«Зомин»га янги бош мураббий тайинланди
16 мар 2018 09:20
Новости
«Зомин»га янги бош мураббий тайинланди
Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Жамоага янги бош мураббий тайинланди. Ўтган йили Жиззах вилоятининг бошқа бир жамоаси «Ғаллакор»ни бошқарган Зоир Ҳасанов эндиликда «Зомин» бош мураббийи сифатида фаолият юритадиган бўлди. Бунгача жамоа менежери сифатида ишлаб келган, Асқар Умаров ҳам клуб тизимида қолди ва у эндиликда асосан ташкилий ишлар билан шуғулланади. ОФК инструктори сифатида мураббийлик курсларида иштирок этиб кўпчиликка яхши таниш бўлган Ҳасанов кеча янги жамоаси билан илк машғулотини ўтказди. Унга мураббийлар штабида Бердиёр Маъмиров ёрдам берадиган бўлди.
«Сўғдиёна», «Қўқон-1912» ҳамда «Обод» сингари жамоалардаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Сардор Қаҳҳоров ҳам «Зомин» ўқув-йиғин машғулотларига келиб қўшилди. Янги бош мураббий қўли остига ўтган «Зомин» эртага Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии