RU

Последние новости

16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  0 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  1 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  25 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  7

Узбекистан

Пахтакор

Шерзод Каримов - 41', Джалолиддин Машарипов - 81'

Высшая лига. Тур 21

12/09/2015, 17:30

1
:
2
Завершен

Локомотив

Лутфулла Тураев - 89'

45'
90'
41'  Шерзод Каримов
43'  Баходир Пардаев (Джалолиддин Машарипов)
64'  Шерзод Каримов (Камолиддин Таджиев)
69'  Егор Кримец
76'  Джалолиддин Машарипов
81'  Джалолиддин Машарипов
81'  Жавохир Сохибов
45'  Темурходжа Абдухаликов (Марат Бикмаев)
46'  Джасур Хасанов О (Олег Зотеев)
69'  Марат Бикмаев
77'  Дильшод Рахматуллаев (Муидин Мамазулумов)
84'  Лутфулла Тураев
89'  Лутфулла Тураев
  • "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Пахтакор" - "Локомотив" 2:1. "Пахтакор" чемпионлик учун дадил қадам ташлади...
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВ! "Локомотив" ҳисобни қисқартирди. Лутфулла Тўраевнинг жарима майдончаси ичига кириб йўллаган зарбасини қайтаришга Лобанов ожизлик қилди.
  • 86'
    Буёғига "Локомотив"ни мўъжизагина мағлубиятдан қутқариб қолса керак. Чунки вақт жуда оз қолмоқда...
  • 85'
    Лутфулла Тўраев қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан сийланди.
  • 83'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ! Айтганимдек, "Пахтакор" "Локо"ни қарши ҳужумда ушлади. Жавоҳир Соҳибовдан ажабтовур "рейд" бўлди. Соҳибов жарима майдонигача тўпни олиб келди ва очилиб келаётган жамоадоши Жалолиддин Машариповга тўпни узатди. Машарипов эса буни голга айлантирди.
  • 80'
    Хавфли вазият! "Локомотив" тезкор ҳужум ташкил қилди. Санжар Шоаҳмедовнинг жарима майдончаси ичидан тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 80'
    Хавфли вазият! "Локомотив" тезкор ҳужум ташкил қилди. Санжар Шоаҳмедовнинг жарима майдончаси ичидан тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 78'
    "Пахтакор" рақибини қарши ҳужумда жазолашга ҳаракат қилмоқда. "Локо" эса тобора катта куч билан ҳужумга бормоқда...
  • 77'
    "Локомотив": Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Мўйдин Мамазулумов тушди.
  • 75'
    Жалолиддин Машариповга симулация ишлатгани учун огоҳлантириш олди.
  • 72'
    Ўйиннинг ички динамикаси юқори даражада. Аммо марказий ўйин мухлисларга ҳақиқий томшабопликни тақдим этиб беролмаяпти.
  • 69'
    Егор Кримец ва Марат Бикмаев ўзаро тўқнашиб кетди. Футболчилар ўзаро бироз баҳслашиб кетишгани боис Эрматов ҳар иккала футболчига огоҳлантириш кўрсатди.
  • 67'
    "Локомотив" футболчилари "Пахтакор" ҳимоясини ёриб ўтишга қийналмоқда.
  • 64'
    "Пахтакор": Шерзод Каримов ўз ўрнини Камолиддин Тожиевга бўшатиб берди.
  • 62'
    Жасурмурод Ҳасановнинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбасини Лобанов учинчи уринишда ушлаб олди.
  • 61'
    "Локомотив" ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраевнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Александр Лобаноқ ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.
  • 60'
    "Пахтакор" ҳимоячилари ишончли ўйнашмоқда. "Локомотив" эса учрашувдаги энг қулай вазиятни голга айлантира олмади.
  • 59'
    "Пахтакор" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. "Локо" эса ҳужумлар ёмғирини бошлаб юборган...
  • 57'
    "Локомотив" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Жасурмурод Ҳасановнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпи жуда ноаниқ кетди.
  • 55'
    "Локомотив"нинг кетма-кет ҳужумларини бир вазиятда ҳимоячилар, кейингисида эса Александр Лобанов бартараф этди.
  • 52'
    "Пахтакор" ҳужумга отланаётганда Жалолиддин Машариповга қарши қоида бузилди.
  • 50'
    Яничичнинг жарима майдончаси ташқарисидан тепган зарбаси жуда ноаниқ кетди.
  • 49'
    "Локомотив" бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.
  • 48'
    Марат Бикмаев жарима майдончаси ичига кирар-кирмас дарвозани "ўққа" тутди. Александр Лобанов бу вазиятда жамоасига жонига оро кирди.
  • 46'
    "Локомотив": Жасур Ҳасанов ўрнига Олег Зотеев майдонга туширилди.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС! Ҳозирча "Пахтакор" жамоаси 1:0 ҳисобида "Локомотив"ни доғда қолдирмоқда.
  • 44'
    Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари биринчи бўлимдаёқ футболчи алмаштиришди. Демак улар ҳам стадионга йиғилган мухлислар қатори ўз жамоалари ўйинидан қониқишмаяпти....
  • 44'
    "Локомотив": Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Марат Бикмаев майдонга тушди.
  • 43'
    "Пахтакор" таркибида ўзгариш юз берди. Баҳодир Пардаев ўз ўрнини Жалолиддин Машариповга бўшатиб берди.
  • 41'
    ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ШЕРЗОД КАРИМОВ! Игорь Сергеев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганда Маъмур Икромов ўз постини тарк этди ва тўпга биринчи бўлиб етиб келиб, вазиятни юмшатмоқчи бўлди. Аммо унинг тепиб юборган тўпи майдон маркази олдида турган Шерзод Каримовга тушди ва Каримов чамаси 45 метрлар масофадан бўш қолган дарвозани аниқ ва чиройли тарзда нишонга олди. Маъмур Икромов тўпни қайтаришга улгурди, аммо унинг қўлидан тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган эди...
  • 38'
    "Локомотив" "Пахтакор"ни кўп ҳолларда тўпсиз қолдирмоқда ва ўйинни назорат қилмоқда.
  • 36'
    Бу стандарт вазиятидан ҳам майдон эгалари унумли фойдалана олишмади.
  • 35'
    Жарима зарбасидан кейин юзага келган хавфли вазиятни юмшатиш мақсадида "Локо" ҳимоячилари тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси.
  • 34'
    "Пахтакор" ҳужумга отланаётганда Шерзод Каримовни рақиб футболчиси йиқитиб қолди. Жарима зарбаси.
  • 32'
    "Локомотив"ниниг ҳужуми хавфли тус олди. Санжар Шоаҳмедовнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Темурхўжа Абдахолиқов қулай вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Лекин зарба кучсиз чиқди ва Лобанов бу вазиятни тўғри баҳолай олди.
  • 30'
    Дилшод Раҳматуллаевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди...
  • 28'
    Ҳар иккала жамоа позицион ҳужумларни уюштиришда анча суст ҳаракат қилишмоқда.
  • 26'
    "Пахтакор"нинг чап қанотдан бошлаган ҳужумига якунига етмай қолди. Жавоб тариқасида "Локомотив" ташкил этган ҳужумни эса Шоаҳмедов унумли якунлай олмади.
  • 23'
    "Пахтакор" ҳимоячиси Аднан Ораховац Санжар Шоаҳмедовни қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди ва сариқ карточка ишлаб олди.
  • 20'
    Ўйин тезлиги, учрашув темпи юқори даражада деб бўлмайди. Худди биз ишлатаётган интернет тезлиги каби...
  • 17'
    "Пахтакор" ҳозирча Маъмур Икромов дарвозаси олдида айтарли голга тортадиган вазият ярата олганича йўқ. Ўйинда кичик устунлик меҳмонлар тарафида.
  • 15'
    "Локомотив" гол уриш учун қулай вазиятларни қўлдан бой берди. Ҳужум қилиш навбати майдон эгаларига келди.
  • 14'
    Дилшод Раҳматуллаев ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини амалга оширди, бироз ноаниқ!
  • 10'
    Козакнинг чап қанотда жарима майдонига узатиб берган тўпидан сўнг Шерзод Каримов дарвозага йўллади, тўп йўлига Мустафоев тўғаноқ бўлди
  • 9'
    Хавфли вазият! Темурхўжа Абдухолиқов!!! Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг ҳужумчи Лобанов дарвозасини яқин масофадан ишғол қила олмади!
  • 5'
    Шерзод Каримов майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади
  • 2'
    Ҳозирча ҳеч бир жамоа хавфли ҳужум ташкил этишгани йўқ
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Демак ҳар иккала жамоага омад тилаймиз!
  • Бугунги "Пахтакор" - "Локомотив" беллашувини Сиз азиз футбол мухлислари билан камина Шаҳбоз Беғамов бирга кузатиб боради ва ўйиннинг энг "қайноқ" вазиятлари ёритиб боришга ҳаракат қилади.
  • ДИҚҚАТ! Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Бугунги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи: Р.Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
  • "Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 31.Неманья Яничич, 9.Дилшод Раҳматуллаев, 13.Лутфулла Тўраев, 18.Тимур Кападзе (с), 22.Санжар Шоаҳмедов, 77.Жасур Ҳасанов (катта), 16.Жасур Ҳасанов (кичик), 11.Темурхўжа Абдухолиқов
  • "Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 28.Станислав Андреев, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 14.Жавоҳир Соҳибов, 7.Кахи Махарадзе (с), 29.Владимир Козак, 8.Шерзод Каримов, 18.Баҳодир Пардаев, 11.Игорь Сергеев
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лига 21-турнинг марказий ўйини: "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Бу ўйин қиймати ҳар иккала жамоа учун жуда юқори саналади. Деярли чемпионлик баҳси. Бу ўйинда ким кучлироқ бўлса, ўша жамоа ғалаба қозониши тарафдоримиз. Асосийси эса қизғин ва шиддатли футбол кўрсак бас! Демак "Пахтакор" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз!
Яндекс.Метрика