Асқар Толибжонов: "Молдавия билан ўртоқлик ўйини ҳақида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ"
01 дек 2015 10:35
Новости
Асқар Толибжонов: "Молдавия билан ўртоқлик ўйини ҳақида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ"
- Миллий терма жамоамиз 2016 йили дастлабки ўртоқлик учрашувини Молдавияга қарши ўтказиши тўғрисида маълумотлар тарқалди. Шу ростми?
- Йўқ, бу маълумот асоссиз қаердан олдинглар билмадим. Молдавия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтиш борасида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ. Лекин келаси йили кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувларини албатта ўтказамиз ва буни дастуримизга киритганмиз.
- Бу йил терма жамоамиз ўз майдонидаги учрашувларни "Бунёдкор"да эмас, "Пахтакор" стадионида ўтказади. КХДР терма жамоаси билан бўлган ўйинда "Пахтакор" марказий стадионига кира олмай ташқарида қолиб кетган мухлислар ҳам бўлди.
- Тўғри, жорий йилда ЖЧ-2018 саралаши босқичидаги иккита учрашувни "Пахтакор" стадионида ўтказдик. Майдоннинг ҳолатига қараб шундай қарорга келдик. Албатта, келаси йили майдоннинг ҳолати яхши бўлса, ўйинларни "Бунёдкор" стадионида ҳам ўтказамиз, - дейди Толибжонов.
Эслатиб ўтамиз, ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, Молдавия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2016 йилнинг 9 февраль санасида, Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии