Узбекистан
Насаф Азамат Алланиязов - 61', Ильдар Маматказин - 77', Максуд Каримов - 82' |
Высшая лига. Тур 7 28/04/2016, 18:30 0
:
3
Завершен
|
Андижан |
45'
90'
-
Шу тариқа "Насаф" ўз майдонида ғалаба қозонди.
-
90+3'Шу ерга келганида бош ҳакам ўйин якунланганлиги ҳақидаги хуштагини чалди.
-
90+1'Майдон марказида Фарҳод Бекмуротов рақиби Шуҳрат Муҳаммадиевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
-
90'Бош ҳакам иккинчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.
-
88'Ўзгариш. "Насаф". Азамат Алланиёзов ўрнига Дилшод Хушбаков тушди.
-
86'Йованович рақиб жарима майдони ичида Бердиевга тўп оширди. Лекин Анвар зарба беришда бироз кечикди. Кейинчалик у тўпни дарвоза томон йўллади. Санжар Қувватов эса ўз ўрнида тўпни ушлаб олди.
-
85'Баҳром Абдураҳимов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди.
-
83'Абдумалик Абдуллаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини ҳимояч Муҳаммадиев қайтариб юбориб, хавфни бартараф этди.
-
82'Баҳром Абдураҳимов ўнг қанотда жарима майдони ичида тўпни Мақсуд Каримовга қулай тарзда етказиб бергач, Каримов дарвозани аниқ нишонга олди - 3:0.
-
80'Ўзгариш. "Андижон". Отабек Валижонов ўрнига Анвар Бердиев тушди.
-
77'ГОООООООООЛ! Ўнг қанотдан Дилшод Раҳматуллаевнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Ильдар Маматказин боши билан дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди - 2:0.
-
76'Абдураҳимов чап қанотдан тўпни ҳаволатиб "Андижон" жарима майдони ичига етказиб берди. Иқбол Бобохонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс холда унинг ортида Алланиёзов турган эди.
-
74'"Насаф"нинг яна бир хавфли ҳужумииии.... Иқбол Бобохонов тўпни қайтариб юборди.
-
71'Абдумалик Абдуллаев ўнг қанотда катта тезлик билан олдинга ўтиб бораётганида Геворкян тўхтатиб қолди.
-
70'"Андижон" энди бор эътиборини ҳисобни тенглаштиришга қаратмоқда.
-
69'Баҳром Абдураҳимов жарохат олди. Унга майдонда шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
-
69'Ўзгариш. "Андижон". Иброҳим Раҳимов ўрнига Абдумалик Абдуллаев тушди.
-
68'Мақсуд Каримов чап қанотдан жарима майдони ичида тўп билан харакатланаётганида Бобур Акбаров унга етарлича қаршилик кўрсатиб, тўпни қайтариб юборди.
-
67'"Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиёзов жарима майдони ичида рақибларини усталик билан алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Сўнгги паллада ҳимоячи Азамат Исроилов тўпни қайтариб юборди.
-
66'Хавфли вазияяяттт!!!! Алишер Шоғуломов сал бўлмаса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Йованович томонидан етказиб берилган тўпни Алишер жарима майдони ичида ўзидан бироз узоқлаштириб юборди.
-
65'Ўзгариш. "Андижон". Рустам Аъзамов ўрнига Алишер Шоғуломов тушди.
-
64'Геворкян бурчак тўпини амалга оширди. Тўпни жарима майдони ичига етиб келган Йованович бош билан зарба бериб, жарима майдонидан узоқлаштирди.
-
61'ГООООООООЛ! 1:0. Азамат Алланиёзов ҳисобни очди
-
57'Азамат Исроилов ўнг қанотда тўп учун курашда Геворкянни ютиб чиқди. Сўнгра тўпни жарима майдони ичига оширди. Аммо Қувватов ўз ўрнида.
-
54'Зарбааа.... Баҳром Абдураҳимов таҳминан 3 метрдан дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади. акс холда учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди.
-
54'Чап қанотдан "Андижон" жарима майдони ичига оширилган тўпга Алланиёзов курашди. Ён чизиқ ҳакам эса байроқачасини кўтариб, ўйиндан ташқари холат эканлигини қайд этди.
-
51'Болевич чап қаонотдан яна тўп оширди. Бобохонов эса боши билан тўпни қайтаришга эришди.
-
49'Бекмуротов марказда икки рақиби қуршовида тўпни эгаллаб олиб, ҳужумга ўтаётганида Дилшод Раҳматуллаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
48'Майдон эгалари ҳужумга зўр бермоқда.
-
46'Ўзгариш. "Насаф". Сайдулло Раҳматов ўрнига Ислом Рашидхонов тушди.
-
46'Иккинчи бўлимга старт берилди.
-
45+1'Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!
-
45+1'Деян Болевич чап қанотдан ҳужумга ўтди. У тўпни жарима майдони ичига ерлатиб узатиб берганидан сўнг Мақсуд Каримов зарба берди. Ҳуршид Ходжаев ўз ўрнида.
-
45'Учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов биринчи бўлим тўхталишлари учун 1 дақиқа вақт қўшиб берди.
-
43'Йованович ҳаводаги тўп учун курашларда ютиб чиқаётгани билан ажралиб турибди.
-
42'Зарбааа!!! Иброҳим Раҳимовнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг Қувватов тўпни аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
41'Отабек Валижонов чап қанотда тўпни эгаллаб олиб, Неманьяни олдинга бошлади. Аммо Йовановичдан олдинроқ тўпга етиб келган Ильдар Маматказин тўпни қайтариб юборди.
-
36'Сайдулло Раҳматов чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига узатди. Гусейнов тўпни боши билан қайтариб юборди.
-
34'Хавфли вазияяяттт!!! Жавлон Гусейнов жарим зарбасини амал оширди. У тўпни жарима майдони ичида турган Иброҳим Раҳимовга оширди. Аммо Раҳимов зарба беришда кечикди чоғи. Шу тариқа хавфли вазият самарасиз якунланди.
-
33'Фарҳод Бекмуротов жарохат олган кўринади. Унга шифокор тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Ўйинда бироз тўхталиш.
-
31'"Насаф" футболчилари комбинация уюштирди. Муҳаммадиев катта тезликда олдинга ўтиб бораётганида Рустам Аъзамов унга қаршилик кўрсатди. Тўп эса Шуҳратдан майдонни тарк этди.
-
28'Йовановичга ҳаволатиб узатиб берилган тўпни Неманья рақиби Маматказин билан курашда ютиб чиқди. Сербиялик ҳужумчи тўпни ўнгроқда ҳужумга ўтган Раҳимовга узатди. Бироқ дарвозабон биринчи бўлиб тўпга эгалик қилди.
-
26'Хавфли вазияятт! Мезбонлар сал бўлмаса учрашувда ҳисобини очиши мумкин эди. Мақсуд Каримовнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. Якуний зарбадан сўнг эса Ходжаев ажойиб сейв намойиш этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
25'Огоҳлантириш. "Андижон". Иқбол Бобохонов.
-
23'Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб, тўпни жарима майдони ичига ошириб бермоқчи бўлди. Аммо Валижонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
-
21'"Бургутлар" навбатдаги ҳужумни ташкил этди. Иброҳим Раҳимов ўнг қанотдан тўпни эгаллаб олиб, Йованович билан ўзаро "стенка" ўйнади ва сўнгра тўпни Бахтиёр Қосимовга оширди. Бахтиёр ўзи зарба берса ҳам бўларди. Лекин у тўпни чапроққа, Валижоновга оширди. Отабекнинг ҳаволатиб жарима майдони ичига етказиб берган тўпини Қувватов баланд сакраб, ушлаб олишга эришди.
-
20'Алланиёзов томон пас оширилди. Бобур Акбаров унга қаршилик кўрсатиб, имкон бермади. Таъкидлаш лозимки, бугунги учрашувда "бургутлар"ни майдонга маҳаллий футболчи Бобур Акбаров сардор сифатида бошлаб тушган.
-
17'Хавфли вазияяяятттт!!! "Андижон" сал бўлмаса учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди!!! Йовановичнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни сўнгги паллада Ильдар Маматказин қайтариб юборди.
-
16'Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда Бекмуротовга нисбатан Дилшод Раҳматуллаев қўполлик ишлатди.
-
9'Геворкян бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳуршид Ходжаев ҳаммадан баланд сакраб, тўпни ушлаб олишга эришди.
-
8'Геворкяннинг ҳаволитб узатиб берган тўпига Шерзод Аъзамов бош билан зарба берди. Зарба анча ноаниқ!
-
7'Отабек Валижонов чап қанотда рақиби Муҳаммадиевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Яна жарима зарбаси.
-
6'Тўп яна Қосимовга келиб тушди. Бахтиёр бу сафар тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига оширди. Йованович ҳаммадан баланд сакраб, тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. аммо тўп тўсин устидан ўтиб кетди.
-
5'Бахтиёр Қосимов бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Алланиёзов тўпни боши билан уриб, жарима майдонидан узоқлаштирди.
-
4'"Андижон" учрашувдаги илк бурчак зарбасини амалга оширмоқда.
-
3'Геворкяннинг ҳаволатиб жарима майдони ичига етказиб берган тўпини сал бўлмаса Мақсуд Каримов дарвозага аниқ жойлаб қўйиши мумкин эди. Аммо унинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
-
2'Артур Геворкянга нисбатан ўнг қанотда ўйин қоидаси бузилди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.
-
2'Майдон марказида Фарҳод Бекмуротовга нисбатан Баҳром Абдураҳимов қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси белгиланди.
-
1'"Андижон" футболчилари тўпни ўйинга киритган холда, учрашувни бошлаб берди!
-
Ўзбек футболидаги таниқли шаҳслардан бўлган марҳум Суюнов Виталий Боймуродовичнинг вафоти муносабати билан ўйиндан олдин бир дақиқалик сукут сақланмоқда.
-
Диққат! Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
-
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Алишер Шоғуломов, 10.Анвар Бердиев, 11.Абдумалик Абдуллаев, 77.Ғулом Ўрунов.
-
"Андижон": 46.Хуршид Хўжаев, 4.Азамат Исроилов, 5.Иқбол Бобохонов, 9.Отабек Валижонов, 13.Рустам Аъзамов, 18.Фарҳодбек Бекмуродов, 21.Жавлон Гусейнов, 24.Иброҳим Раҳимов, 26.Бахтиёр Қосимов, 84.Неманья Йованович, 89.Бобур Акбаров.
-
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 16.Дилшод Хушбаков, 27.Ислом Рашидхонов, 29.Акбар Муродов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
-
"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Илдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов, 19.Деян Больевич, 21.Азамат Алланиёзов, 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов.