RU

Последние новости

17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  0 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  0 16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  1 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1 15:30Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади  1 15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  7 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  1 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  2 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  35 12:17Бензема "ишдан бўшатган" мураббий Аргентинага йўл олди  2 11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  2

Международный

Насаф Карши

Makhsud Karimov - 1'

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа D . Тур 2

19/04/2016, 19:30

1
:
1
Завершен

Аль-Аин

Данило Морено - 32'

45'
90'
1'  Makhsud Karimov
74'  Azamat Allaniyazov (Sharof Mukhiddinov)
32'  Данило Морено
62'  Ибрахим Диаки (Ахмед Барман)
76'  Данило Морено (Рашед Эсса)
90'  Дуглас (Саид Салем Аль-Кутайри)
  • Ўйин тугади! "Насаф" ўз майдонида навбатдаги дуранг натижасини қайд этди.
  • 90+3'
    "Ал Айн": Дуглас ўрнига Алкатхеери майдонга чиқди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    Гол керак....
  • 85'
    Болалар, вақт ўтяпти...
  • 83'
    Азиз Ғаниевнинг йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 81'
    Шароф Муҳитдиновнинг тепган зарбасини Эйса қайтарди.
  • 80'
    "Насаф", гол керак! Шошилиш керак...
  • 78'
    Бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга 10952 нафар томошабин ташриф буюрган.
  • 77'
    "Ал Айн": Асприлла ўз ўрнини Рашид Эйсага бўшатиб берди.
  • 76'
    Бурчак зарбасидан сўнг Азиз Ғаниев тўпни дарвозага йўллади. Тўп эса йўл-йўлакай рақиб футболчисига тегиб дарвозага аниқ бормади.
  • 75'
    Бобир яшавор! Жуда чиройли тарзда ҳимоячилардан ўтиб кетди ва зарба йўллади.... Дарвозабон сўнгги паллада жамоасини голдан қутқариб қолди...
  • 74'
    "Насаф": Азамат Алланиязов ўрнига Шароф Муҳитдинов майдонга тушди.
  • 72'
    Омар Абдулраҳмоннинг ўйинлари шунчаки жозибали. Омар жуда нозик дидли футболчи эканлигини яна бир бор исботлаяпти.
  • 70'
    "Ал Айн" оффсайддан гол урди. Дугласнинг киритгани голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади...
  • 68'
    Ҳужумга ўтайлик....
  • 66'
    Бастос жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди. Элдорбек Суюнов эса маҳорат кўрсатиб кучли зарбани бартараф этди!
  • 64'
    "Насаф"да режалаштирилган ҳужум йўқ. Футболчиларда ижодкорлик йўқ.
  • 63'
    Артур Геворкян бир уринишда берилиши керак бўлган зарбанинг ўрнига тўпни ўзига бўйсундирмоқчи бўлди... Аммо ўхшамади.
  • 62'
    "Ал Айн" сафида ўзгариш: Диаки ўрнига Барман майдонга тушди.
  • 61'
    Артур Геворкяннинг қанотдан ошириб берган тўпини рақиб посбони ушлаб олди ва хавфни олдини олди.
  • 60'
    Азиз Ғаниевнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпига Азамат Алланиязов тўғри зарба беролмади... Шундоқ вазият кўкка кетди...
  • 59'
    "Ал Айн" сафида Асприлла ва Омад Абдулраҳмон жуда яхши ўйнамоқда. Омар ҳар ерда ҳозир-у, нозир...
  • 58'
    "Насаф" ҳужумга ўтмоқда...
  • 55'
    "Насаф"га қарши ҳужумда тезлик етишмади...
  • 53'
    Азиз Ғаниев тўп учун курашда жуда фаол ўйнамоқда.
  • 51'
    Зарбааа! Артур Геворкян Раҳматуллаев томон тўпни узатди. Дилшоднинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Эйса қайтаришга эришди.
  • 50'
    Исмоил Аҳмед огоҳлантирилди. Баҳром Абдурахимовни қанотда чалиб йиқитгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
  • 49'
    Бастос огоҳлантирилди.
  • 48'
    "Ал Айн" ҳужумга ўтди ва бурчак зарбаси тепди. Аммо бу вазиятдан улар наф чиқара олишмади.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди! "Насаф" ўзингни энг зўр ўйинингни намойиш эт ва бугун уч очко эгасига айлан! Олға! Курашамиз ва ғалабани кўзлаймиз!
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус! Бир оз дам оламиз ва кейин давом эттирамиз...
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 42'
    Элдорбек Суюнов! "Ал Айн"нинг қўрқинчли ҳужумлари давом этмоқда. Диакининг зарбасини Суюнов маҳорат кўрсатиб бартараф этиб қолди...
  • 41'
    Азиз Ғаниевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди...
  • 39'
    "Насаф", ҳужумга ўт... Ҳимояда ўйнасанг куясан....
  • 37'
    "Ал Айн"ни фақатгина ҳужумлар билан "бўғиб" қўйишгина мумкин...
  • 35'
    Данило Асприлланинг навбатдаги рейди ҳам жуда хавфли чиқди. Ҳимояни ёриб ўтган Асприлланинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади...
  • 33'
    "Насаф" ўйинни рақибга топшириб қўйгани учун гол ўтказиб юборди. "Ал Айн"га қарши ўз майдонида ҳимоядан ўйнашнинг кераги йўқ. Уларнинг ҳужум чизиғи бу қўрғонни ёриб ўта олишлари аниқ эдику...
  • 32'
    Гол! Данило Асприлла ҳимоячилардан жуда осонлик билан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичидан тўпни дарвозага аниқ йўллади - 1:1.
  • 31'
    "Ал Айн" амалга оширган бурчак зарбасидан сўнг Алланиязов хавфни бартараф этди.
  • 30'
    "Ал Айн" ҳужумда. Бурчак зарбасидан сўнг тўп учун курашган Шуҳрат Муҳаммадиев рақиби билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олди.
  • 28'
    Аранинг йўллаган кучли зарбаси дарвозагача бормади. "Ал Айн" яна тўп назоратини қайтариб олди.
  • 27'
    Артур Геворкян жарима майдончаси олдидан жарима зарбаси ишлаб олди. Қанисан, Артур? Гол ур! Бу сени нуқтангку!
  • 26'
    Баҳром Абдурахимовнинг кучли зарбасини Эйса қайтариб юборди. Бурчак зарбаси.
  • 23'
    "Насаф" бурчак зарбаси тепди. Аммо ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади.
  • 22'
    Бобир Абдихолиқов бугун чап қанотда, Абдурахимов эса ҳужумчи ортида ўйнамоқда...
  • 20'
    "Насаф" рақибга тўп билан бемалол муомала қилиш имкониятини тақдим этмаслиги керак....!
  • 18'
    Ҳимоядаги хато қимматга тушиши мумкин эди. Дугласга "совға" қилинган тўпга яхши ҳамки ҳужумчи аниқ зарба бера олмади.
  • 17'
    Азамат Алланиязов ҳимояга қайтди ва рақиб ҳужумини қайтариб қолди.
  • 15'
    "Ал Айн" ташаббусни ўз қўлига олди. "Насаф", тўпни рақибдан олиб қўй...
  • 13'
    Маматказин тўп узатишда хато ўйнади ва рақибга ҳужумни тақдим этди. Аммо бу вазиятда Элдорбек Суюнов рақиб ҳужумини бартараф этишни уддалади. Маматказин, бу каби хатоларни қилмагин, шошилма...
  • 11'
    "Ал Айн" ҳужумга ўтмоқда. Айтганимдек уларнинг ҳужумлари хавфли. Бурчак зарбасини анча хавфли амалга оширишди. Аммо "Насаф" футболчилари ҳужумни бартараф этишни уддасидан чиқишди.
  • 9'
    Ҳозирча ўйин ёмон эмас. "Ал Айн"нинг ҳимоя чизиғида муаммолар етарли эканлиги кўриниб турибди. Аммо уларга тўпни бериб қўймаслик лозим. Чунки олдинги чизиқ уларда кучли ва биз учун хавфли саналади.
  • 7'
    Дилшод Раҳматуллаевга қарши ишлатган қўполлиги учун Диаки огоҳлантириш олди.
  • 5'
    Ўйинда устунлик "Насаф" тарафида. "Аждарлар" рақибга юқори босим уюштиришмоқда.
  • 3'
    Ажойиб старт! Бўларкан-у! Бўшашиш йўқ! "Насаф" ҳужумлар кетини узмаяпти...
  • 1'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мақсуд Каримов! Дастлабки ҳужумни амалга оширган "Насаф" бурчак зарбаси тепди. Артур Геворкяннинг ошириб берган тўпидан сўнг Бобир Абдихолиқов боши билан Мақсуд Каримов томон тўпни узатди ва Макс гол урди!
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "НАСАФ"!
  • Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда...
  • "Ал Айн"нинг ўйинолди чигалёзди машғулотларини кузата туриб шу нарсани гувоҳи бўлдимки, жамоа бош мураббийи Златко Далич футболчилар билан майдонга туриб, уларга алоҳида персонал равишда кўрсатма бериб чиқмоқда. Барча футболчилар билан алоҳида суҳбатлашиб чиқмоқда. Бизникилар эса бу вақтда кийиниш хонасида бўлишади. Ўрганса бўладиган жиҳат. Ҳақиқий профессионал мураббийларга хос иш услуби.
  • Ўйин бошланишига 30 дақиқадан кам вақт қолди. Стадионга эса 8 мингга яқин мухлислар ташриф буюришган. Қаршида ёмғир йўқ, ҳаво футбол ўйнашли.
  • Дастлаб "Насаф" жамоаси футболчилари учрашувдан олдинги чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун майдонга чиқиб келишди. "Ал Айн" жамоаси аъзолари эса энди майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Қарши "Марказий" стадионида ҳозирча мухлислар ташрифи мақтанарли даражада эмас. "Ал Жайиш"га қарши учрашув бошланишига 2,5 соат вақт қолганида лиқ тўлган трибуналарнинг аксарияти бўм-бўш. Учрашув стартига эса тобора оз вақт қолмоқда. Аввалги аншлагдан дарак ҳам йўқ.
  • "Насаф" бугун жиддий йўқотилшларга дуч келган. Жамоанинг ҳимоя қўрғони етакчиси Шерзод Аъзамов дисквалификацияси туфайли, Илҳом Шомуродов жароҳати боис бугун майдонга туша олишмайди. Шунингдек, кутилмаганда Эркин Бойдуллаев жароҳат олди ва бугун таянч зонасида "аждарлар"нинг етакчи аъзоси ўйнолмайди.
  • "Насаф": 25.Элдорбек Суюнов - 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 5.Ильдар Маматказин, 4.Мақсуд Каримов, 31.Сайдулло Раҳматов - 17.Артур Геворкян, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 18.Баҳром Абдурахимов - 21.Азамат Алланиязов, 45.Бобир Абдихолиқов. Захира: 35.Санжар Қувватов, 38.Дониёр Нарзуллаев,14.Шароф Муҳитдинов, 16.Дилшод Хушбаков, 27.Ислом Рашидхонов, 42.Нижмиддин Нормуродов.
  • "Ал Айн": 17.Халид Эйса. 5.Исмоил Аҳмад, 6.Фелиппе Бастос, 9.Дуглас, 10.Омар Абдулраҳмон, 18.Диаки Иброҳим, 19.Моҳанад Салим, 23.Моҳамед Аҳмад, 29.Ли Мёнг Жу, 50.Муҳаммад Фаёз, 70.Данило Асприлла.
  • Жамоалар таркиби билан танишинг:
  • Осиё чемпионлар лигаси "D" гуруҳининг 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Айн" учрашувининг матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика