RU

Последние новости

09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  0 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  1 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  10 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия Новости

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия

Теги :  Қуръа
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ

“Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади. Унда 12 терма жамоа ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи учун ўз рақибларини билиб олишади. Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар. Қуръа ташлаш маросимида Осиёнинг машҳур футболчилари Сами Ал Жабер ва Парк Жи Сун қатнашишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръа жараёнида Саудия Арабистони билан бирга 3-саватдан жой олади ва бу жамоа билан тўқнаш келмайди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

- Қуръа ташлаш маросими соат 13:30да бошланади. Қуръа механизми ҳақида тўлиқ маълумот қуйидаги видеода берилган.

- Маросим бошланди. 12та давлат байроқлари саҳнага олиб чиқилди.

- Катта экранда ҳар бир терма жамоанинг ўйинларидан лавҳалар берилди. Алифбо тартиби бўйича Ўзбекистон энг охирида намойиш этилди.

- Сауд Ал Муҳаннади нутқ сўзламоқда. Энди Осиё терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатлари саралашларидаги иштироклари ҳақида видеоролик намойиш этилмоқда. Роликда қитъамиз жамоаларининг ЖЧ финал босқичларидаги энг муваффақиятли иштироклари ҳам ўрин олган экан. Умид қиламиз кейинги қуръа маросимида Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам ўйинлари ўрин олади).

- Юқорида қуръа механизми барчага яна бир бор эслатиб ўтилмоқда. Дастлаб 6-саватча кейин 5, 4, 3, 2 ва 1-саватча гуруҳларга ажратилади. Саватчалардан олинган биринчи жамоа "A" гуруҳига, иккинчи жамоа эса "B" гуруҳига тушади.

- Қуръа жараёнини ОФК бош котиби Дато Уиндзор Жон олиб боради. Ҳар бир давлат ёзилган қоғозлар махсус шарларга жойлаштирилиб чиқилмоқда.

- ЎФФ матбуот хизмати Куала Лумпурда Ўзбекистон номидан қатнашаётганларнинг расмини тақдим этди. Бош мураббий Самвел Бабаян, терма жамоа менежери Рамиль Ильясов ва ОФК мусобақалар қўмитаси аъзоси Алим Арифов.


Диққат жараён бошланди!

"A" гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Хитой, Қатар, Сурия

"B" гуруҳи: Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Таиланд



Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика