RU

Последние новости

00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  3 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0

"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! Новости

"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!

Теги :  Ашхобод-2017
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.


Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз ярим финал доирасида Япония билан беллашди. Ўйиннинг асосий вақти ва экстра таймлар 3:3 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Пенальтилар сериясида эса вакилларимиз ғалаба қозонишди - 3:2.


ЯНГИЛАШ


"Ашхобод-2017"
Футзал, Ярим финал

24.09.2017
Япония - Ўзбекистон 3:3 (пенальтилар серияси - 2:3)
Голлар:
Кашо Тамуро 8, К.Шимизу 27, Ш.Хара 34 - К.Свиридов 20, Д.Абдураҳмонов 23, Д.Чориев 35

Япония (биринчи бешлик): Даиму Язава, Кото Уематсу, Юки Мурота, Казуя Шимизу, Атсуя Уемура.
Захира: Таку Миура, Шинсуке Хара, Кашо Тамура, Шота Хоригоме, Кийото Яги, Коичи Саито, Такаши Моримура, Такуя Уехара, Масая Хашимото.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Ҳусниддин Нишонов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Дилшод Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: К.Шимизу 22 - А.Юнусов 21, Д.Абдураҳмонов 32

Четлатиш: К.Шимизу 28



- Ғалабааа, терма жамоамиз Японияни пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида мағлуб этишди ва финалга йўл олишди. Ғалаба ва финал муборак мухлислар!

- Вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди - 2:2.

Пенальтиларда ҳозирча ҳисоб 2:1, японлар олдинда.

- Экстра таймларда ҳисоб ўзгармади. Финалда ким ўйнашини пенальтилар серияси аниқлаб беради. Йигитларимизга омад тилаб қоламиз.

- Иккинчи экстра тайм ҳам якунланиб бормоқда, ҳисоб ҳамон 3:3. Воқеалар ривожи бизни пенальтилар серияси томон етакламоқда.

- Учрашувнинг асосий таркиби 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Энди томонлар 5 дақиқадан иккита қўшимча тайм ўйнашади, шунда ҳам ғолиб аниқланмаса, финалчи ким бўлишини пенальтилар серияси аниқлаб беради.

- Японияликлар таркибида иккинчи голни урган Казуя Шимизу иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточка олди. Вакилларимиз 2 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишади.

Терма жамоамиз аъзолари учинчи голни ўтказиб юборганларидан кейин кейинги дақиқада ҳисобни тенглаштиришди.


Рейтинг: +77   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика