RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Олий лига-2015 якунлари. "Навбаҳор" ҳақида Новости

Олий лига-2015 якунлари. "Навбаҳор" ҳақида

Теги :  Навбаҳор
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ҳақида маълумот берамиз.

Мавсум
Чемпионатни ўз майдонида мағлубият билан бошлаган "лочинлар" мавсум давомида икки тур 7-ўринда бўлишди. Бу жамоа учун энг юқори ўрин бўлди. Олий лигани эса 8-ўринда тугатди. "Навбаҳор" кўп очколарни асосан ўз майдонидаги ўйинларда қўлга киритди. Сафарда 3 марта ғалаба қозонди ва 1 марта дуранг ўйнади.



Бош мураббий
Бахтиёр Ашурматов иккинчи йил "Навбаҳор"ни бошқариб борди. Мураббий йил бошида бир қатор футболчиларни жамоага жалб қилди. Ўтган йил жамоа Ашурматов бошчилигида 7-ўринни эгаллаганди, бу йил эса натижа битта ўринга пасайди. Миш-мишларга кўра мураббий қишда "Навбаҳор"ни тарк этиши мумкин экан. Ашурматов Наманганда қоладими ёки йўқми декабрь ойи ўрталарида маълум бўлади.



Етакчи
Дилшод Жабборов жамоанинг ҳақиқий етакчиси бўла олди. Аслида ярим ҳимоячи бўлган Жабборов бир қатор ўйинларда ҳимоячи сифатида ҳам ўйнади. У ўзини ҳам рақибни ҳам аямай тўп учун охиригача курашиши билан бошқалардан ажралиб турди. Жабборов мавсум давомида 28та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 5та гол уришга муваффақ бўлди.


Ақл ёшда эмас бошда
Бошқа клубларда ёш футболчиларни кашфиёт сифатида танлаб олаётгандик. "Навбаҳор"да буни номинацияни ўзгартиришга қарор қилдик. Бунга 1978 йилда туғилган Улуғбек Бақоев сабаб бўлди. Тажрибали ҳужумчи ўтган йил иккинчи даврада "Бухоро"да ўйнаб 3та гол урганди. Бу йилни эса "Навбаҳор"да ўтказган Бақоев рақиблар дарвозасига 7та тўп киритди. 14-турда "Шўртан"га қарши баҳсда хет-трик қайд этиб барчани лол қолдира олди.



Энг яхши ўйин
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:0
Олий лиганинг 18-турида Наманганда навбатдаги водий дербиси бўлиб ўтди. Унда "Навбаҳор" клуби ўз мухлислари қаршисида "Нефтчи" билан ўйнади. Учрашув тақдирини 81-дақиқада Улуғбек Бақоев томонидан урилган ягона гол ҳал қилди ва "лочинлар" муҳим ғалабани қўлга киритишди.



Энг яхши футболчи
Шаҳбоз Эркинов мавсум давомида 26та ўйинда иштирок этиб 13та гол урди. Эркинов олий лиганинг тўпурарлар пойгасида тўртинчи, "Навбаҳор"да эса биринчи ўринни эгаллади. Эркинов иккита ўйинда дублга эришди. 



Ким қанча ўйнади?

Футболчи

Амплуа     

Туғ.сана

Ўйин    

Дақиқа    

Гол   

СК   

ҚК   

Шихов Санъат

Яҳм

28.12.1989     

29

2472

2

6

0

Жабборов Дилшод

Яҳм

09.03.1985

28

2463

5

5

0

Саматов Алишер

Ҳим

23.10.1989

28

2419

0

8

0

Аҳмедов Азимжон

Яҳм

04.01.1992

27

2242

2

6

1

Ҳасанов Роббим

Яҳм

06.02.1988

27

2211

1

2

0

Эркинов Шахбоз

Ҳуж

16.07.1986

26

2074

13

7

0

Акбаров Бобиржон

Ҳим

14.02.1989

25

2125

0

5

2

Валижонов Отабек

Яҳм

08.04.1989

23

1558

2

9

1

Бақоев Улугбек

Ҳуж

28.11.1978

21

1040

7

11

0

Бойдадаев Илҳом

Яҳм

14.01.1988

19

1199

0

3

0

Маҳмудов Алишер

Яҳм

25.01.1986

19

562

1

0

0

Шамсиддинов Тоҳиржон**

Ҳим

09.02.1994

15

1270

0

1

0

Бердимуродов Раҳматулло

Яҳм

24.10.1987

14

1150

0

3

0

Ортиқов Акмал**

Дар

30.01.1987

13

1170

-19

2

0

Рижко Юрий*

Ҳим

10.10.1989

13

1113

0

2

0

Алиев Аъзам

Яҳм

07.07.1991

13

625

0

2

0

Георгиев Сергей*

Яҳм

20.10.1991

11

730

2

2

1

Мамазулумов Мўйдин*

Ҳуж

22.01.1984

11

406

4

2

0

Меленчук Александр*

Дар

20.03.1979

10

777

-12

1

0

Хўжаев Хуршид

Дар

14.02.1988

7

573

-13

0

0

Маҳамаджонов Қаҳрамон**

Ҳим

26.03.1990

7

394

1

1

0

Мамадалиев Суннатулла*

Яҳм

28.08.1989

7

298

0

1

0

Раҳматуллаев Алибобо**

Яҳм

08.02.1991

4

123

0

1

0

Исоқов Даврон**

Ҳуж

28.09.1989

4

94

0

0

0

Бобожонов Азамат

Яҳм

08.06.1988

4

85

0

0

0

Жўраев Ғайрат**

Яҳм

12.02.1987

4

63

0

2

0

Ашурматов Нодир

Дар

01.07.1994

2

180

-7

0

0

Расулов Муҳаммаджон            

Яҳм

23.11.1991

2

90

0

0

0

Турғунбоев Азизбек

Яҳм

01.10.1994

1

16

0

0

0

Кагиров Тимур*

Ҳим

24.05.1985

1

14

0

0

0

Тўрабоев Ботирбек

Ҳим

23.06.1992

1

13

0

0

0

Ҳалилов Омон-Биик

Ҳим

02.03.1993

1

12

0

0

0



Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар 



"Навбаҳор-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар 30
Голлар 40
Уйдаги голлар 23 (57,5%)
Меҳмондаги голлар 17 (42,5%)
Ўтказилган голлар 51
Уйда ўтказилган голлар 18 (35,29%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 33 (64,71%)
Ўртача гол 1,33
Ўртача ўтказилган гол 1,7
Уйдаги очколар 27/45 (60 %)
Меҳмондаги очколар 10/45 (22,22 %)
Энг йирик ғалаба 4:2 - "Шўртан"
Энг йирик мағлубият 1:5 - "Локомотив", "Насаф"   
"Қуруқ" ўйинлар 5 (16,67%)
Гол ура олмаган ўйинлар 6 (20%)
Иродаги ғалаба 3
Йирик ғалабалар 0
Йирик мағлубиятлар 2
Автогол (урилган/ўтказилган) 0/1
Огоҳлантиришлар (ўртача) 82 (2,73)
Четлатишлар (ўртача) 5 (0,17)
Майдонга тушганлар (легионер)        
32 (3 - 9,38%)
Томошабинлар (жами/ўртача) 177539 / 5918


Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Машъал" ҳақида


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика