RU

Последние новости

22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  4 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  7 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  5 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  8

EPLMANAGER: Сиз харид қилишингиз ва сотишингиз керак бўлган 5 футболчи 1-қисм Новости

EPLMANAGER: Сиз харид қилишингиз ва сотишингиз керак бўлган 5 футболчи 1-қисм

Теги :  Eplmanager
Эртага Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашувларига старт берилади.

EPLMANAGER фойдаланувчилари эса таркибда кимни сотишни ва қайси футболчини харид қилиш керак деб бошлари қотган. Биз бу борада фэнтези-футбол жамоалари эгаларига ёрдам беришга қарор қилдик.


СОТИБ ОЛИНГ

"Челси" - "Лестер Сити"

Диего Коста


"Челси" жорий мавсумни яхши бошлади дея олмаймиз. Баъзи футболчилар хатто ўтган мавсумдагидек ҳаракат қилишда давом этишмоқда.

Аммо Коста деярли бир ўзи жамоаси учун очко ишлашда давом этмоқда. Испаниялик етти ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди ва навбатдаги баҳсда ҳам голли сериясини тўхтатмаса керак.


"Арсенал" - "Суонси Сити"

Санти Касорла


Испаниялик ярим ҳимоячи Премьер-лигада фақат Жордан Хендерсондан муваффақиятли паслар сони бўйича ортда қолмоқда. Унинг узатмалари голли вазиятлар келтириб чиқариши эҳтимоли катта.


"Вест Бромвич" - "Тоттенхэм"

Тоби Алдервейрельд


Шанба куни "Тоттенхэм"ни иккинчи қаватдан "ўққа тутишади" ва Ян Вертонген ҳамда Тоби Алдервейрельдлар ўз жамоаларига катта ёрдам бериши мумкин.

Иккинчи қаватда Тоби Соломон Рондонга имкон бермаслиги мумкин, чунки жорий мавсумда Алдервейрельд ҳаводаги 13 та курашнинг 9 тасида рақибга тўпни бермаган. Шу билан бирга, ҳимоячи стандартларда ўзини кўрсатиши ҳам мумкин.


"Манчестер Сити" - "Эвертон"

Серхио Агуэро


Агуэро камдан-кам ҳолатларда кетма-кет икки учрашувда гол ура олмайди. Аргентиналик ўзига келиб олиш учун "Эвертон"га қарши баҳсда рақиб дарвозасини нишонга олишга бор кучи билан ҳаракат қилади.


"Саутгемптон" - "Бёрнли"

Душан Тадич


Тадич ўз терма жамоаси сафида "Австрия"га қарши баҳсда 1та гол урда ва 2та голли пас берди.

"Саутгемптон" плеймейкери жорий мавсумда вазиятлар яратиш бўйича Премьер-лиганинг энг яхши учинчи футболчиси бўлиб турибди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика