RU

Последние новости

01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  6 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  19 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  61 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью Новости

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг учинчи турида ўз майдонида "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувдан сўнг ўйин давомида фаол ҳаракат қилган ва жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов сайтимизга интервью берди.

- Қўлга киритилган муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Жамоа бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан ирода кўрсата олди. Дастлаб шу ва ўйин борасида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Авваламбор юртдошларимизни Наврўз байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Энди "Андижон" билан кечган баҳсга тўхталсам, тўғри таъкидладингиз характер кўрсата олдик. Чунки ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида тўп тепаётган эдик. Ғалабага бўлган иштиёқ кучли эди. Муваффақиятимизнинг омили ҳам шунда, деб ўйлайман. Кучли хоҳиш, иштиёқ ва ирода ҳисобига навбатдаги уч очкога эга чиқдик. 

- Нима учундир биринчи бўлим охирларига келиб ўйинда асабийлашишлар кўп кузатилди. Ваҳоланки "Бунёдкор" ҳисобда олдинда бораётганди. Балки четлатиш бунга сабаб бўлдими?

- Ўйин давомидаги асабийлашишни табиий ҳолат, деб ўйлайман. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз четлатишдан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Майдондан четлатилган жамоадошимиз учун ҳам ҳаракат қилишимиз лозим эди. Шунинг учун бироз асабийлик кузатилди. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажардик ва муҳими ғалаба қозондик. 

- Урадиган голларингизни аксарияти пенальтилардан. Хуршид Ғиёсов жамоада штатли пенальтичими? Дейлик "Қўқон-1912"да Мурод Ҳолмуҳаммедов, "Пахтакор"да Драган Черан шундай вазифани кўпроқ бажаришади...

- Тўғри кўп голларимни пенальти орқали урганман. Сиз санаб ўтган ижрочилар 11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар жўш уришини, қийинчилигини яхши тушунишади. Аслида бу жараён осон эмас.

- "Андижон" билан кечган баҳсда жамоа аввалги учрашувлардан фарқли равишда илк дақиқалардан эҳтиёткорликни эмас, кўпроқ ҳужумкорликка урғу берди. Ёки кеча рақиб шундай имконият тақдим қилдими?

- "Бунёдкор" доим кимга қарши тўп тепишидан қатъий назар доим биринчи рақам остида ўйнайди. Айтганингиздек эҳтиёткорлик ҳам керак албатта.

- Шу куни рақиб сафида бир нечта собиқ бунёдкорчилар бор эди. Уларга қарши ўйнаш қизиқарли бўлгани табиий...

- Уларни бемалол иқтидорли футболчилар, деган бўлардим. Гарчи бизга қарши ўйнашган бўлсада, аксарияти шу ерда улғайишган. Майдонда шу футболчилар билан курашиш қизиқарли бўлди. Майдонда борларини беришди.

- "Бунёдкор"даги вазият ўтган йилгига қараганда ижобий томонга ўзгарганми? 

- Ўзгаришлар юз берганини биласиз. Клуб президенти Меҳриддин Абдуллаев биз билан учрашдилар, бундан буён барча нарсалар ижобий томонга ўзгаришини таъкидладилар. Вазият секин-аста яхшиланиб бормоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика