RU

Последние новости

10:56«Бухоро» Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Йиғинда «Андижон» ва «Локомотив» футболчилари ҳам бор  1 10:31Неймар 9 ойлик танаффусдан сўнг «Ал Ҳилол» машғулотларига қайтди  1 10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  9 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  5 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  3 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  38 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  4 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  18 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2 00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  8 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  1 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  7 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  5 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  3

Международный

Бельгия

Ромелу Лукаку - 48', Аксель Витсель - 61', Ромелу Лукаку - 70'

Чемпионат Европы. Группа E . Тур 2

18/06/2016, 18:00

0
:
3
Завершен

Ирландия

Стадион: Matmut Atlantique, 39493 зрителей

Главный судья: Кунейт Чакыр

45'
90'
48'  Ромелу Лукаку
48'  Кевин Де Брёйне
49'  Томас Вермален
57'  Мусса Дембеле (Раджа Наингголан)
61'  Аксель Витсель
61'  Тома Менье
64'  Янник Феррейра-Карраско (Дрис Мертенс)
70'  Ромелу Лукаку
70'  Эден Азар
82'  Ромелу Лукаку (Кристиан Бентеке)
42'  Джефф Хендрик
62'  Джеймс Маккарти (Джеймс Макклин)
72'  Уэсли Хулахан (Эйден Макгиди)
79'  Шейн Лонг (Робби Кин)
  • Учрашув якунланди. Белгияни йирик ғалаба билан табриклаймиз! Сайтимиздан узоқлашманг, кейинги учрашувларни ҳам биз билан кузатинг.
  • 88'
    Жамоалар шу ҳисоб етарли деб ҳисоблашмоқда шекилли, ўйин "ўлиб бормоқда".
  • Лукаку Европа чемпионатлари тарихида Белгия таркибида дубл қайд этган биринчи футболчи бўлди.
  • 82'
    Белгия таркибида дубл қайд этган Ромелу Лукаку ўрнига майдонга Кристиан Бентеке тушди.
  • 80'
    Захирадан тушган Дрис Мертенс дарвоза томон жуда ноаниқ зарба берди.
  • 78'
    Ирландия таркибида Шейн Лонг ўрнига Робби Кин майдонга тушди.
  • 70'
    Гоооооооооооллллл, Лукакуууу, 3:0. Менье тўпни рақиблардан олиб қўйди ва тезкор қарши ҳужумни бошлаб берди, Азар эса уни фантастик тарзда давом эттирди ва Лукакуга гол уришдан кўра урмаслик қийин бўлган вазиятга чиқарди.
  • 64'
    Белгия таркибида Карраско ўрнига Дрис Мертенс майдонга тушди.
  • 61'
    Гооооооооооллллл, Витцелллл, 2:0. Аксел Витсел ўзи бошлаган ҳужумни охири ўзи гол билан якунлади. Томас Меньенинг ажойиб "подача"сини кўкка совурмади.
  • 59'
    Брэди зарба берди, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
  • 56'
    Майдонда Дембеле жароҳат олиб ўтирибди, Ирландия футболчилари ўйинни тўхтатмай давом этишди. Дембеле чиндан ҳам жароҳат олганми ёки бу муғомбирликми бизга қоронғу.
  • 49'
    Томас Вермален огоҳлантирилди.
  • Белгия иккинчи бўлимни ажойиб руҳда бошлади.
  • 48'
    Гооооооооооллллл, Лукакууу, 1:0. Де Брюйне етказиб берган тўпни Лукаку айланма зарба билан дарвозага йўллади.
  • Жунайтжон Чақир ҳуштагини чалиб биринчи бўлимга якун ясади.
  • 42'
    Ирландиядан Жефф Хендрик огоҳлантирилди.
  • 42'
    Зарбааа, бурчакдан узатилган тўпга Алдервейрелд бош билан аниқ зарба берди, Хулахан дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди.
  • 41'
    Ўйин темпи охирги 10 дақиқа давомида тушди.
  • 33'
    Де Брюйненинг чап қанотдан узатган тўпига Лукаку ета олмади.
  • 30'
    Менье кутилмаган қарор қабул қилди ва ўнг томондан тўпга оёғининг ташқи томони билан зарба берди. Бироз ноаниқ.
  • 29'
    Де Брюйненинг зарбаси аниқ, лекин кучсиз чиқди. Рэндолф тўпни ушлаб олди.
  • 26'
    Айни пайтга келиб тўп билан муомала қилиш 67 - 33 %
  • 25'
    Карраско ажойиб имкониятда иккинчи уринишдан гол урди, лекин тўпга чиққунча Янник ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
  • 22'
    Алдервейрелд кутилмаганда тўпни рақибларга ошириб қўйди ва хатосини ўзи тузатди.
  • 21'
    Зарбааа, Азар ҳеч ким ҳалақит қилмаётган жойда дарвоза томон ноаниқ зарба берди. Эден жуда қулай имкониятни қўлдан чиқарди.
  • 19'
    Ирландлар бурчакдан кейин бош билан зарба берди, Куртуа эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 17'
    Де Брюйне жаримани жуда хавфли ижро этди. Тўп ҳеч кимга тегмай дарвоза устини ёнгинасидан ўтиб кетди.
  • 16'
    Жефф Хендрикнинг ҳаволатиб узатган тўпи анча ноаниқ кўриниш олди.
  • 12'
    Учрашувдаги илк бурчак зарбасини Белгия олди, лекин самарсиз.
  • 10'
    Дембеле ўз дарвозабонига хавфли тўп узатди, бахтига Лонг тўпга ета олмади.
  • 7'
    Шейн Лонг Алдервейрелддан қанотда ўзиб кетди, лекин ҳужум ривожи ўхшамади.
  • 5'
    Каррасконинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Рэндолф ушлаб олди.
  • 3'
    Белгия позицион ҳужумга ўтишга уринмоқда.
  • Учрашув бошланди, уни белгияликлар бошлаб беришди. Биз ҳам бош-ла-дик!
  • Ҳар икки давлат мадҳиялари янграб ўтди. Энди эса жамоа сардорлари ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олишади.
  • Жамоалар ўзаро жами 14 бор ўйнашган. Ғалабалар сони Белгияда биттага кўпроқ, 5:4.
  • Биринчи турда ҳар икки жамоа ҳам қисман кутилмаган натижа қайд этган эди. Мусобақа фаворитлари қаторига киритилган Белгия Италиядан мағлуб бўлган бўлса, ирландлар Златан Ибрагимович жамоадошлари билан дуранг натижага имзо чекишган.
  • Бельгия: Тибо Куртуа, Тоби Алдервейрельд, Томас Вермален, Ян Вертонген, Аксель Витцель, Кевин Де Брюйне, Ромелу Лукаку, Эден Азар, Янник Феррейро-Карраско, Томас Менье, Мусса Дембеле.
  • Ирландия: Даррен Рэндолф, Шеймус Коулмен, Жон О'Ши, Киран Кларк, Стефан Уорд, Жефф Хендрик, Глен Уилан, Жеймс Маккарти, Робби Брэди, Уэс Хулахан, Шейн Лонг.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Евро-2016 2-тури доирасида "E" гуруҳи вакиллари Белгия ҳамда Ирландия терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Ушбу баҳсни биз билан бирга кузатиб боринг. Учрашув 18:00да бошланади.
Яндекс.Метрика