RU

Последние новости

01:54Ла Лига. "Барселона" автогол эвазига меҳмонда "Леганес"ни мағлуб этди  41 01:47А Серия. "Интер" "Кальяри"га 3 та гол урди, "Ювентус" Туринда "Лечче"дан устун келди  0 01:05Саудия Арабистони Про лигаси. Роналдунинг дубли "Ал Насср"га "Ар Риёд" устидан ғалабани тақдим этди  8 00:43Силва ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 00:12"Манчестер Юнайтед" Эдерсонни харид қилмоқчи  0 00:05Суперлига. "Қўқон-1912" ғалаба қозонди, "Динамо" ва "Бунёдкор" эса ўз майдонларида дуранг ўйнашди  0 23:49Темурхўжа Абдухолиқов четлатилишига муносабат билдирди  1 23:30Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Унион"га гол уролмади, "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги "Дер Класикер"да эса жанговар дуранг қайд этилди  5 23:25АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд" билан дуранг ўйнади  8 23:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  2 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади ва ассист қайд этди, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  9 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  5 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  5

Зоран Марушич: "Чемпионлик ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарса қиламиз" Новости

Зоран Марушич: "Чемпионлик ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарса қиламиз"

Суперлиганинг 4-турига келиб "Нефтчи" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

"Навбаҳор" рақиблик қилган ўйинда фарғоналиклар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг жамоанинг сербиялик ҳужумчиси Зоран Марушич фикрларини билдирди. 

- Ўйин қандай ўтди?

- Ўйин биз учун ёмон бошланди. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 0:1 эди. Ўйинга қайтиш ва ғалаба қозониш осон бўлгани йўқ.

- Жамоа ўйинда икки бор ҳисобда ортда бораётганига қарамай якунда камбэк қила олди. "Навбаҳор"нинг қайси камчиликларидан "Нефтчи" фойдаланди?

- Бизга мухлисларнинг катта қўллаб-қувватлаши ёрдам берди. Уларнинг ишончи туфайли бунга эришдик. Сизларга бир нарсани айтаман, мухлисларнинг олқишларисиз мақсадимизга эриша олмаймиз. Биз янада кучлироқ ва яхшироқ бўламиз. Имкониятларимиз бундан ҳам кўпроқ бўлади. 

- "Нефтчи" чемпионатни кутилганидек бошламади. Бу эса мухлисларда норозиликларни келтириб чиқарди. Лекин 3 та дурангдан 2 таси меҳмонда қўлга киритилди. Сизнингча натижалар ҳаққониймиди?

- Афсуски, чемпионатни ўзимиз кутгандек бошлай олмадик. Гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аммо тўп шунчаки дарвозага киришни истамади. Ўзбекистон чемпионати ҳамма кутганчалик осон лига эмас. Бу йил мавсум жуда қизиқарли ўтади деб ўйлайман. 

- 2022 йил "Навбаҳор" билан чемпион бўлиш имконияти бўлган сизда. Лекин ҳар қанча уриниш бўлмасин Наманганда бу вазифа уддаланмади. Фарғонада чемпионлик имкониятлари қандай?

- 2022 йил ажойиб жамоамиз бор эди. Ўшанда мақсадимизга эриша олмаганимиздан афсусланганман. "Пахтакор" биздан атиги бир очко олдинда эди. Бу уларга чемпионлик учун етарли бўлган. "Навбаҳор" 2023 йилда худди ўша таркибни сақлаб қолганида имкониятларимиз юқорироқ бўларди. Бу йил жамоадагилар билан Наманганда қолиб кетган ишимизни бажаришга ҳаракат қиламиз, чунки "Нефтчи" бунга лойиқ жамоа. 

- Шунга қарамай "Насаф" билан Суперлигада ғолиб чиқдингиз. Сизда ўзига ҳос руҳият ва иммунитет шаклланган...

- "Насаф" бошиданоқ олдига аниқ мақсад қўйганди. Клуб тарихда биринчи маротаба чемпионликни қўлга киритди. Футболчила буни ҳис қилган ҳолда ҳар бир ўйинга юз фоиз мотивация билан тушди. Энди "Нефтчи"да ҳам шундай мотивациямиз бор. Жамоани чемпион қилиш ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарсани қиламиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

+2   
08 апр 13:04:12
leva8989
Levchenko murabbiy ekan qiyin masala...
+1   
08 апр 13:53:41
Ilyos M
Бир ой ойлигинг кечиксин нима дер экансан
   
08 апр 19:05:17
Bobur G'ulomov
4 та ўйин да 1 та ютуққа бунчалик катта гапириш ғалатимасми?
   
08 апр 18:27:39
Zoxidjon
Узбекларда бир макол бор.
Жужани кузда санаймиз!
   
08 апр 15:37:03
Жалоладдин Мухаммадович✈
Зоран Марушич йилда бир жамоа ўзгартирадиган футболчилардан
-2   
08 апр 11:44:28
Камолиддин Каримов
Нонди котта тишласен хам котта гапирма Зоранжон.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика