RU

Последние новости

02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  14 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  2 00:33Расман: Руд ван Нистелрой - "Лестер" бош мураббийи!  1 00:07"Ланс" арманистонлик ҳимоячини трансфер қилмоқчи  4 23:51Франция. "Реймс" - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  5 23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  3 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  8 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  50 21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  15 20:21"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?  45 20:11"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  8 19:57Родриго муддатидан аввал майдонга қайтади  0

11 йилдан сўнг: 2011 йили скудеттони қўлга киритган "Милан" футболчилари ҳозир қаерда? Новости

"Милан" 11 йил деганда скудеттога эга чиқди. Шу муносабат билан "Championat.аsia" нашри 2010/2011 йилги мавсум "россонери" билан Италия чемпиони бўлган ўйинчиларни ёдга олишга қарор қилди.


Кристиан Аббьяти

Аббьяти ўша мавсумнинг энг муҳим футболчиларидан бири бўлган. А Сериянинг 38 ўйинидан 35тасида майдонга тушган ва бор йўғи 19та тўп ўтказиб юборган. Шунингдек, Кристиан ҳисобига 19та "қуруқ ўйин"ни ёздириб қўйган.

Аббьяти 2016 йил ёзда "Милан"да фаолиятини якунлаган. 2017-2018 йилги мавсумда у жамоа координатори лавозимида фаолият юритди. Кристиан ҳозирда мутахассис ҳисобланиб, фахрийлар мусобақаларида "Милан" сафида тўп тепади. Яқинда у А Серия юлдузлари жамоаси таркибида ўзбек футболи афсоналарига қарши баҳсда иштирок этганидан хабарингиз бор.


Тьягу Силва

Тьягу Силванинг фаолияти айнан "Милан"да энг чўққисига чиққан десак, муболаға бўлмайди. Бразилиялик А Сериянинг 33 учрашувида қатнашган ва ҳар сафар илк дақиқалардан ўйинни бошлаган. У чемпионат давомида 1та гол уриб, 1та голли пас берган.

Орадан бир йил ўтиб, 2012 йили Силва 42 миллион евро эвазига ПСЖга ўтади. Ҳимоячи у ерда 8 йил тўп тепади, кейин эса фаолиятини "Челси"да давом эттиришга қарор қилади. 37 ёшли Силва жорий мавсум 48 баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та ассист қайд этди.


Алессандро Неста

Ўйинларнинг аксарият қисмида Тьягу Сильва билан "Милан" марказий ҳимоясида Алессандро Неста ҳаракат қилган. Буюк ҳимоячи ўшанда 34 ёшда эди, фаолияти эса аста-секин якунига етиб бораётганди.

Силва билан деярли бир вақт, 2012 йил ёзида Неста ҳам "Милан"дан кетади. Алессандронинг янги клуби "Монреаль" бўлди ва у ерда бир ярим йил тўп тепди. Италиялик бироз дам олиб, 2014 йил ноябрида яна футболга қайтди. Неста ўзининг охирги клуби, Ҳиндистоннинг "Ченнайин" жамоасининг 3та ўйинида майдонга тушди.

2015 йил январда Алессандро Неста фаолиятини якунлади. Орадан бироз муддат ўтиб, мураббий бўлди ва "Майами", "Перужа" ва "Фрозиноне" жамоаларини бошқарди. Неста 2021 йил мартидан буён мураббийлик фаолияти билан шуғулланмаяпти.


Марек Янкуловски

Мавсум тугаши билан Янкуловски ҳали 33 ёшда бўлишига қарамай, фаолияини якунлади. Лекин бир неча ой ўтиб, футболга қайтди ва жонажон юрти Остраванинг "Баник" клубида тўлиқ бўлмаган мавсумни ўтказди.

2012 йил февралида Марек фаолиятини тамомлаш борасида якуний тўхтамга келди. 2018 - 2020 йиллар мобайнида "Баник"да спорт директори лавозимида ишлади. Янкуловски айни дамда ҳаётдан завқланиб яшамоқда ва баъзида фахрийлар иштирокидаги учрашувларда қатнашиб туради. У ҳам худди Аббьяти каби ўтган ҳафта Тошкентда ўзбек футболи афсоналарига қарши баҳсда иштирок этди.


Жанлука Дзамбротта

Чемпионликдан бир йил ўтиб, Дзамбротта ажойиб фаолиятига нуқта қўйди ва энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси сифатида футбол ихлосмандлари ёдида қолди. Аммо Янкуловскига ўхшаб, бироздан сўнг яна футболга қайтди ва Швейцариянинг "Кьяссо" клуби сафида 5та ўйинда майдонга тушди. Дзамбротта у ерда ўйновчи-мураббий бўлди.

Жанлука карьерасини якунлагандан сўнг, "Кьяссо"да қолди ва 2015 йил апрелигача бош мураббийлик қилди. Кейинроқ Ҳиндистоннинг "Дели Динамос" ва Хитойнинг "Цзянсу Сунин" жамоаларини бошқарди. Дзамбротта 2018 йил мартдан бери мураббийлик билан шуғулланмаяпти.

У айни дамда футболчиларни пиар қилиш ва кенг жамоатчиликка янада машҳур бўлиши билан шуғулланувчи "SoBe Sport" компаниясида ишламоқда. Компания мижозлари орасида Алессио Романьоли, Франк Кессье, Паоло Мальдини, Андрей Шевченко ва футбол оламининг бошқа кўплаб инсонлари бор.


Иньяцио Абате

Абате узоқ йиллар мобайнида "Милан"нинг асосий ўнг қанот ҳимоячиси бўлган. Бироқ Иньяцио 2017 йилдан бошлаб "россонери" асосий таркибидан тушиб қола бошлаган. Бунинг сабабларидан бири кўп жароҳат олгани эди.

2018/2019 йилги мавсум тугаши билан Абате "Милан"дан кетди, бироқ ўзига янги жамоа тополмади. Катта эҳтимол билан фаолиятини якунлаган. Иньяционинг инстаграмдаги суратларига асосан, у ҳозирда "Милан" ўсмирлар жамоасида ишламоқда.

Ҳозирги кўриниши: РАСМ


Кевин-Принс Боатенг

Боатенг чемпионлик мавсумида "Милан"нинг муҳим ўйинчиларидан бири бўлмаган — 26 ўйин (18тасида асосий таркиб)да майдонга тушиб, 3та гол урган ва 2та голли пас берган. Кевин-Принс кейинроқ жамоада муҳим ўрин эгаллай бошлаган.

Боатенг 2013 йил ёзида "Милан"дан кетди. Унинг фаолияти жуда мазмунли бўлди: "Шальке", "Милан"га қайтиш, "Лас-Пальмас"даги қисқа давр, "Айнтрахт", "Сассуоло", "Барселона", "Фиорентина", "Бешиктош" ва Марио Балотелли билан тўп тепган "Монца" клуби. Кевин-Принс ҳозирда она юртида "Герта" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.


Женнаро Гаттузо

Гаттузо — "Милан" афсонаси. У "россонери"нинг 467та баҳсида майдонга тушган ва клуб тарихида энг яхши кўрсаткич қайд этган ўйинчилардан бири ҳисобланади. Аслида, Женнаро учун 2010/2011 йилги чемпионлик мавсуми юқори даражадан охиргиси бўлди. У кейинроқ "россонери" асосий таркибидан тушиб қолди ва 2012 йил ёзида клубни тарк этди.

Гаттузо Швейцариянинг "Сьон" жамоасида фаолиятини якунлади ва ўша ерда мураббийлик қилишни бошлади. Гаттузо "Милан" ва "Наполи"даги иши билан кўпчиликка таниш. Женнаро айни дамда янги клуб излаш билан банд.


Кларенс Зеедорф

"Милан" чемпион бўлганидан 1 йил ўтиб, жамоадан кетганлардан бири голландиялик бўлди. Зеедорф фаолиятини Бразилияда, "Ботафого" сафида якунлади. У "россонери" билан 10та совринни қўлга киритди: иккита скудетто ва иккита Чемпионлар Лигаси шулар жумласидан.

Кларенс мураббийлик курсларини тугатиб, 2014 йил январда "Милан" бошқарувини қўлга олди. У ерда атиги 6 ой ишлади. Зеедорф кейинроқ Хитойнинг "Шеньчжэнь", "Депортиво" ва Камерун терма жамоаларини бошқарди. Кларенс айни дамда УЕФА элчиси ҳисобланади ва фахрийлар учрашувларида ҳам иштирок этиб туради.


Андреа Пирло

Пирло 2010/2011 йилги мавсум А Серияда "Милан"нинг бор йўғи 17 баҳсида майдонга тушди. Бироқ келаси йил, мутлақ текинга ўтган жамоаси — "Ювентус" етакчисига айланди. Андреа фаолияти давомида 6та скудеттони қўлга киритди (4таси туринликлар сафида).

Пирло кейинроқ MLSда, "Нью-Йорк Сити"да фаолиятини давом эттирди ва 2018 йил январда бутсасини михга илди. Орадан икки йил ўтиб, "Юве" ёшлар жамоасига мураббий бўлди. Кўп ўтмай "бьянконери" асосий жамоаси бошқарувини қўлга олди, аммо айтарли муваффақиятга эришмади. Айнан Пирло даврида "Ювентус" 10 йил деганда илк бор Италия чемпионатида ғолиб бўлолмади.

Андреа ҳозир мураббий бўлиб ишламаяпти, бироқ турли лойиҳаларда фаол иштирок этиб, бошқа футбол афсоналари билан майдонга тушмоқда.

Ҳозирги кўриниши: РАСМ


Роналдиньо

Роналдиньонинг фаолияти ҳам поёнига етиб бораётган эди. Агар бразилиялик 2009/2010 йилги мавсумда 36 учрашувда 12+18 қайд этган бўлса, 2010/2011 йилги чемпионлик мавсумида 11 ўйинда атиги 3та голли узатма берди. Роналдиньо чемпионат тугаши билан ватани, "Фламенго" клуби томон йўл олди. Кейинроқ "Атлетико Минейро", "Флуминенсе" ва Мексиканинг "Керетаро" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Роналдиньо 2015 йил клубсиз қолиб кетди, лекин 2018 йил январидагина бутсасини михга илди.

Афсонавий футболчи ҳозирда дунё бўйлаб саёҳат қилмоқда. Шунингдек, бошқа машҳур фахрийлар билан футбол ўйнаб, ҳаётдан завқланиб яшаяпти. Лекин жанжаллардан ҳам узоқда эмас: Роналдиньо бир неча йил аввал сохта ҳужжатлар туфайли Парагвай қамоқхонасига тушиб қолди. Шунингдек, касодга учради деган миш-мишлар ҳам тарқаганди. Роналдиньонинг янги севимли машғулотлари орасида — шахсий мусиқа студияси ва олий навли спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича бизнеси бор.


Златан Ибрагимович

Швециялик форвард — 2011 йилги чемпионлар орасидан ҳалигача "Милан"да тўп тепаётган ягона футболчи. Лекин ўтган йиллар мобайнида ПСЖ, "МЮ" ва "ЛА Гэлакси" жамоаларида ўйнаб келди ва 2020 йил январида "Милан"га қайтди. Ўшандан буён А Сериянинг 60 учрашувида майдонга тушиб, 33та гол урди ва 10та голли пас берди. Буларнинг барчасига 40 (!) ёшида эришди. У "россонери" билан шартномасини 1 йилга узайтириши ёки яқин дўсти Мино Райола хотирасига бағишлаб, агент бўлиши мумкин деган хабарлар бор.


Алешандре Пато

Патодан умидлар катта эди, аммо қатор жароҳатлар иқтидорли бразилияликнинг фаолиятини барбод қилди. У чемпионлик мавсумида А Сериянинг 25 баҳсида майдонга тушиб, 14та гол урди ва 4та самарали узатма берди. Орадан бир йил ўтиб, рақамлар буткул ўзгарди: 11 ўйин, 1та гол ва 2та ассист.

2013 йили январда Пато юртига қайтди ва "Сан-Паулу" ва "Коринтианс" шарафини ҳимоя қилди. Алешандре Европага қайтишга уринди, бироқ "Челси"га ижарага ўтиш омадсиз бўлди. Бразилиядан ташқари, Пато Хитойнинг "Таньцзинь Цюаньцзянь" клубида ўйнади. Алешандре ҳозир "Орландо Сити"да тўп тепмоқда.


Филиппо Индзаги

Чемпионликка эришгандан бир йил ўтиб, Индзаги фаолиятига нуқта қўйди. У "Милан"нинг 300 учрашувида майдонга тушиб, 126та гол урди ва 34 голли пасни амалга оширди. Пиппо 2010/2011 йилги мавсумда бор йўғи иккита гол урди.

Фаолиятини тугатиб, дарҳол мураббийлик касбини эгаллади. Индзаги "Милан" ўсмирлар жамоасида ишлай бошлади, ўтган вақт давомида у икки марта "россонери" бошқарувини қўлга олди. Лекин худди Зеедорф каби у ҳам айтарли ютуқларга эришмади. Пиппо шунингдек, "Венеция", "Болонья", "Беневенто" ва "Брешиа" жамоаларини ҳам бошқарди. У охирги клубидан 2022 йил мартда кетди ва ўзига ҳали иш топиб улгургани йўқ.


Антонио Кассано

Кассано мавсум давомида "Милан"га келди ва 17 ўйинда 11та самарали ҳаракат амалга оширди (4+7). Бир йил ўтиб яхшироқ натижаларга эришди: 17 баҳсда 3+10.

Бироқ 2012 йил ёзда Кассано "Милан"дан кетди — уни "Интер" форварди Жампаоло Паццинига алиштиришди. Антонио кейинчалик "Парма" ва "Сампдория" шарафини ҳимоя қилди. 2018 йил октябрида фаолиятини якунлади. Кассано айни дам Италия телевидениесида мутахассис сифатида ишламоқда.


Робиньо

2010/2011 йилги мавсум Робиньо учун "Милан" сафидаги энг яхшиси бўлди. 34 учрашувда 14та гол уриб, 3та голли узатма берди. Кейинроқ самарадорлиги фақатгина пасайиб борди. 2014 йил ёзида Робиньо "Милан"ни тарк этди. У "россонери"дан кетганидан кейин "Сантос" (икки бора), "Гуанчжоу Эвергранд", "Атлетико Минейро" ва Туркиянинг "Сивасспор" ва "Башакшехир" клубларида тўп тепди.

Бразилиялик 2020 йил бутсасини михга илди. Яқинда Робиньо 22 ёшли албаниялик қизни зўрлаганлар гуруҳида бўлгани учун 9 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу воқеа 2013 йил январида содир бўлган эди. Лекин Робиньо ҳозиргача қамоқ жазосидан қочишга муваффақ бўлиб турибди: қамалиши учун Италияга экстрадиция қилиниши керак, у ерда суд ҳукми кучга киради.


Николай Егоричев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика