RU

Последние новости

00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  1 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  16 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  12 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  11 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  59 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  59 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  221 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3

“Локомотив” сен билан Сирожиддин! Новости

“Локомотив” сен билан Сирожиддин!

Хабарингиз бор, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи Сирожиддин Сайфиев 2014 йилги мавсумда оғир жароҳат олганди ва натижада футболчилик фаолиятини якунлаганди.

“Локомотив” жамоасига қарши кечган баҳсда оёғидан жуда жиддий жароҳат олган Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалинган. Унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан ўзбек футболи жамоатчилиги махсус акция ташкил этмоқда.

“Локомотив” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда туриш ниятида эмас. Жамоамиз иштирокида 11 апрел куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Локомотив” стадионида ўтадиган Эроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши учрашув чипталари сотувидан тушган маблағ Сирожиддин Сайфиевга ёрдам сифатида тақдим этиладиган бўлди.

Қолаверса, жамоамиз аъзолари ҳам бугунги машғулот бошланиши арафасида Сирожиддинни қўллаб-қувватлаш мақсадида эканликларини маълум қилишди ва унга соғлик тилаган ҳолда моддий ёрдам беришларини таъкидлашди.

#БизСенБиланСирожиддин
#ТаслимБўлмаСирожиддин


Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика