RU

Последние новости

21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  2 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  138 20:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  32 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  2 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  3 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  17 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20

Сардор Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнайдиган ўзбекистонлик дастлабки футболчи Новости

Сардор Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнайдиган ўзбекистонлик дастлабки футболчи

6-16 декабрь кунлари БААда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. БААнинг иккита шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада жами саккизта учрашув ўтказилади.

Ушбу турнирда ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жазира" клуби ҳам ўйнайди. "Ал Жазира" ўзининг илк учрашувини эртага "Оклэнд Сити" клубига қарши ўтказади. Ўйин бизнинг вақт билан 22:00да бошланади.

Шуни айтиш лозим, Сардор Рашидов бундай нуфузли мусобақада майдонга тушадиган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлади. Унинг жамоаси дастлабки учрашувга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Бунгача клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида БААдан иккита жамоа қатнашган. Булар "Ал Аҳли" (2009 йил) ва "Ал Ваҳда" (2010 йил) клублари. "Ал Жазира" эса мазкур мамлакатнинг учинчи клуби бўлади.


"Ал Жазира" Абу Дабидаги энг кекса клуб ҳисобланади. Бу жамоа 1974 йил ташкил топган. Ушбу клуб шу пайтгача икки бор ички чемпионатда, уч марта Президент Кубогида ва бир марта Лига Кубогида зафар қучган. Ўтган йиллар мобайнида "Ал Жазира" сафида бир нечта футболчилар тўп тепишган.

Масалан, 1995 йил ФИФА талқинига кўра "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилган Жорж Веа 2001-2003 йилларда "Ал Жазира"да фаолият олиб борган ва жамоага сардорлик қилган. Шунингдек, Мирко Вучинич, Рикардо Оливейра, Лассана Диарра каби футболчилар ҳам ўз вақтида шу жамоада ўйнашган.


"Ал Жазира" БААда энг яхши футбол мактабига эга клублар сирасига киради. Бу жамоадан Али Мабхут каби машҳур футболчининг етишиб чиқишиёқ кўп нарсадан дарак беради. 2015 йилги Осиё Кубогида энг кўп гол урган ҳужумчи ўтган 20 йил ичида БАА терма жамоасининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Ўтган мавсум у "Ал Жазира" таркибида 33та гол уришга муваффақ бўлди.


Бундан ташқари, ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳам мазкур клуб таркибида фаолият юритмоқда. Демак, уни ҳам ҳаяжонли дамлар кутиб турибди дея оламиз. Жамоа бош мураббийи эса таниқли мутахассислардан бири Хенк тен Кате. Албатта, кўпчилик ўзбекистонлик мухлислар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Сардор Рашидов сабаб "Ал Жазира"га мухлислик қилишлари табиий ҳол. Шу ўринда биз Рашидов ва унинг жамоасига омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика