Темурхўжа Абдухолиқов Қатар клубига ўтди
16 янв 2017 00:00
Новости
Темурхўжа Абдухолиқов Қатар клубига ўтди
2016 йилги олий лига тўпурари фаолиятини Қатарда давом эттиради.
"Локомотив" клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Қатар юлдузлар лигаси иштирокчиси "Ал Сайлия" клуби билан шартнома тузди. Буни футболчининг ўзи тасдиқлади.
"Ал Сайлия" клуби 1995 йилда ташкил топган. Уй ўйинларини 25000 томошабинга мўлжалланган "Аҳмад бин Али" стадионида ўтказади.
Жамоани айни пайтда тунислик Сами Трабелси бошқариб бормоқда. Клуб сафида франциялик Грегори Гомис, руминиялик Драгос Григоре, баҳрайнлик Фавзи Айш, камерунлик Ало Эфулу каби легионерлар тўп тепишади.
Клуб Қатар Юлдузлар лигасида 16та ўйиндан сўнг 15 очко билан мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии