RU

Последние новости

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  0 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  10 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  38 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  527 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  2 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

14-ўриндаги "Нефтчи" ПФЛнинг Олий лига-2018 учун талабларини бажаришга киришди Новости

14-ўриндаги "Нефтчи" ПФЛнинг Олий лига-2018 учун талабларини бажаришга киришди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Олий лига футбол клублари раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда 2018 йил Олий Лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг асосий жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

Мазкур йиғилишда, “Нефтчи” ПФК раиси Тоҳир Васильевич Кападзе ҳамда бош мураббий Вадим Карленович Абрамов иштирок этдилар.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг якуний қарорлари бўйича, кейинги йилги мавсумда ЎзПФЛнинг клублар учун қўйган талабаларини бажарган жамоаларгина чемпионатда иштирок этади.  Таъкидлаш керакки, жамоалар Олий лига-2017ни қайси поғонада якунлашларидан қатъий назар сўралган талаблар бажарилмаса, жамоа кейинги мавсумда иштирок этмайди.


Ишқибозларга шуни маълум қиламизки, Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клуби ЎзПФЛ томонидан 2018 йил олий лигада иштирок этиш учун клублар олдига қўйиладиган талаблар ижроси устида иш олиб боришга киришди.


“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика