RU

Последние новости

11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  2 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  1 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  3 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  16 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  9 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  8

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди Новости

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди

ProSports Management компанияси Осиёнинг энг қобилиятли ёш футболчиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан шартнома тузганини эълон қилди.
Бу ҳақда championat.asia компания расмий сайтига таяниб хабар берди. ProSports Management вакили Никита Панасюк нима учун Шомуродов билан шартнома тузилганини тушунтириб берди.

- Шомуродов 21 ёшда, универсал ҳужумкор футболчи, баъзида қанотда, марказий ҳужумда ва ҳужумчи ортда ўйнай олади.

Ўйин услуби ва қобилияти жиҳатидан Андрей Ярмоленкони эслатиб юборади: тезкор, бақувват, техник томонлама кучли, майдонни яхши кўра олади, қарши ҳужум вақтида тез қарор чиқара олади.

Элдор жисмонан бақувват эканлиги учун тўп учун рақиблар билан кураша олади. 182см бўйга эга ҳужумчи жуда тез югуради, бошанғич тезлиги кучли, иккинчи қаватдаги курашларда ва стандарт вазиятлар вақтида жуда фойдали.

Шомуродовда дриблинг ҳам анча юқори. Битта ўйинда ўртача 6 марта рақибларни алдаб ўтади. Таққослаш учун, Жулиано ("Зенит") ўртача 5 марта, Промес ("Спартак") ўртача 8 марта алдаб ўтади.

Одил Аҳмедов "Пахтакор"дан "Анжи"га кўчиб ўтгач дарҳол юқори савияда ўйин кўрсатганди. Шомуродов терма жамоада ҳам яхши ўйнамоқда: 12та ўйинда 4та гол ва 1та голли пас.

Осиёлик футболчилар янги муҳитга кўникишлари жуда қийин кечади: Бироқ Денисов ва Аҳмедовнинг фаолияти бунинг тескарисини кўрсатди. Элдор русчада ёмон гапирмайди, Европага ўтишни истаса, инглиз тилини ўрганишни бошлайди.   

Элдорнинг статистикаси ёмон эмас: тўлиқ бўлмаган 2 мавсумда 19та гол урди ва 7та голли пас оширдл.

Кучли жамоа ва кучли шериклар билан бирга футболчи янада ривожлана олади. Шомуродов айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор"нинг етакчи футболчиси ҳисобланади.
Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика