Игуаин «Ювентус»га ўтгани учун «Реал» 2,25 млн евро олади
29 июл 2016 11:03
Новости
Игуаин «Ювентус»га ўтгани учун «Реал» 2,25 млн евро олади
«Наполи» ҳужумчиси Гонасло Игуаин 90 миллион евро эвазига «Ювентус»га ўтгани учун Мадриднинг «Реал» клуби ушбу трансфердан 2,25 миллион евро ишлаб олади.
ФИФА регламентига кўра «Реал» трансфернинг 2,5 фоизи тегиши лозим, сабаби аргентиналик футболчи бунгача Мадрид клубида ўйнаган.
Агар футболчи клуб тизимида 12-15 ёшлиги вақтида ўйнаган бўлса, ҳар йил учун товон пули 0,25 фоизни, 16-23 ёш оралиғида ўйнаган бўлса — 0,5 фоизни ташкил қилади.
«Реал»да Игуаин 19-23 ёш оралиғида ўйнаган, шу боис Мадрид клубига 2,5 фоиз улуш тегади.
Шундай қилиб, ФИФА регламентига кўра «Ювентус» трансфер амалга ошганидан сўнг 30 кун ичида «Реал»га 2,25 миллион евро тўлаб қўйиши лозим.
Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Комментарии