RU

Последние новости

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  9 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  5 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Международный

ПСЖ

Златан Ибрагимович - 39', Эдинсон Кавани - 78'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

17/02/2016, 00:45

1
:
2
Завершен

Челси

Джон Оби Микел - 45'

Стадион: Parc des Princes, 46505 зрителей

Главный судья: Карлос Веласко Карбалло

45'
90'
19'  Златан Ибрагимович
39'  Златан Ибрагимович
71'  Лукас Моура
71'  Давид Луис
74'  Лукас Моура (Эдинсон Кавани)
78'  Эдинсон Кавани
78'  Анхель Ди Мария
81'  Марко Верратти (Адриен Рабьо)
81'  Блез Матюиди (Хавьер Пасторе)
38'  Джон Оби Микел
45'  Джон Оби Микел
45'  Диего Коста
67'  Педро Родригес
71'  Эден Азар (Оскар)
  • ПСЖ - "Челси" учрашувидан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари. Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлди. Эътиборингиз учун ташаккур!
  • ЎЙИН ТУГАДИ! ПСЖ - "Челси" 2:1. Давоми бор... Лондонда чорак финал чиптаси ҳал этилади!
  • 90'
    Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 89'
    ЗЛАТАНННН! ТИБО КУРТУА!!!!! Ибра ПСЖга учинчи голни уриб бера олмади. Куртуа эса жавоб ўйини олдидан "Челси"ни имкониятларини сақлаб қолмоқда..
  • 88'
    "Челси" ҳисобни тенглаштирадими? Ўйин тугатиша тобора оз вақт қолмоқда. Лондонликлар ҳужумга ўтишмоқчи. Лекин шу билан бирга қарши ҳужумда рақибни ўтказиб юборишни исташмаяпти. Уларга шу ҳисоб керакми ёки таваккалга қўл уришадими? Аниқлаб олиш керак. Менимча, Гус Хиддинк жавоб ўйини ҳақида ўйлаяпти.
  • 87'
    Гус Хиддинк ўйинни тик турганча томоша қилмоқда.
  • 85'
    ПСЖнинг узоқ давом этган ҳужумини Силва зарба билан якунлади. Зарба кўзланган мўлжалга аниқ бормади.
  • 84'
    "Челси" ҳимояда ўйнамоқда. ПСЖ эса навбатдаги голни киритиш тараддудида.
  • 82'
    "Челси" ҳисобни тенглаштириш учун эмас, балки таблодаги 2ни 3га айлантирмаслик учун кўпроқ ҳаракат қилса керак. Чунки Европа чемпионлар лигасининг дастлабки ўйинида меҳмонда 2:1 ҳисоби бўлажак мезбонлар учун жуда ёмон натижа ҳисобланмайди. ПСЖ эса энди учинчи голини киритишни режалаштираётган бўлса ажаб эмас. Улар жавоб ўйини олдидан яхши шароитни исташлари тайин.
  • 81'
    ПСЖда ўзгариш: Матюиди ўрнига Пасторе, Вератти ўрнига эса Адриен Рабио майдонга тушди.
  • 78'
    ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЭДИСОН КАВАНИ!!!!!!!!!!!!! Ди Мариядан супер тўп узатиш ва Кавани гол уришдан бошқа ишни уддалай олмайдиган вазият юзага келди. Лоран Блан нега Каванини туширганига Эдисон жавоб берди. Куртуанинг оёқлари ораси ниҳоят тўпни ўтказиб юборди - 2:1.
  • 76'
    Анча вақт тўпни ўзида сақлаб турган "Челси"да гол уриш учун вазият юзага келганди. Бироқ ҳозиргина майдонга тушган Оскар тўпга ўз вақтида етиб кела олмади.
  • 74'
    ПСЖ таркибида ўзгариш: Лукас Моура ўз ўрнини Каванига бўшатиб берди.
  • 73'
    Златан Ибрагимович ажойиб тўп узатиш орқали Ди Марияни қулай вазиятга чиқариб юбормоқчи эди. Лекин бу режа иш бермади.
  • 72'
    "Челси" таркибида ўзгариш: Эден Азар ўрнига Оскар майдонга тушди.
  • 71'
    Давид Луиз ва Лукас Моура огоҳлантирилди.
  • 70'
    "Челси" Моуриньо жамоага сотиб олиб берган "автобус"дан фойдаланишга қарор қилган кўринади. ПСЖ охирги беш дақиқадан буён ҳужум қилмоқда. Гус Хиддинк эса парковкадан автобусни майдонга олиб келди.
  • 67'
    Белгиланган жарима зарбасини Ди Мария амалга оширди. Чиройли услубда тепилган зарбани Куртуа бартараф этишга эришди.
  • 66'
    Педро Вераттига нисбатан жарима майдончаси олдида қоидани бузди. Ди Мария ҳакамдан Педрога биринчи бўлимда сариқ карточка сўраганди. Ҳакам энди Педрони огоҳлантирди.
  • 65'
    ПСЖ кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда! "Челси" ҳимоячилари аввалига Ибранинг, кейин Матюидининг зарбасини "блок"лашди... ПСЖ босимни янада оширмоқда.
  • 63'
    "Челси" ҳужумга ўтяптими? Демак тўп билан Виллиан. Ҳозир ҳам Виллиан жамоасини олдинга чорлаб рақиб жарима майдончаси томон отланаётганда йиқитилди. Лекин ҳакам бу вазиятга эътибор қаратмади. Виллиан эса бундан ранжиди.
  • 60'
    ТИБО КУРТУА!!!! АЖОЙИБ ДАРВОЗАБОН!!! Лукас Моура "Челси" ҳимоячиларидан "фишка"дан ўтган сингари алдаб ўтди ва дарвоза томон кучли зарба йўналтирди. "Челси" посбони Тибо Куртуа жамоаси жонига оро кирди.
  • 58'
    Эден Азар "Челси"да асосий таркибда нима қилмоқда? Ҳужумдаку иши юришмаяпти, аксига олиб ҳозир ҳимояда ҳам қўпол хатога йўл қўйди. Моура Азардан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончаси ичидан шеригини қидириб топди. Максвеллнинг ҳаволатиб тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади.
  • 56'
    ПСЖ эса Ди Мария, Лукас Моура ва Ибрагимовичга боғланиб қолгандек. Бугунги ўйинда ҳам ҳозирча ушбу футболчилар анчагина фаол ўйнашмоқда.
  • 55'
    Бугунги "Челси"нинг Виллиансиз тасаввур этиш қийин. Лондонликларнинг барча ҳужумлари айнан шу футболчи орқали қурилмоқда.
  • 53'
    Златан Ибрагимовичдан кучли зарба ва бу сафар Куртуадан сейв! Златаннинг зарбаси анча кучли ва Куртуанинг оёқлари орасини ишғол этилиши кутилганди. Куртуанинг реакцияси жойида.
  • 52'
    Тиниб-тинчимас Виллиан яна жамоаси ҳужумини ташкил этди. Коста бу сафар ҳам Виллианнинг ажойиб пасидан сўнг дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Лекин узоқдан йўлланган зарба Траппга ҳеч қандай муаммо туғдирмади.
  • 51'
    Анхель Ди Мария!!!! Узоқдан кучли зарба ва Куртуа ишга киришди.
  • 49'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! ДИЕГО КОСТА! ҚАНИ ГОЛ??? "Челси" тезлик билан қарши ҳужумга ўтди ва Виллианнинг фаоллиги эвазига Коста дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. Аммо Бразилия терма жамоасига номзод ҳужумчи қулай имкониятдан самарали фойдалана олмади. Унинг дарвоза томон тепган тўпини Трапп ажойиб сейвни амалга ошириб қайтариб қолди.
  • 48'
    Бу тайм ҳам биринчиси каби бошланяпти. ПСЖ тўп назоратини ўзида сақлаб турибди.
  • 46'
    Биринчи таймда Ибрагимович ва Оби Микель ҳам гол уришди, ҳам ҳакам томонидан огоҳлантириш ишлаб олишди. Ҳозирча учрашув қайдномасига шу икки фамилия ёзиб қўйилган. Биринчи бўлим қаҳрамонлари. Учрашув қаҳрамони ким бўларкин? Буни тез орада билиб оламиз.
  • Иккинчи бўлим бошланди.
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Бироз дам олишга фурсат тегди. Иссиққина кўк чой ичишнинг айни пайти. Кофе ичишни унчалик хуш кўрмайман :-)
  • 45'
    ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ОБИ МИКЕЛЬ!!!!!!!!!!!!!!!!! Бурчак зарбасидан сўнг Оби Микель гол ўтказиб юборилган вазиятдаги кетма-кет иккита хатосини танаффусга чиқиш олдидан жуда чиройли тарзда "ювди"! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Микель дарвозани осонлик билан ишғол этди - 1:1. Қойил! Тасанно Микель!
  • 44'
    Виллианнинг тепган тўпи жонли-девордаги Моттага тегиб қайтди.
  • 43'
    "Челси" қулай нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади. Мана имконият Виллианга!
  • 40'
    "Челси" энди ҳужумдаги ҳаракатларини янада фаоллаши керак.
  • 39'
    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ИБРА!!! ИБРА!!!! ГОЛЛЛЛ! Златаннинг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбаси йўл-йўлакай жонли-девордаги Оби Микелга тегиб ўз йўналишини бироз ўзгартирди ва тўп дарвоза тўридан жой олди - 1:0. Ибрани сўрагандим, мана сизга гол! Чиройли ижро бўлди!
  • 38'
    Катта тезликда жарима майдончаси сари отланган Лукас Моурани Оби Микел йиқитди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди. Жарима зарбаси. Хавфли нуқта. Қанисан Ибра?
  • 36'
    Анхель Ди Мариянинг дарвоза томон берган кучли зарбасига аниқлик етишмади.
  • 35'
    Ўйин темпи яна ошмоқда. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Лекин ҳозирча ҳар иккала жамоа ҳимоя чизиғи қўпол хатоларга йўл қўйишмаяпти. Баъзи вазиятларда эса ҳужумчиларга аниқлик етишмаяпти. Шу боис таблода ҳисоб ўша-ўша.
  • 32'
    Златан Ибрагимович! Ибрада ҳозир яхшигина вазият юзага келганди. Швеция терма жамоаси сардорининг боши билан йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
  • 31'
    Педро Матюидига қарши жуда кўпол ҳаракат қилди. Бу вазият эса Ди Марияга ёқмади ва ҳакамга эътироз билдирди. Ҳа, собиқ "Реал"чи собиқ "Барселона" футболчисига сариқ карточка бериш кераклигини ҳакамга ўқтирмоқда. Эски хотиралар, "эсль класико"ча юришлар...
  • 29'
    "Челси" ташаббусни ўз қўлига олди. Бу балки ПСЖ, яъни Лоран Блан томонидан ўзига хос тактик юриш бўлиши мумкин. Ҳимояда зич ўйнаган "Челси"ни ўз жарима майдончаси олдига чорлаш варианти бўлса ҳам ажаб эмас бу...
  • 26'
    "Челси" уйғонди! Навбатдаги хавфли ҳужум" Педронинг ташаббуси билан ажойиб ҳужум ташкил этилди. Ҳужумчи ролида пайдо бўлган Аспиликуэта тўпга зарба бера олмади. Аспиликуэтанинг ушбу ҳаракатидан кейин кўпчилик ҳамма ўзини ишини қилгани маъқул деган бўлса ажаб эмас. Шундай вазият кўкка совурилди...
  • 24'
    Хавфли вазият!!!!!!!!! Диего Коста!!!! "Челси"нинг чап қанот уюштирган ҳужуми якунда гол билан якунланиши мумкин эди. Диего Коста ҳаводан ошириб берилган тўпга боши билан зарба йўллади. ПСЖ дарвозабони ушбу зарбага ўз вақтига реакция қилди ва ажойиб сейви орқали жамоасини голдан қутқариб қолди. Такрорий лавҳада Коста ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани кўриниб қолди. Лекин лайнсмен бу вазиятни пайқамай қолганди.
  • 21'
    ПСЖ ҳужумлари бироз тинди. Майдон эгалари ўйин тизгини бироз рақибларига бериб қўйишгандек. "Челси"да қарши ҳужумга ўтиш учун бир имконият бўлди. Аммо ПСЖ ҳимоячилари ўз вақтида хавфни бартараф этишди.
  • 20'
    Златан Ибрагимович кераксиз жойда ўзига сариқ карточка ишлаб олди. Шартмиди?
  • 18'
    ПСЖнинг дастлабки режаси иш бермади. Яъни Лоран Блан шогирдлари учрашувда тезкор гол кирита олишмади.
  • 17'
    Аспиликуэта ҳозир "Челси"ни жуда хавфли вазиятдан сақлаб қолди. Лукас Моура олдинга қараб интилаётган бир пайтда Аспиликуэта жамоаси жонига оро кирди. Акс ҳолда Куртуа қийин вазиятда қоларди...
  • 16'
    Педро ҳужумда ҳаракат қилиб кўрмоқчи бўлди. Бироқ унинг ўйлаган режасини ПСЖ ҳимоячилари "ўқиб" олишди.
  • 14'
    ПСЖдан навбатдаги ҳужум. Максвелл ўз қанотидан кириб борди ва тўпни марказга ерлатиб узатди. Куртуа бу вазиятда яхши ҳаракат қилди ва тўпни ўз вақтида ушлаб олди. Ҳа, айтганча, "Челси" уйғон! Ўйинни бошланганига 15 дақиқа бўляпти.
  • 12'
    Жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Бироқ зарба кутилганидек хавфли ва аниқ чиқмади.
  • 11'
    Златан Ибрагимович жамоаси учун жарима зарбаси ишлаб олди. Виллиан Ибрагимовични йиқитди. Хавфли стандарт вазияти.
  • 10'
    Эден Азар ва Диего Коста ҳужумда нимадир қилиш мақсадида олдинга боришди. Бироқ Диего Костадан Тьяго Силва тўпни олиб қўйди.
  • 8'
    ПСЖ "Челси"га майдон марказигача боришга йўл қўймаяпти. Парижликлар "Челси"ни рақиб жарима майдончаси олдида кутиб олишмоқда.
  • 7'
    Куртуа дарвозаси томон яна бир жуда кучли зарба йўлланди. Лукас Моуранинг ушбу уриниши бесамар кетди.
  • 6'
    ПСЖ айни дақиқаларда рақибига нисбатан анча ёрқинроқ ўйнамоқда. "Челси" ҳали ўйинга киришгани йўқ. Тўғрироғи кириша олмаяпти...
  • 5'
    Вератти жуда фаол. Ҳозир ҳам ушбу футболчи Ивановични оддий вазиятда хато қилишга мажбур эта олди. Фақатгина кейин Вератти тўпни майдонда сақлаб қолишга улгурмади.
  • 4'
    Зарба!! Марко Вератти дарвоза томон дастлабки хамлани амалга оширди. Италиялик футболчининг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Куртуа бартараф этди.
  • 2'
    Майдон эгалари ПСЖ жамоаси тўпни ўзида сақлаб турган ҳолда позицион ҳужумга ўтишга уринишмоқда. "Челси" ҳозирча тўпни рақибдан олиб қўйиш чораларини қидирмоқда.
  • УЧРАШУВ СТАРТ ОЛДИ! Ўйинни майдон марказидан "Челси" жамоаси бошлаб берди. Қани кеттик...
  • Учрашув бош ҳаками Карбалло, жамоа сардорлари Силва ва Иванович ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олишмоқда.
  • "Парк Де Пренс"да ажойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқда! Шунчаки ажойиб!
  • Жамоалар УЕФА Европа чемпионлар лигаси мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишга тараддуд кўришмоқда. Тунел ичида футболчилар ўзаро салом-алик қилишмоқда. Доимгидек футболчилар ўйин олдидан юқори кайфиятдалар.
  • ПСЖ бугунги кунда рақибига нисбатан оптимал спорт формасида. Таркиб жиҳатдан ҳам Лоран Блан жамоаси идеалроқ кўринмоқда. "Челси" премьер лигада анча қийин аҳволдан чиқиб кетиш тараддудида. Уларга Европа чемпионлар лигасидаги юксак савияли ўйинлар ҳозирги кунга келиб оғир ботмайди деб умид қиламиз. Асосийси жамоалар қизиқарли ва чиройли футбол намойиш этиб беришса бўлгани. Бу иш уларнинг уўлларидан келади. Лекин бош мураббийларнинг тактик юришлари оқибатида мухлислар нисбатан "ёпиқроқ" ўйин кўришмаса бўлгани.
  • "Челси" - Куртуа, Аспиликуэта, Кейхилл, Иванович, Баба Рахмон, Фабрегас, Оби Микел, Педро, Виллиан, Азар, Диего Коста.
  • ПСЖ - Трапп, Маркиньос, Давид Луиз, Тьяго Силва. Максвелл, Мотта, Матюиди, Вератти, Лукас Моура, Ибрагимович, Ди Мария.
  • Ушбу ўйинни матнли трансляция орқали Сиз азиз мухлисларга Шаҳбоз Беғамов шарҳлаб боради. Демак оз қолмоқда. Бизни жуда қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлиши кутилаётган марказий баҳс кутмоқда.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Европада ҳақиқий футбол баҳори кириб келмоқда. Ниҳоят орзиқиб кутилган Европа чемпионлар лигаси плей-офф ўйинлари старт олмоқда. Демак Париждаги баҳсдан "гапирамиз"! ПСЖ - "Челси" тўқнашуви даҳшатли кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Ҳар иккала клуб ўзаро бир-бирига яхши таниш ҳисобланади. 2014 йил ЕЧЛда омад "Челси" тарафида бўлган бўлса, 2015 йилги ўйинда ПСЖ аламини олганди. Бу галчи? Ким кучлироқ? Барча саволга бугунги ва жавоб беллашувидан сўнг аниқлик киритиб оламиз.
Яндекс.Метрика