RU

Последние новости

15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  1 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  1 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  2 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  5 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  5 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  23

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббийи ва футболчиси учун овоз бериш жараёни бошланди Новости

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббийи ва футболчиси учун овоз бериш жараёни бошланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2016 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш бўйича Республика бўйлаб сўровнома бошланганлиги ҳақида эълон қилади.

Cўровноманинг янада холислигини таъминлаш мақсадида унда журналистларнинг мустақил равишда тўғридан-тўғри иштирок этиши 2015 йилдан бошлаб чекланган эди. Ўша тизимга асосан овоз бериш жараёнида таҳририятлар иштирок этади.

Сўровномада Ўзбекистон ва чет элдаги оммавий ахборот воситаларининг таҳририятлари овоз берадилар.

Мустақил журналист, колумнист ва ньюсмейкерлар, шунингдек, спорт блогерларининг овозлари якунда мустақил журналистлар гуруҳи остида бирлаштирилади ва битта овоз сифатида сўровномада қатнашади. Футбол клублари ва терма жамоаларнинг матбуот хизматлари овози ҳам ягона “Матбуот хизматлари” гуруҳи остида бирлаштирилиб, ягона овоз сифатида сўровномада иштирок этади.

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номи (икки алоҳида номинация ҳисобланиб) умумий баллар йиғиндисига қараб аниқланади.

Ҳар бир таҳририят 3 нафар мураббий ва 3 нафар футболчини мукофотга лойиқлик даражаси бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга қўйиб чиқади. Иккала номинация бўйича ҳам 3 та қатор тўлдирилиши шарт.

Футболчи ва мураббийлар учун берилган овозлар қуйидаги тартибда ҳисобланади:

1-ўрин учун – 3 балл

2-ўрин учун – 2 балл

3-ўрин учун – 1 балл

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш асносида мураббий ва футболчининг йил давомидаги фаолиятига назар ташланади.

Овоз бераётган таҳририят тўртта асосий критерияга риоя қилиши керак:

1. Йил давомидаги индивидуал ва жамоавий равишдаги 

ютуқлари

2. Истеъдод, иқтидор ва Fair Play.

3. Карьера

4. Шахсияти ва унинг бошқаларга таъсири

Ўзбекистон олий лигасидаги ўзбекистонлик бўлмаган хорижлик мураббий ёки легионерлар сўровномада иштирок эта олмайди.

Таҳририят ўз овозини расмий мактуб билан ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига, шунингдек факс орқали жўнатишлари лозим. Овоз бериш 2 декабрдан очиқ ва 25 кун давом этиб, 2016 йилнинг 27 декабрь куни декабрь куни соат 18:00 да тўхтатилади.

Овозлар қуйидаги манзилга жўнатилади:

Манзил: Тошкент 100011

Ўзбекистон шоҳ кўчаси 98 А уй

Факс: +99871 - 244-16-83. Email: media@the-uff.com

Рейтинг: -34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика