RU

Последние новости

01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  10 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  8 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2

Зорро костюми, Манчестердаги портлаш, одамови мураббий. Жозе Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани Новости

Зорро костюми, Манчестердаги портлаш, одамови мураббий. Жозе Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун, 10 декабрь куни "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги манкунианлар дербиси бўлиб ўтади.

Ушбу ўйиндан олдин "қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо матбуот-анжуманида иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.


- Жозе, ушбу баҳс сиз учун қандай аҳамиятга эга?

 - Мен учун? Бу ўйин мен учун мамлакатнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши яна бир катта баҳс. Бу учрашув турнир жадвалидаги биринчи ва иккинчи ўринларнинг тўқнашув, катта ўйин.

- Айни дамда "Сити" қанчалик кучли?

- Жуда кучли.

- Айни дамда жамоа ўтган мавсум шу кундагидан 11 очко кўп жамғарган, сўзсиз, анча ўсишга эришилди. Бу баҳсда жамоангиз ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнаши мумкинлигини ҳис қиляпмизми?

- Ҳа, биз кучлироқ жамоага айландик, бу шубҳасиз. Аммо "Сити" ҳам ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйин кўрсатмоқда.

- Бу мавсум чемпион бўла олишингизга ишонасизми?

- Буни уддалай оламиз деб ўйлайман, аммо бошқа жамоалар ҳам муваффақиятга эришиши мумкин.

- Бу "Манчестер Арена"даги портлашдан кейинги илк Манчестер дербиси. Бу трагедия "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити"ни  яқинлаштирдими?

- Бундай воқеалар футболга ижобий таъсир қилади. Ўша пайтда, икки клуб ҳамкорлик қилиб, ўз шаҳри учун бирга ишлай олишини тушунганмиз. Ҳозир гап футбол учрашуви ҳақида кетмоқда, муҳим ўйин ҳақида. Ҳаммаси тинч ўтади деган умиддаман. Агар ҳаммасини тўғри бажарсангиз, дерби - ажойиб воқеага айланади. Бир шаҳар, икки хил ранг, дўстлар. Хатто битта том остида, бир оила вакиллари икки хил рангда бўлишлари мумкин. Шундай экан, дербига тўғри муносабатда бўлиш бу ажойиб. Ўйиндан олдин ва кейин биз кўк ва қизил рангга бурканган тинч шаҳарни кўрамиз деган умиддаман.

- Манчестер дунё футболидаги энг аҳамиятли шаҳарлардан бири ҳисобланади. Шу ҳафта шаҳар аҳолиси сизни тўхтатиб, бирор нарса дейишдими? "Юнайтед"нинг ғалабасини тилашдими?

- Мен кўпчиликдан узоқроқда бўлишни хуш кўраман. Бундай нарсалар мен билан камдан-кам ҳолатларда юз беради. Мен "машғулот базаси-меҳмонхона" графики бўйича яхшайман. ЦСКАга қарши ўйиндан сўнг ҳеч қаерга борганим йўқ, тезда уйга йўл олдим. Бундай учрашувлар кам бўлади, аммо уларсиз ҳам бу баҳс Манчестерда туғилганлар учун қандай аҳамиятга эгалигини яхши биламан.

- Агар "Сити"ни мағлуб этсангиз, "Шахтёр" мураббийи каби Зорро костюмини киймайсизми?

- Йўқ.

- Майдонга тушиши сўроқ остида бўлганларнинг қай бири бу баҳсда иштирок этиши мумкин?

- Златан, Жонс, Феллайни борасида эртага (бугун) қарор қабул қиламиз. Байи ва Кэррик ўйнамайди.

- Матич?

- Матичда жароҳат бор, бироқ у майдонга тушиши мумкин.

- Кутганингиздек, Силва сизга қарши ўйнашга тайёр. "Сити" футболчилари орасида яна кимдир тезда соғайиб кетиши мумкинлигини кутяпсизми?

- Йўқ, билмадим, балки Менди?

- Ушбу баҳс борасида ҳар хил фикрлар билдирилмоқда, сизнингча, бу ўйин қандай ўтади?

- Футболни олдиндан айтиб бериш қийин. Мен, мураббий сифатида бирор ўзгартириш киритишга ҳаракат қилишими мумкин, аммо аслида қандай бўлади, буни айта олмайман. Футболда бошқариб бўлмайдиган кўплаб нарсалар бор. Олдиндан бир нарса дея олмайман.

- Жозе, агар икки жамоани солиштирсак, сизда бақувват ва бўйи узун футболчилар кўп эканлигини тушунамиз. Бу устунликдан қандай фойдаланмоқчисиз?

- Бир нарсани аниқ айтишим мумкин - Компани иккинчи вақатда Мата билан курашда қийналмайди.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика