RU

Последние новости

00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  1 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  9 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1

Ван Дамм ва Емельяненко иштирокидаги тадбир учун иккита чипта эгаси маълум бўлди Новости

Ван Дамм ва Емельяненко иштирокидаги тадбир учун иккита чипта эгаси маълум бўлди

Хабарингиз бор, 9 сентябрь куни Тошкентга дунё юлдузлари Федор Емельяненко, Ван Дамм ва Жефф Монсонлар ташриф буюрадилар.

Танлов сайтимиз орқали онлайн тарзда ташкил қилинди.

Шоунинг ахборот ҳамкори ҳисобланган www.championat.asia сайти ушбу тадбир учун мухлислар учун иккита чипта тақдим этади. Чипта эгасини танлов йўли билан аниқлаб оламиз. Танловимизда 5 дақиқалик оралиқ билан 10 та савол берилади. Ҳар бир саволни биринчи бўлиб топган мухлисга бир очкодан берилади. 10 та савол якунларига кўра энг кўп очко тўплаган фойдаланувчига иккита чипта совға қилинади. Танлов соат 15:00да бошланади. Бугунги саволлар Федор Емельяненко мавзусида бўлади.

САВОЛ ҲАР 5 ДАҚИҚАДА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ. САҲИФАНИ ЯНГИЛАБ ТУРИНГ!

ЯНГИЛАШ


1-савол: Айни пайтда Федор қайси промоушен жангларида иштирок этади?

Жавоб: "Беллатор" (Саволга жавобни "RDTB" тўғри топди).


2-савол: Емельяненко "Сникерс" ва "Мерседес-Бенз" каби компаниялар билан бирга шу ишни қилган. Қайси ишни?

Жавоб: Ушбу компаниялар маҳсулотларини реклама қилган. (Fayruz)


3-савол: Федор Емельяненко қачондан бошлаб бошлаб ММА (аралаш қоидалар жанглари) да иштирок эта бошлаган?

Жавоб: 2000 йил, 21 май (Bek_Uzbekistan)


4-савол: Емельяненко Жефф Монсонга қарши ғалабасини қаерда ва қайси санада қўлга киритган?

Жавоб: Москва, 2011 йил 20 ноябрь (Aaron Ramsey_16)


5-савол: У илк техник нокаутини кимдан қабул қилиб олган? Исм ва фамилиясини ёзинг!

Жавоб: Цуёси Косака (Bek_Uzbekistan)


6-савол: Федор XX аср охирларида бир спорт тури бўйича Европа чемпионатида олтин медалини қўлга киритган экан. У қайси спорт?

Жавоб: Самбо (Whosanoff)


7-савол: Спортчи ҳозирча фаолиятидаги сўнгги жангини кимга қарши ўтказди?

Жавоб: Мэтт Митрион (Omadli)


8-савол: Федор Емельяненко 2008 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Ярим финалда бўлажак чемпион Благой Ивановга имкониятни бой берган. Кейинчалик бронза медали учун бўлиб ўтган жангда у кимни ва қайси мамлакат вакилини мағлубиятга учратган? Исм-фамилия ва мамлакат номини ёзинг!

Жавоб: Самад Рустамов, Ўзбекистон (Whosanoff)


9-савол: Федор Емельяненко учун севимли бўлган 4 та спорт турини ёзинг...

Жавоб: Самбо, бокс, кикбокс, дзюдо (Bek_Uzbekistan)


10-савол: Емельяненко 2003 йилда нечта жанг ўтказган?

Жавоб: 5 та (Bek_Uzbekistan)


Танловимиз якунланди! Танловимиз якунига кўра 4 та саволга тез ва биринчи бўлиб жавоб топган "Bek_Uzbekistan" никли мухлисимиз ғолибликни қўлга киритди.

Якуний натижалар:

Bek_Uzbekistan - 4
Whosanoff - 2
RDTB - 1
Omadli - 1
Aaron Ramsey_16 - 1
Fayruz - 1

Танловда иштирок этган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламиз. Ғолибимиздан Телеграм орқали @Ca_admin га боғланишларини илтимос қилиб қоламиз.

Бундан кейинги танловимиз www.olamsport.com сайтида ўтказилади. Танлов ҳақида яқин вақтлар ичида хабар қилинади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика