RU

Последние новости

16:38"Байер" "Ливерпуль"га иккинчи марта йўқ деди  1 16:05Олег Зотеев: "Иложи борича тезроқ қайтиб, "Андижон"га ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  2 15:40Маркиньос биринчи марта EЧЛда ғолиб чиқди ва элит рўйхатдан жой олди. Унда атиги 15 футболчи бор.  0 15:15Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди  3 14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  5 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  9 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   2 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  9 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  3 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  16 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  7 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади Новости

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” футбол клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

35 ёшли ярим ҳимоячи  Теҳрон шарафини ҳимоя қилувчи “Истиқлол”нинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди ва клуб билан 500 минг АҚШ долларига тенг 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Сервер Жепаров янги клубида фаол иштирок этиб, самарали натижа кўрсата олса, мукофот пули кўринишидаги қўшимча бонусларга эга бўлади.

Эрон Про Лигаси вакили “Истиқлол” 2015/16 йилги мавсумда чемпионатни 3-ўринда тугатган эди. Жорий мавсумда  жамоа 16-турдан кейин 25 очко билан 16 та жамоа орасида 5-поғонани эгаллаб турибди.

2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сервер Жепаровнинг сўнгги клуби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бўлганди. У 2016 йилги мавсумда “темирйўлчилар”нинг барча мусобақаларида 34 ўйинда майдонга тушиб,  8 та гол киритди ва “Локомотив”нинг тарихда илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлишига ҳамда мамлакат Кубоги соҳибига айланишига ҳисса қўшди.


Сервер Жепаров профессионал фаолияти давомида қуйидаги клубларда тўп сурган:

“Навбаҳор” — 2000–2001
“Пахтакор” — 2001–2007
“Бунёдкор” — 2007–2010
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2010 (ижара)
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2011
“Аш-Шабоб” (Саудия Арабистони) — 2011–2013
“Сеонгнам” (Жанубий Корея) — 2013–2014
“Ульсан Хёндаи” (Жанубий Корея) — 2015
"Локомотив” Тошкент — 2016

Маълумот учун, Жепаров “Сеул” клуби билан Жанубий Корея (2010) чемпионлиги ва Кубоги (2010), “Аш-Шабоб” (2012) билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у Тошкентнинг уч клуби — “Пахтакор” (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007), “Бунёдкор” (2008, 2009) ва “Локомотив” (2016) сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишга эришган.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 2008 йилда Ўзбекистон чемпионати тўпурари, 2008 ва 2010 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Рейтинг: +8   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика