RU

Последние новости

07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  2 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  12 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  27 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0

"12 ой, 12 вилоят" лойиҳаси старт олди Новости

"12 ой, 12 вилоят" лойиҳаси старт олди

Нуқул танқиддан бошимиз чиқмай қолди. Кўзимизни каттароқ очсак, анча мунча ютуқларга эришганлигимизни ҳам кўрамиз.
Замонавий стадионлар-у, футбол академиялари. Суъний майдонлардан тортиб, спорт иншоотлари юртимиз бўйлаб кўпайса кўпайяпти-ки, асло камаймаяпти.

Балки бор нарсаларимизни кўрсатиб бера олмаётганлигимиз учун ўқувчилар томонидан кўплаб танқидлар бўлаётгандир. Демак, бу ерда раҳбарларнинг эмас аслида ОАВнинг айби катта бўляпти. Раҳбарларнинг айби эса ОАВга шароит  яратиб бера олмаётганлигида. Шунинг учун ОАВ уларга қарши бошқача қарайди. "Тутти нима учун сен фақат ёмонлик ҳақида ўйлайсан" машҳур мултфильмдан иқтибос. Ҳақиқатдан ҳам фақат ёмонлик ҳақида эмас, яхшиликлар ҳақида ҳам ёзадиган ва "СА"да кўрсатадиган пайт келди.

Янги йил олдидан "12 ой, 12 вилоят" лойиҳаси устида ишлаб, маҳсус дастур тузиб чиқдим. Унга кўра ҳар ойда режа асосида вилоятларга ташриф буюрилади ва у ердаги футболнинг тарихидан тортиб бугунги кунигача ўрганилади. Қолаверса, бу орқали "Кеча, бугун, эртага" лойиҳасини ҳам такомиллаштирамиз. Энди нафақат меҳмонларни кутамиз, балки ўзимиз вилоятга бориб мазкур лойиҳа учун катта интервьюларни уюштириб қайтамиз.

Энди "Кеча, бугун, эртага" лойиҳаси ойда бир маротаба, аммо сифат борасида 4 маротаба кучлироқ эфир (!) юзини кўради. Февраль ойи қаҳрамони Рўзиқул Бердиев. "Насаф" устози билан суҳбат ажойиб тарзда ўтди. Барчаси очиқ ва фикр алмашинувларга бой.

Қарши сафари кеча бошланди, бугун Шахрисабз орқали давом эттирамиз. У ерда 2005 йил автоҳалокатга учраган Камолиддин Кенжаев хонадонига ташриф буюрамиз. Кейин вилоятдаги "Косон" жамоаси тарихи билан танишиб, фахрий футболчилар суҳбатини оламиз. Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, аммо бир маротаба кўришга нима етсин. Ойнинг сўнгги жумасида, сиз учун тақдим этилинадиган "12 ой, 12 вилоят" ТВ кўрсатувини кутинг!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика