз динамик ва тезкор бўлишига умид қиламиз. 2018 йилдан бошлаб Президентимиз айтганларидек ҳалол футбол бўлади деб ўйлайман. Барчага янги мавсумда омад тилайман.


- Миллий чемпионатимиз формати 16та клубдан 12та клубга ўзгартирилди. Эндиликда Суперлига жамоалари икки босқичда, дастлаб икки даврадан иборат уй-сафар тизимида баҳс олиб боришади. Иккинчи босқичда эса, жамоалар ўз ўринларидан келиб чиқиб, 1-6 ўринлардаги жамоалар ҳамда 7-12-ўринлардаги жамоалар яна иккита гуруҳга бўлинадилар ва уй-сафар тизимида майдонга тушадилар.

Бунда “олтин очко” қоидаси амал қилади. Яъни 1-6 ўринларни эгаллаган жамоаларнинг 7-12 ўринлардаги жамоалар билан ўтказган учрашувларидаги барча натижалар чиқариб ташланади. 1-6 гача бўлган жамоалар ўртасидаги ўйинлар очколари сақлаб қолинади. Шунингдек, 7-12 ўринлардаги жамоалар очколари ҳам худди шундай тарзда ҳисобланади.

Про-лигада 1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлигага тўғридан тўғри йўл олади. Суперлигада 12-ўринни олган жамоа Про-лигага тушиб кетади. Про-лигадаги 2 ва 3- ўрин соҳиблари Суперлиганинг 10 ва 11-ўринлардаги жамоалари билан ўтиш баҳсларида иштирок этишади.

- ПФЛ бош директори Омон Ғофуров: ЎФА ва ПФЛ номидан барча барчани янги мавсум билан табриклайман. Бу мавсум аввалгиларидан кўп жиҳатдан фарқ қилади. Ўтган мавсумларда чемпионатимиз савияси пастроқ эди, шу боис томошабинлар ташрифи кам эди. Чемпионатимизга бўлган қизиқишни кўтариш учун қўлдан келганича ишлар қилинди. Бу йилги чемпионат яхши савияда ўтиши учун ПФЛ ва ЎФА томонидан кенг кўламли ишлаб олиб борилмоқда. Бу йилги чемпионатда титул ҳомий бўлиши кутилмоқда.

- Тадбир бошловчиси Даврон Файзиев қуръа ташлаш маросимини очиб берди.

- Барча меҳмонлар ўз жойларини эгаллаб олишди. Тадбир бошланишига оз қолди.

- Бу йилги Суперлигада 12та клуб иштирок этади.


Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика