RU

Последние новости

12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  1 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  6 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  1 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  14 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  5

Олий лига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Бунёдкор"дан бешта гол қабул қилди Новости

Олий лига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Бунёдкор"дан бешта гол қабул қилди

Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Қўқондаги ўйиннинг 5-дақиқасида тезкор, комбинацион ҳужум. Ғиёсов биргина паси билан Шукуровни қулай вазиятга чиқарди. Отабек ўзидан-да, қулай имкониятда турган Қосимовни топди. Миржамол осонлик билан боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

Бурчак зарбаси. Холмуҳаммедов узатган тўпни қайтаришда ҳимоячилар аниқ ўйнай олишмади. Натижада чаққонроқ ўйнаган Бердиев осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 1:1.

Иккинчи тайм бошида Аҳмадалиев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва чап оёғида, бурама тарзда, тўпни дарвозанинг олис пастки бурчагига жойлади - 1:2.

60-дақиқада бурчак зарбасидан оширилган тўпдан сўнг Анвар Ғофуров ҳисобни оширди - 1:3. Баҳснинг 69-дақиқасида Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Шукуров боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 1:4га оширди. Орадан кўп ўтмай Гадоев ҳисобни йириклаштирди - 1:5.

87-дақиқада шундоққина жарима майдончаси чизиғи устидан белгиланган жарима зарбасини Жавоҳир Сидиқов қойилмақом тарзда ижро этди ва ҳисобни қисқартирди - 2:5.


9 ноябрь, пайшанба
15:00 - “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Бунёдкор” (Тошкент) 2:5
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), И. Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)
ПФЛ вакили: В. Лёткин

Голлар: Миржамол Қосимов 5, - 0:1. Суҳроб Бердиев 14, - 1:1. Дилшод Аҳмадалиев 48, - 1:2. Анвар Ғофуров 59, - 1:3. Отабек Шукуров 69, - 1:4. Шохрух Гадоев 72, - 1:5. Жавоҳир Сидиқов 87, - 2:5.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 62), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70.Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов, 65), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 13. Никита Рибкин, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.

“Бунёдкор”: 25. Мурод Зухуров, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзодбек Нурматов (14. Воҳид Шодиев, 75), 17. Достонбек Ҳамдамов (15. Фаррух Икромов, 81), 21. Дилшод Аҳмадалиев, 29. Отабек Шукуров, 30. Хуршид Ғиёсов (22. Шохрух Гадоев, 61), 44. Миржамол Қосимов.
Захира: 32. Суҳроб Султонов, 3. Ислом Қобилов, 28. Даврон Умиров, 77. Шохруз Норхонов.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика