Расман: 11 январь куни "Пахтакор" билан шартнома имзолаган Авазбек Ўлмасалиев кутилмаганда "Бунёдкор" аъзосига айланди
01 фев 2022 23:10
Новости
Расман: 11 январь куни "Пахтакор" билан шартнома имзолаган Авазбек Ўлмасалиев кутилмаганда "Бунёдкор" аъзосига айланди
Бу ҳақида "Бунёдкор" клуби расман маълум қилди.
"Ўтган мавсумни ижара асосида жамоамизда ўтказган Авазбек Ўлмасалиев энди ҳуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор” футболчиси!
17 ёшида Суперлигада дебютини нишонлаган иқтидорли ҳимоячи 2022 йилги мавсумда ҳам “Бунёдкор” либосида тўп суради. 22 ёшли футболчи шу кунга қадар Суперлигада 68 та учрашувда 8 та голга муаллифлик қилган.
Умид қиламизки, Авазбек Ўлмасалиев ўзининг ёрқин ва ишончли ўйинлари билан 2022 йилги мавсумда ҳам “Бунёдкор”нинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшади!", -дейилади "Бунёдкор" клуби баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни "Пахтакор" клуби футболчи билан икки йиллик келишувга эришганини эълон қилганди.
Расмий хабар: Авазбек Ўлмасалиев "Пахтакор" футболчисига айланди
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии