RU

Последние новости

09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  1 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  0 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  1 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  4 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  7 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси бўлган "Бухоро"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  42 02:42А Серия. "Милан" "Комо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  4 01:50Ришарлисон узоқ муддатга сафдан чиқди  0 01:22"Атлетико" Симеоне билан 4 йиллик шартнома имзолади  2 00:55Сульшер нима сабабдан МЮга бош мураббий бўлмади?  5 00:29"Челси" асосий футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин  2 23:33"Вулверхэмптон" футболчиси учун МЮ билан бирга "Атлетико" ҳам курашади  0 23:15Эрик тен Хаг: "Клублар эгалари футболни тушунмайди"  6 22:46Кэррик собиқ шогирдини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0

Олий лига. Насимовнинг ягона голи "қалдирғочлар"га ғалаба келтирди Новости

Олий лига. Насимовнинг ягона голи "қалдирғочлар"га ғалаба келтирди

Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ


- Учрашувнинг 8-дақиқасида "Металлург" таянч ярим ҳимоячиси Дониёр Одилов тўпни Даврон Каримуловга узатган пайтда Элдор Шомуродов чаққон ҳаракат қилиб тўпни ундан олиб қўйди ва Насимовни ҳужумга чорлади. Баҳодир Насимов эса дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан дарвозани ишғол этди - 1:0.

Ўйин хавфли вазиятлар бой тарзда кечмаяпти. Жамоалар асосан майдон марказида ҳаракатланишмоқда. "Металлург"нинг майдон марказида тўп узатишда йўл қўйган кўпол хатосини ҳисобга олмаса, меҳмонлар ҳимояда ишончли ўйнашмоқда. "Бунёдкор" эса катта куч билан олдинга ўтаётгани йўқ. Лушан жамоаси асосан позицион ҳужумларга таянган ҳолда ўйнамоқда.

"Металлург" беллашувнинг 28-дақиқасида мувозанатни тиклаш учун ажойиб имкониятга эга бўлганди. Аюбхон Нўъмоновнинг чамаси 15 метрлар масофадан дарвоза томон тепган зарбаси тўғри Зуҳуровнинг қўлига бориб тушди.

Танаффусга жамоалар 1:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда устунлик асосан "Металлург" жамоаси тарафида бўлди. Аммо яратилган вазиятларни голга айлантиришда меҳмонларга аниқлик етишмади. "Бунёдкор" эса асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнади.

Шу тариқа "Бунёдкор" жамоаси Баҳодир Насимовнинг ягона голи эвазига муҳим 3 очкони қўлга киритди.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) 1:0
28 октябрь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони, 541 томошабин.
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Шояхметов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Гол: Баҳодир Насимов (8, Шомуродов)

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов (21.Сардор Азимов, 76), 14.Баҳодир Насимов (11.Шаҳзодбек Нурматов, 78), 16.Дилшод Аҳмадалиев, 17.Достон Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 21.Сардорбек Азимов, 23.Шохрух Гадоев, 77.Виктор Карпенко

"Металлург": 32.Суҳробжон Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов (6.Дилмурод Каримов, 46), 13.Жавоҳир Эсонқулов (21.Сардор Расулов, 75), 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёз Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 40.Исломжон Қобилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов (77.Саиджон Абдужабборов, 85)
Захира: 91.Зафар Сафоев, 6.Дилмурод Каримов, 9.Фарҳод Номозов, 11.Фаррух Шотурсунов, 21.Сардор Расулов, 23.Шерзод Жалилов, 77.Саиджон Абдужабборов.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Одилов (30), Сато Минори (45)

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика