RU

Последние новости

18:59"Арсенал" Габриэл билан янги шартнома имзолайди  0 18:36Адейеми "Ювентус" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди   1 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Японияга етиб борди  1 17:29Расман: "Севилья" "Интер" ярим ҳимоячиси трансферини эълон қилди  1 17:06"Агар Мудрикни 100 млн еврога сотиб олишган бўлса, Глушенковнинг нархи 200 млн"  0 16:30"Зенит" "Марсель" футболчисига 10 млн евро маош таклиф қилган, лекин...  0 16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  4 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2 14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  6 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  4 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  11

Международный

Насаф Карши

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа D . Тур 4

05/04/2016, 18:45

0
:
0
Завершен

Ал Джаиш

45'
90'
63'  Azamat Allaniyazov (Бобур Абухаликов)
78'  Bakhrom Abdurakhimov (Azizjon Ganiev)
86'  Sardor Rashidov (Othman Alawi Al Yahri)
  • "Насаф" - "Ал Жайиш" (0:0) учрашувидан олиб борилган матнли онлайн трансляциясини якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришганча. Эътиборингиз учун ташаккур!
  • ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "Насаф" ўз майдонида қимматли икки очкони йўқотмоқда...
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    Ўйин тугашига оз вақт қолди... Голдан эса дарак йўқ!
  • 87'
    "Насаф"нинг ҳужуми. Артур Геворкян тўпни боши билан дарвозага йўллади. Аммо бу рақиб посбонига хавф туғдирмади.
  • 86'
    "Ал Жайиш": Сардор Рашидов ўрнига Аляҳри майдонга чиқди.
  • 85'
    Ўйин давом этади...
  • 84'
    Артур Геворкян огоҳлантирилди.
  • 83'
    Артур Геворкян ҳужум пайтида рақиб кипери билан тўқнашиб кетди. Орага эса меҳмонлар футболчиси суқилди ва кескинлик келтириб чиқарди. Футболчилар ўзаро тортишиб кетишди.
  • 82'
    "Насаф" ушбу стандарт вазиятидан наф чиқара олмади.
  • 81'
    "Насаф" бурчак зарбаси тепади.
  • 79'
    Ўнг қанот орқали уюштирилган ҳужумни сал қолса Абдихолиқов самарали якунлаши мумкин эди...
  • 78'
    "Насаф": Баҳром Абдурахимов ўрнига Азиз Ғаниев майдонга туширилди.
  • 77'
    Ҳаводаги тўпларни эгаллашда "Ал Жайиш" дарвозабони Ҳалифа умуман қийинчиликка дуч келаётгани йўқ.
  • 76'
    Бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга 16000 минг томошабин ташриф буюрган.
  • 74'
    Стадионга келган мухлислар "Насаф"дан гол талаб қилишяпти...
  • 72'
    "Насаф", вақт ўтяпти... Ҳужумга, гол керак!!!
  • 68'
    Сардор Рашидов ҳужумга отланганди. Аммо Муҳаммадиев уни керакли даражада қўриқлай олди ва хавфни бартараф этди.
  • 65'
    Абдихолиқов майдонга тушиши билан дастлабки ҳаракатини амалга оширди. Унинг жарима майдончасига ошириб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.
  • 63'
    "Насаф": Азамат Алланиязов ўрнига Бобир Абдихолиқов майдонга тушди.
  • 61'
    Ҳужум керак...
  • 59'
    "Ал Жайиш"нинг ҳужуми бартараф этилди. Жавобан уюштирилган ҳужумни эса самарали якунлай олинмади.
  • 58'
    "Насаф" ташкил қилинаётган ҳужумни якунига етказа олмаяпти... Якуний нуқтани қўядиган футболчи етишмаяпти!
  • 57'
    Олдинга, олдинга борамиз...
  • 55'
    Дилшод Раҳматуллаев узоқ масофадан дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Аммо футболчимиз мўлжалда адашди.
  • 54'
    "Ал Жайиш" буёғига асосий эътиборини ҳимояга қаратган ҳолда қарши ҳужумда ўз омадини синамоқчи. Айнан шу жиҳат уларнинг асосий "қуроли" саналади...
  • 52'
    "Насаф" ҳужумкор руҳда ўйнашни бошлади. Бошқа чора ҳам йўқ. Бугун уч очко жуда зарур...
  • 51'
    Азамат Алланиязовнинг бош билан йўллаган зарбасини Нажи эгаллаб олди.
  • 50'
    Ал Зириқи Мақсуд Каримоқга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам рақиб футболчисини оғзаки огоҳлантирди.
  • 48'
    Ҳамдаллаҳ майдонда ётибди. Эркин Бойдуллаев эса тўпни майдонга чиқариб юбориб "фейр плэй"га амал қилди.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус. Ҳозирча учрашувда ҳисоб очилгани йўқ.
  • 45'
    Сайдулло Раҳматов рақиб ҳужумини ўз вақтида тўхтатиб қолди.
  • 43'
    Ўйиннинг ички динамикаси жуда юқори.
  • 42'
    Илҳом Шомуродов жамоадошлари ташкил этган ҳужумни ўзининг ноаниқ тўп ошириши орқали узиб қўйди.
  • 40'
    Жамоалар навбати билан хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Бироқ дарвоза томон зарба йўқ...
  • 38'
    Ҳаводаги барча тўпларни "Ал Жайиш" дарвозабони ўзиники қилиб олмоқда.
  • 37'
    Сардор Рашидов дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
  • 35'
    Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан майдон марказида кўпол ўйнаган Мажид ҳам сариқ карточка олди.
  • 34'
    Ўйин темпи анча пасайди.
  • 32'
    Шерзод Аъзамов ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.
  • 31'
    "Насаф" ўйин назоратини ўз қўлига олмоқда...
  • 30'
    Баҳром Абдурахимов Бойдулаевдан пасни қабул қилиб олиб тўпни дарвозага тепди. Аммо ноаниқ.
  • 28'
    Ҳужум! Раҳматуллаев марказдан тўпни Артур Геворкянга жуда аниқ етказиб берди. Геворкяннинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Алланиязов голга айлантира олмади.
  • 26'
    "Ал Жайиш" "Насаф"га ўз жарима майдончаси олдида эркин ҳаракат қилишига йўл қўймаяпти.
  • 24'
    "Ал Жайиш"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини Мажид боши билан дарвозага тўпни йўллади. Элдорбек Суюнов бу вазиятда хотиржам ўйнади.
  • 22'
    "Насаф" футболчиларига совуққонлик етишмаяпти. Қўрқмай хотиржам ўйнаш керак. Бу нарса уларнинг қўлидан келади...
  • 20'
    Ҳеч бир жамоа катта устунлик билан ўйинни бошқараётгани йўқ...
  • 18'
    "Насаф"га хотиржамлик етишмаётгандек...
  • 17'
    Артур Геворкян ташкил этилган ҳужумни самарали якунлай олмади.
  • 14'
    Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кескин кураш кечмоқда...
  • 12'
    Чап қанот Сайдулло Раҳматов уюштирган ҳужумни "Ал Жайиш" дарвозабони бартараф этиб қолди.
  • 11'
    Дилшод Раҳматуллаев ҳужумни ривожлантириш мақсадида тўпни Раҳматовга оширмоқчи бўлди. Аммо унинг ошириб берган тўпига вакилимиз етиб кела олмади.
  • 10'
    "Насаф"дан ҳам фаолликни оширишни кутиб қоламиз. Ҳозирча ўйин рақиб жарима майдончаси олдига кўчмоқда...
  • 8'
    "Ал Жайиш" анча фаоллашди.
  • 7'
    Шерзод Аъзамов энди жамоаси ҳужумини бошлаб берди. Аммо унинг ошириб берган тўпини Абдурахимов ўзига бўйсундира олмади...
  • 6'
    ШЕР! "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов ҳозир ўз исмига монанд ўйнади ва тўпни Ромариньодан жарима майдончаси ичида олиб қўйди. Эҳтиёт бўлиш зарур...
  • 4'
    "Ал Жайиш" ҳужумга ўтди. Сардор Рашидов жамоаси фойдасига бурчак зарбаси ишлаб берди. Бироқ бу стандарт вазиятидан меҳмонлар унумли фойдалана олишмади.
  • 3'
    Ўйин дебютини чиройли ҳужум билан бошладик. Қолган дақиқаларда ҳам бўшашиш йўқ...
  • 2'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! АРТУРРРРРРР! Ажойиб ҳужум! Муҳаммадиевнинг туп узатишидан сўнг Геворкян рақиб футболчисини алдаб ўтди ва дарвоза томон зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтариб юборишга муваффақ бўлди...
  • УЧРАШУВ СТАРТ ОЛДИ! ОЛҒА "НАСАФ"! ГАЗИНИ БОС! Ют, фақат ва фақат уч очко билан ўйинни тугатиш лозим ва шарт! Демак кеттик...
  • УҲҲҲҲҲ! Стадионда шунчаки фантастик муҳит... Сардор Рашидов эса жамоаси билан жуда катта босим остида...
  • Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда...
  • Жамоалар ўйин олди чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда. Мухлислар эса ҳозирданоқ стадионда "қайноқ" муҳитни яратишмоқда.
  • "Насаф": 25.Элдорбек Суюнов - 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Шерзод Аъзамов, 4.Мақсуд Каримов, 31.Сайдулло Раҳматов - 18.Баҳром Абурахимов, 20.Эркин Бойдуллаев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян - 9.Илҳом Шомуродов, 21.Азамат Алланиязов. Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азизжон Ғаниев, 14.Шароф Муҳиддинов, 45.Бобир Абдихолиқов, 42.Нажмиддин Нормуродов, 38.Дониёр Нарзуллаев.
  • "Ал Жайиш": 16.Халифа Абабакар, 2.Мурад Нажи, 4.Лукас Мендес, 6.Ёсир Иса, 9.Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ, 10.Сардор Рашидов, 12. Мажид Муҳаммад, 19.Абдураҳмон Муҳаммад, 23.Холид Ал Зереқи, 27.Аҳмад Моеин, 31.Ромариньо. Захира: 22.Сауд Ал Хатири, 5.Муҳаммад Ал Жабри, 7.Весам Ризиқ, 8.Юсуф Муфта, 67.Жасим Ал Ҳашеми, 17.Отман Ал Яҳри, 18.Жедо, 21. Сауд Мубарак Ал Хатер.
  • "Марказий" стадионга йиғилган мухлислар "Ал Жайиш" сафидаги ҳамюртимиз Сардор Рашидовни жуда "илиқ" қарши олишди...
  • Жамоалар стадионга етиб келишди.
  • Бугун хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.
  • Ўйин бошланишига 2 соат вақт қолди. "Марказий" стадионнинг 16 мингдан ортиқроқ трибуналари ишқибозлар билан лиқ тўлиб тошган. Кўчада эса яна минглаб мухлислар қолиб кетишган. Чипталар эса тугаган. Ажиотаж жуда юқори.
  • Ушбу жамоаларнинг Қатарда кечган биринчи давра учрашувида ҳамюртимиз Сардор Рашидовнинг киритган ягона голи "Ал Жайиш"га ғалаба келтирганди. Бугун "Ал Жайиш" ва Сардор Рашидов Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.
  • Демак Қарши "Марказий" ўйингоҳидан ўз репортажимизни бошлаймиз. Барча диққат эътиборимизни "Насаф" ҳамда "Ал Жайиш" ўртасидаги беллашувга қаратамиз.
  • Осиё чемпионлар лигаси "D" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Жайиш" учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали ўқиб ва ўйиннинг қайноқ тафсилотлари билан танишиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика