RU

Последние новости

01:40АПЛ клуби "Ман Сити" хавбеки Филлипс билан шартнома имзолашга яқин  0 01:03"Реал" футболчиси клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда  1 00:32Костич "Ювентус"дан кетадими?  0 00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  0 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  6 23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бир оз ақлли футбол керак  0 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  2 22:35"Тоттенхэм" ўйинчиси "Милан"га ўтишга яқин  0 22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   25 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  5 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  9 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4

Узбекистан

Цементчи

Первая лига. Тур 5

25/04/2016, 16:30

0
:
3
Завершен

Ок-тепа

45'
90'
44'  
54'  
66'  
  • Учрашув якунланди!
  • 90+'
    Тўпни меҳмонлар аъзосига бермасдан вақт чўзишга ҳаракат қилгани учун Қобулов огоҳлантирилди.
  • 90'
    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 87'
    Анвар Раҳимовнинг 22 метрлардан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
  • 85'
    Оқ-тепа футболчилари томонидан уюштирилаётган ҳужумлар жарима майдони атрофи ёки ичида тўхтаб қолмоқда.
  • 83'
    Ўйин майдон марказига кўчди.
  • 79'
    Раҳматилло Мелибоев ўрнига Дилшод Эминов майдонга тушди.
  • 76'
    Қурбонов ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб дарвозага зарба йўллади. Хўжаев зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
  • 75'
    Анвар Раҳимов ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
  • 71'
    Абдураззоқ Жўраев симуляция учун огоҳлантирилди.
  • 71'
    Оқ-тепада ўзгариш: Нодир Ибрагимов ўрнига Шоҳжаҳон Ҳасанов майдонга тушди.
  • 69'
    Элёр Мамасолиев ўрнига Шукур Жумабоев майдонга тушди.
  • 68'
    Меҳмонлар аъзоси Нодир Ибрагимов чап қанотдан жарима майдони ичига кириб борганида йиқилди, аммо ҳакам ўйин давом эттирилиши кўрсатди.
  • 66'
    Захирадан майдонга тушган Жамид Қобулов ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Жарима майдони ичида ҳимоячидан чаққонроқ ҳаракат қилган ҳужумчи дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди.
  • 64'
    Ҳисоб 2:0 кўринишини олгач, ўйин бироз тенглашди.
  • 60'
    Қобулов 17 метрлардан дарвозани нишонга олиша ҳаракат қилиб кўрди. Ноаниқ.
  • 57'
    Нурлибек Таласбоев ўрнига Абдураззоқ Жўраев майдонга тушди.
  • 56'
    Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Қобулов акробатик усулда дарвозага йўллашга ҳаракат қилиб кўрди. Тўп унинг оёғига тушмади.
  • 55'
    Сардор Сотволдиев ўрнига Алишер Файзуллаев майдонга тушди.
  • 54'
    Захирадан майдонга тушган Жамшид Қобулов ҳисобни 2:0 га ўзгартирди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга ҳимоячилардан баландроқ сакраб бош қўйишга улгурган футболчи жамоасининг иккинчи голини урди.
  • 52'
    Мезбонлардан яна бир ҳужум. Ўнг қанотдан жарима майдони атрофига етказиб берилган тўп кутилмаганда ҳаммадан ўтиб кетди ва Жуманқўзиевга келиб тушди. У дарвозага зарба бера олмади.
  • 49'
    Рақибидан тўпеи олиб қўйишди "подкат" ишлатган Саримсоқов сариқ карточка олди.
  • 46'
    Иккинчи бўлимдаги илк ҳужумларни мезбонлар уюштиришди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга ҳимоячилардан баланд сакраб бош билан зарба йўллаган Қобуловнинг зарбаси бироз ноаниқ чиққан бўлса, 18 метрлардан белгиланган жарима тўпидан кейин йўлланган зарба ҳам бироз ноаниқ чиқди. Зарбалар хавфли кўриниш олди.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди! Цементчи таркибида ҳам ўзгариш. Баҳодир Қодилов ўрнига Жамшид Қобулов ҳаракат қилади.
  • 46'
    Оқ-тепа таркибида иккита ўзгариш. Абдулатиф Абдуқодиров ўрнига Сардорбек Соибов ҳаракат қилади. Берумий Абдунабиев ўрнини Отабек Аҳмаджонов эгаллади.
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
  • 45'
    Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
  • Пенальти бўлган вазиятда. Мезбонлар аъзоси жарима майдони ичида Мирзакамол Камолов ва Анвар Раҳимов қуршовида қолиб кетди ва йиқилди. Ҳакам Камоловни огоҳантириб, пенальти белгилади.
  • 42'
    Пенальти! Мелибоев ҳисобни очди!
  • 40'
    Мезбонлар чап қанотда жарима тўпи ишлашди. Мелибоевнинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
  • 37'
    Мезбонлар яна бир марта дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилишди. 16 метрлардан Таласбоев томонидан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.
  • 33'
    Бир ҳимоячини ортда қолдирган Мелибоев яна бир марта дарвозани нишонга олди. Узоқ бурчакка ерлатиб йўналтирилган зарбасини Хўжаев катта қийинчилик билан қайтарди.
  • 32'
    Берумий Абдунабиев 32 метрлардан дарвозани нишонга олди. Ноаниқ.
  • Устунлик яна Цементчи жамоасига ўтди.
  • 30'
    УҲ! Мелибоев 22 метрлардан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Хўжаев катта қийинчилик билан зарбани қайтарди ва жамоасини муқаррар голдан қутқарди.
  • 27'
    Ҳар иккала жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш қилаётгани боис, учрашув курашларга бой ўтмоқда.
  • 26'
    УҲ! Мезбонлар жуда қулай имкониятни кўкка совуришди. Ҳужумларнинг бирида меҳмонлар посбони рақиб аъзоси билан тўқнашиб йиқилди. Дарвозабон ўзини ўнглагунига қадар мезбонлар тўпга эга чиқишди. Сардор Сатволдиевнинг зарбасини ўрнидан туришга улгурган Хўжаев катта қийинчилик билан қайтарди.
  • 20'
    Жамоалар бир-бирларини ўрганиб бўлишгач, очиқ футбол намойиш қилишга тушиб кетишди. Деярли ҳар дақиқада жамоалар жарима майдончаси атрофида хавфли ҳужумлар содир бўлмоқда.
  • 18'
    ЭҲ! Ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борганАбдулатиф Абдуқодировнинг дарвозабоннинг устидан ошириб йўллаган оҳиста зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
  • 16'
    Уҳ! Таласбоевнинг ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб берган зарбасини дарвозабон муштлари билан уриб юборди. Зарба хавфли кўриниш олди.
  • 13'
    Оқ-тепа футболчилари учршувдаги илк хавфли ҳужумини уюштирди. Ибрагимов - Абдураҳмоновнинг комбинациясидан кейин Магдеев жарима майдони ичида дарвозага зарба йўллади. Исабоев тўпни ушлаб олди.
  • 10'
    Учрашувнинг 10-дақиқасига келиб ўйин тенглашди.
  • 7'
    Ўйин тенглашди. Энди меҳмонлар ҳам ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.
  • 4'
    Мезбонлар хавфли зарба. Мелибоев 26 метрлардан белгиланган жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб ола билмади. Ундан қайтган тўпни ҳимоячилар жарима майдони ташқарисига чиқариб юборишди.
  • 3'
    Достон Абдураҳмонов 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини жуда ноаниқ бажарди.
  • 2'
    Учрашув мезбонлар устунлигида бошланди. Илк зарбани ҳам мезбонлар йўллашди. Қодировнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
  • 1'
    Ўйинни қизил либосда тўп сурадиган мезбонлар бошлаб беришди. Меҳмонлар оқ рангли либосда тўп суришяпти.
  • 1'
    Учрашув бошланди.
  • Захирадагилар: Суҳайл Жумабоев, Сардорбек Соибов, Зафаржон Қорақулов, Шоҳжаҳон Ҳасанов, Расулжон Раҳмонбердиев, Отабек Аҳмаджонов.
  • “Оқ-тепа”: Акром Хўжаев, Араик Бобоев, Достон Абдураҳмонов, Анвар Раҳимов, Мирзакамол Камолов, Берумий Абдунабиев, Нодирбек Ибрагимов, Арслонбек Элбеков, Суҳробжон Саримсоқов, Илдар Магдеев, Абдулатиф Абдуқодиров.
  • Захирадагилар: Илҳом Жуманов, Азизбек Маткаримов, Алишер Файзуллаев, Жамшид Қобулов, Дилшод Эминов, Абдураззоқ Жўраев, Шукур Жумабоев.
  • “Цементчи”: Элдор Исабоев, Жўрабек Ёқубов, Раҳматилло Мелибоев, Абдухолиқ Қурбонов, Сардорбек Сотволдиев, Нурлибек Таласбоев, Баҳодиржон Қодиров, Файзуллабек Жуманқўзиев, Элёр Мамасолиев, Оқилбек Маҳмудов, Даврон Маматов.
  • Ассалому алайкум! Ўзбекистон Биринчилигининг 5-туридан ўрин олган "Цементчи" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги беллашувнинг матнли трансляцияси билан ушбу саҳифада танишиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика