RU

Последние новости

13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  0 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  3 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  2 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   1 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  7 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  11 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  13 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  16 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  3

15-тур рамзий терма жамоаси Новости

Ушбу турда "Бухоро" ўз майдонида "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсда бухороликлар посбони Раҳимжон Давронов бир неча марта ўз жамоасини голдан қутқаришга эришди.

"Бунёдкор" Тошкентда "Сурхон"ни 3:0 ҳисобида таслим қилишида чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнаган Санжар Қодирқуловнинг ҳиссаси катта бўлди. Эътиборлиси Қодирқулов учрашув сўнгги дақиқаларида гол уришга ҳам эришди.



"Пахтакор" Навоийда "Қизилқум"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. "Шерлар"нинг дастлабки икки голини ҳимоячилар уришди. Эътиборлиси Кримец ва Симич бир-бирига голли пас оширишди.

"Локомотив" ёзги трансфер ойнаси вақтида ўз сафига қўшиб олган Остон Ўрунов янги клубига тезда қўшилиб кетди. "Динамо" 2:0 ҳисобида мағлуб этилган баҳсда Ўрунов анчагина фаол бўлди. Айнан унинг рейдини меҳмонлар ҳимоячиси қўполлик билан тўхтатиши оқибатида ҳакам пенальти белгилади.



Бу тур "Сўғдиёна" Қўқонга сафар қилди. Жиззах клуби етакчиси Санжар Рашидов дастлабки сонияларда Иван Нагаевга ажойиб пас берди ва тезкор гол урилди. Санжар жамоасининг иккинчи голида ҳам иштирок этганини таъкидлаш лозим.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов "Сурхон" билан учрашувда жуда яхши ўйнади. Майдон марказидаги чаққон ҳаракатлари туфайли "қалдирғочлар" йирик ғалабага эришишди. Унинг жамоадоши Жавоҳир Қаҳрамонов биринчи тайм ўртасида захирадан майдонга тушиб ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Қаҳрамонов майдонга тушганидан икки дақиқа ўтиб ҳисобни очди. Иккинчи таймда унинг иккита ажойиб пасидан кейин шериклари иккита гол уришди.



"Бухоро"нинг 18 ёшли футболчиси Асадбек Собиржонов барқарор ўйнашда давом этмоқда. У "Навбаҳор" билан баҳсда шерикларидан ажралиб тура олди.



"Металлург" Қаршида 2:1 ҳисобида "Насаф"ни мағлуб этди. Ушбу ўйинда бекободликлар сафида иккала голни ҳам Баҳодир Пардаев ургани эътиборга молик.

"Пахтакор" "Қизилқум"ни Навоийда 5:0 ҳисобида мағлуб этишида Игорь Сергеев муносиб ҳисса қўша олди. Ҳужумчи иккинчи тайм бошида ва учрашув охирида гол уриб дубль расмийлаштирди.




Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика