RU

Последние новости

09:20Арне Слот 88 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди  0 08:47Sofascore. 10 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродов, 82 дақиқа ҳаракат қилган Довбик билан деярли бир хил баҳога лойиқ кўрилди  0 08:35Туркия чемпионати. "Башакшехир"да йирик ғалаба, Пёнтекдан хет-трик! (+мусобақа жадвали)  3 08:17"Кайсериспор" Отабек Шукуровни трансфер қилишга яқин  2 08:10А Серия. 3-турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  6 07:51Мбаппе ўзини "Реал"да Роналдунинг вориси деб ҳисоблайдими? деган саволга жавоб берди  1 07:24Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 06:45ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис", Мбаппе ЛаЛигадаги биринчи голини урди  0 02:28Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди  45 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  1 01:46Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  4 01:42А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Шомуродов 82-дақиқада ўйинга қўшилди  25 01:25"Ман Сити" ўйинчисини "Бенфика"га ижарага берди  1 00:11Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 23:19Бир-икки, бир-икки...  11

"12-мухлис"да “ФутболN1”! Новости

"12-мухлис"да “ФутболN1”!

Лойиҳанинг иккинчи иштироки, “Бухоро” жамоасининг ашаддий мухлиси, “ФутболN1” никидаги Нодир ака бўлдилар.
- Нодир ака футболга неча ёшингиздан бошлаб қизиқасиз?
- Бунинг тарихи узун. Ҳамма қатори болалигимдан қизиқаман, аниқроғи 1989 йил 3-синфда ўқиб юрган пайтларимдан.

- Хоббингиз нима?
-Хоббим албатта футбол.

- Кумирингиз ким?
- Кумирим собиқ "Нурафшон" (Бухоро) дарвозабони раҳматли Александр Титьянов. Унинг ҳаракатлари, сейвлари, тўпни олиб қўйишларига қойил қолардим.

- Ҳозирда қайси дарвозабон мухлисисиз?
- Кейлор Навас.

- "Бухоро" жамоасинг кўп йиллик ашаддий мухлисисиз. Жамоа иштирокидаги энг эсда қолган ўйин қайси?
- Ҳаммасини ёзаман десам роман ёзишимга тўғри келади. Биттасини айтаман 1995 йил "Нурафшон" - "Янгиер" 1:2 ўйини жанги ҳеч эсимдан чиқмайди.

- Биринчи марта қайси футболчининг формасини сотиб олгансиз?

- Ринат Дасаевнинг формасини.

- Қайси футболчилар билан бир жамоада ўйнашни хоҳлардингиз?

-Ўзимиздан Сардор Рашидов, хориждан Роббен билан бир жамоада ўйнашни хоҳлардим.

- Танланг: 1."Бухоро" ОЧЛда чемпион бўлади лекин 1-лигага тушиб кетади. 2.Олий лигада доимий совринли ўринларда юради?

- Иккинчи вариантни танлардим.

- Миллий терма жамоамиз ЖЧга чиқолмаган йилларини эслаб афсусланасизми?

- Йўқ, насиб қилмаган экан афсусланмайман. Чунки келажакда албатта чиқамиз ЖЧга Худо хохласа.

- Қайси хонандани мухлисисиз ва охирги ўқиган китобингиз қайси?

- Тохир Содиқов қўшиқларини маза қилиб эшитаман. Худойберди Тўхтабоевни "Сариқ девни миниб" асарини маза қилиб ўқиганман. Тўғриси анча йил бўлди китоб ўқимаганимга.

- Ҳаётингиздаги унутилмас кун ва ўйин?
- Балки ишонишмас лекин бу бир кунда бўлган. 2005йил 8 июнь куни уйланганман, ўша куни ЖЧ-2006 саралашида Саудия Арабистони билан ўйнаганмиз. Ўйинни жонли эфирда кўролмагандим, 0:3 ҳисобида ютқазгандик.

-Ҳолис танланг, Ўзбек футболи ёки Европа футболи?
- Энг муҳими миллий терма жамоамиз ўйини. Қолгани иккинчи даражали.

Одатга кўра “ФК Давр”дан шеър. “Реал” ва “Барселона” мавзусини давом эттирамиз. 
Қарадим-у тақвимга.
Беихтиёр дедим "Ў".
Тел қилдим амакимга:-
"Бугун эл-классико!".

Бугун зўр ўйин бўлар.
Ҳаммага қийин бўлар.
Кимдир кимга "ем" бўлар.
Бугун эл-классико!

Чироқ ўчиб қолса деб.
Қўйдим движок обкеб.
Кўришар қўшнилар кеб.
Бугун эл-классико!

Эрталабдан сайтларда.
Хатто тушлик пайтларда.
Таърифланар байтларда.
Бугун эл-классико!

Фаол бугун юзерлар.
Ҳозирча "дўст, узурлар".
Тунда асаббузурлар.
Бугун эл-классико!

Кимлардир гаров ўйнар.
Яъниким қимор ўйнар.
Футболни биров ўйнар.
Бугун эл-классико!

"Бугун ютади "Реал".
Натижа ҳозирдан ҳал".
Деди кимдир бир маҳал.
Бугун эл-классико!

"Ютади бугун "Барса".
"Реал" унга ҳеч нарса.
Жавоб берди бир кимса.
Бугун эл-классико!

Натижа қандай бўлар.
Барибир шу иш бўлар.
Не бўлар? Жанжал бўлар.
Бугун эл-классико!

Юзерлар бир-бирин "ер".
Оғзига келганин дер.
Админларга сабр бер.
Бугун эл-классико!

Асабимни асрайман.
Хотиржамгина ухлайман.
Узр, сайтдан чиқай ман.
Бугун эл-классико!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика